Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат

Ўзлик сари етти ?адам – 5. Шахс ва давлат
Жавлон Жyраев
Ушбу китоб «7?адам» туркумининг аввалги китобларида y?увчига етказилган билимларга таянган ?олда, жиддий ва кенг мавзуларни му?окама ?илади. У кучли шахс эгаси давлат ва жамият билан ?андай муносабатда бyлиши кераклиги ?а?ида баён ?илади.

Ўзлик сари етти ?адам – 5
Шахс ва давлат

Жавлон Жyраев
– А?л, бир оз сергак бyл! Сен билан су?батлашгани давлат келди.
– ?айси давлат? Жазоловчи давлатми ёки бой ?илувчи давлатми?
– Нима фар?и бор? Иккиси ?ам бир эмасми?
– Бунисини энди давлат билади…

© Жавлон Жyраев, 2020

ISBN 978-5-4493-7277-2 (т. 5)
ISBN 978-5-4493-7267-3
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Ди??ат
Китобда давлат ?а?ида билдирилган фикрлар муаллифнинг шахсий ?арашлари бyлиб, улар ?еч бир сиёсий гуру? номидан айтилмаган. Муаллиф конституцион дунёвий давлат тузилмаси ва фу?аролик жамиятини ё?лайди ва давлат ?амда шахс yртасида муста?кам ?амкорлик бyлиши керак деб ?исоблайди. Ушбу ого?лантириш китобда келтирилган фикрларни нотy?ри тал?ин ?илиб, муаллифни сиёсий ташви?отда айблаши мумкин бyлган шахсларга ?аратилган.

Муаллифдан
Азиз Китобхон,
Мана, бир оз дам олиб, яна су?батга чо?ландик. Охирги су?батимиздан бери ?аётингизда фа?ат яхши yзгаришлар юз берди деган умиддаман.
Бу галги су?батимиз шахс ва давлат yртасидаги муносабатлар – кучли шахс бу муносабатларда yзини ?андай тутиши ?а?ида бyлади. Унда сиз билан яна сирлашамиз – яна эски ?адриятларга янгича ?арашга уриниб кyрамиз.
Китоб сизга шахсий yсишда давлатнинг тутган yрни ?а?ида баён ?илади. Жамият биздан нималар кутиши, бу умидларни о?лаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги, шахсий бахт ва жамият yртасида зиддият пайдо бyлмаслиги учун нималар ?илиш лозимлигини му?окама ?иламиз.
Ушбу – бешинчи китоб – туркумнинг энг сиёсий китоби. Унда давлат тушунчаси му?окама ?илингани учун ?ам у жуда сиёсий. Сиёсий мавзуларда гаплашиш яхши эмас деган ишонч билан яшаётган бyлсангиз, китобни y?иш сизга ё?имсиз бyлиши мумкин. Лекин кучли шахс ?ар ?андай мавзуда yз ?арашига ва ?адриятларига эга бyлиши керак. Шундай экан, сиёсий мавзуларни четлаб юриб, биз yзимизни yсишда чекламаслигимиз даркор.
Китоб анъанавий тарзда ?афта кунларига атаб бобларга ажратилган. Уни y?ишда сиздан шошилмасликни, айтилган фикрларни тyли? yйлаб кyрибгина хулосалар чи?аришни сyрайман. Чунки сизни чу?ур мавзулар кутмо?да – чу?ур мавзуларда эса тезкор хулосалар чи?ариш тy?ри эмас.
Даврамизга энди келиб ?yшилганларга бу китобни y?ишдан олдин туркумдаги аввалги китоблар билан танишиб чи?ишни тавсия ?иламан. Шундагина сиз китобдаги фикрларнинг тyли? мазмуни ва гyзаллигидан ба?раманд бyласиз.
Хyш, кучли шахсият сари навбатдаги ?адамга тайёрмисиз?

Бошладик
«?амма айб yзингда. ?укумат ишига аралашма демаганмидим…»
(«Шум бола» кинофильмидан)
Биз давлатлар дунёсида яшаймиз. Ер юзидан одамзод яшайдиган ?ар ?андай ?удуд борки, у ерда албатта давлат бор. У турли хил кyринишда, турли куч ва шаклга эга. Лекин ?ар бир жамият бошида бу ?озонни назорат ?иладиган бош ошпаз туради.
Бош ошпаз ?озон бир маромда ?айнаши, таомнинг тузи кам ёки кyп бyлиб кетмаслиги, масалли?лар керакли ми?дорда ишлатилиши, ов?ат ланж ёки чала пишиб ?олмаслигини назорат ?илади. ?озондаги масалли?лар бир-бирининг таъмини бузмаслиги, бир-бирини бойитиши ва уй?унликда пишиши ?ам ошпазнинг ма?оратига бо?ли?.
Аммо таом мазаси фа?ат ошпаз санъатига бо?ли? эмас. Бунда ?ал ?илувчи омиллардан бири – масалли?ларнинг сифати ?амдир. Ошпаз ?ар ?анча мо?ир бyлмасин, ?озонга тушадиган масалли?лар талабга жавоб бермайдиган бyлса, таом таомга yхшамайди.
Жамият ?озонида ?айнаётган масалли?лар сифати – бу жамиятни ташкил ?илган шахсларнинг кучлилик даражасидир. Агар жамиятнинг асосий ?исмини му?имликка берилган, yз шуб?а ва ?yр?увларидан нарига yта олмайдиган, yз ?аёти учун жавобгарликни yз ?yлига ола билмайдиган ожиз шахслар ташкил ?илса – бу ?озон шyр таомлар пиширишга ма?кум.
Сиз билан су?батларимиз масалли?лар сифатини оширишга ?аратилган – биз кучли шахслар бyлишга интиляпмиз. Токи yзимизга ?ам, жамиятга ?ам биздан фа?ат наф келсин. Шахсий ожизлик сабаб жамият ?озонидаги таом сифатини бузиб ?yймасликка а?д ?илганмиз.
Бизнинг жамиятда, нимагадир, жуда кyпчилик ?амма масалаларни давлат ?ал ?илиши керак деб yйлайди. Яъни, ошпаз ?ам масалли?лар сифатини назорат ?илиши, ?ам yт маромда ёнишини кузатиши, ?ам ?озоннинг тозалигини таъминлаши керак.
Лекин ошпаз буларнинг ?аммасини ?илишга киришса, ?амма иш чала ?илинади. Чунки битта одам ?амма ишни сифатли бажаришга улгурмайди. Демак, масъулиятлар та?симланиши – ?ар ким жамият фаровонлиги учун ме?натдан yз улушини yзига олиши керак.
Бугунги жамиятимизда шахс ва давлат yртасида сезиларли бyлиниш бор. Одамлар давлатни ало?ида бир механизм, уларнинг иштироки ва иродасидан таш?арида иш кyрувчи тузилма деб билади. Биз бугун давлатдан бегонамиз – ундан ?yр?амиз, ундан нари юришга, унинг ишларига аралашмасликка ?аракат ?иламиз.
Кyп ?олларда шахс давлатни yзига ра?иб деб билади. Чунки жамият манфаатлари билан шахсий манфаатларимиз кyпинча бир-бирига зид келади. Бу жуда самарасиз ва зарарли ?олат – чунки бунда жамият yз-yзига со?лом ривожланишга тyс?инлик ?илади.
Мен сизга ?ар бир китоб сyнгида ушбу билимларни кyпчиликка етказишни таклиф ?иламан – атрофимизда кучли шахслар ?анча кyп бyлса, шунча яхши эканини эслатаман. Мана бугун бунинг ортида ?андай ма?сад турганини билиб олдингиз. Англаб турганингиздек, ало?ида одамлардаги шахсий yсиш охир о?ибат ижтимоий yсишга олиб келади. Жамиятимиз кучайиб, со?ломлашиб боради.
Мен ?ар ким бахтли яшашга ?а?ли эканига ишонаман. Жамият вакиллари ?анча хотиржам яшасалар, уларнинг иш самарадорлиги, бир-бирлари билан муносабатлари шунча яхши бyлади. Одамлар ?анча бахтли бyлса – жамият шунча яхши яшайди.
Менинг билишимча, бутун жамиятни кучайтириш учун, унинг ало?ида вакилларини кучайтириш керак. Сиз билан су?батларимиз ана шу ма?садга ?аратилган. ?анчалик натижага эришганимизни маълум муддат yтгандан кейин биламиз. Лекин китобхонлардан келаётган мактублардан шуни сездимки, yзгаришлар бошланди. Сиз билан биз ана шу катта yзгаришлар иштирокчиларимиз.
Ўзликни англаш – оддий инсон сифатида бахтли ?аёт кечириш учун биттаю битта шарт. Мана шуни уддаласак – марра бизники.

Душанба – Шахсият

Тирик жон
Шахс ва давлат yртасидаги мураккаб муносабатларни та?лил ?илишга киришишдан аввал, келинг, давлат yз мо?иятига кyра ?андай тузилма эканини англаб олишга уриниб кyрайлик. Бунинг учун хаёлан давлатнинг яралиш тарихига саё?ат ?иламиз.
?адимги аждодларимиз тyдаларга бирлаша бошлаганларида, улар yзаро а?ил яшаш ва тара??ий этиш учун умумий ?оидаларни жорий ?илганлар. Тyда ичида ме?нат та?симоти юзага келган ва жамоа яшаб ?олиши учун тегишли ?оидалар yрнатилган.
?амма амал ?илиши керак бyлган ?оидалар жорий ?илиниши билан бирга, ана шу умумий ?оидаларга бyйсунишни истамайдиганлар пайдо бyлган. Умумий ?оидаларга таяниб, бир маромда кечиб бораётган жамоа ?аётига халал берадиган ?аракатлар ?иладиган бундай аъзоларни тартибга ча?ириш э?тиёжи пайдо бyлган. Шунда жамоа орасидан ба?увват аъзолар ?оидага бyйсунмаганларни куч ишлатиб бyлса ?ам тарбиялашни, тарбия кор келмаса – ?оидабузарни жазолаш ёки жамоадан ?айдашни yз зиммаларига олганлар. Ва?ти келиб, бу кучли аъзолар гуру?и жамоани бош?а ?абилалардан ?имоя ?илишга ?ам жавобгар бyлишган. Ички тартиб ва жамоа хавфсизлигини таъминлаганликлари эвазига бу кучлилар гуру?ини бутун жамоа yз ме?нати ?исобидан бо??ан ва кийинтирган. Энг содда кyринишда давлат ана шундай вужудга келган.
Яшаб ?олиш учун ички тартиб ва хавфсизликни таъминлаш учун тузилган аскар гуру?лар – илк давлат одамларидир. Кейинчалик, уларни ози?-ов?ат, кийим-бош ва бошпана билан таъминлашга масъул тузилмалар ?ам юзага келган. Жамоанинг йиллик ?осилидан ва ов yлжаларидан аскарларга тегишли улушини ажратиб олиш, бу захираларни са?лаш ва аскарларга етказишга жавобгар аъзолар (илк соли?чилар) ?ам ибтидоий давлат ходимларига айланишган.
Шу тарзда давлат тузилмаси аста-секин кенгайиб, мураккаблашиб борган. Жамиятнинг янги ва янги э?тиёжларини ?оплаш учун давлатнинг шу э?тиёжларга жавобгар бyлимлари шаклланиб борган. Шу билан бирга, у ёки бу со?ани тартибга солиш учун ?амма учун мажбурий ?оидалар – кейинчалик эса ?онунлар таъсис этила бошлаган.
Давлатни кyпинча тур?ун механизмга yхшатадилар. Яъни, унинг ишлаш тартиби, ало?ида ?исмлари ва бу ?исмлар учун ?аракат ?оидалари белгилаб ?yйилган. Бу ?араш давлатни жамиятдан айри ва муста?ил иродага эга, yз ?онуни бyйича ?аракат ?илувчи машина деб билади. Унга кyра, давлат ало?ида шахс истак ва иродасини yзига бyйсундиради ва уни yз механизмидаги бир парракка айлантиради.
Аммо давлатнинг келиб чи?иши ва ривожланишига ?арасак, давлатни yзгармас механизм сифатида ба?олаб бyлмайди. Агар давлат механизм бyлса – унинг ?ар бир ?исми (?ар бир паррак) бутун тизим билан мутаносиб ишлаши керак. Агар бир ?исм ишдан чи?са ёки бир паррак нотy?ри томонга айлана бошласа (масалан, давлатнинг ходими бyлган битта шахс но?онуний иш ?ила бошласа) – бу бутун механизм фаолиятини издан чи?аради.
Советлар худди шундай «механик» давлат тузилмаси жорий ?илишга уринганлар. Улар кучли мафкура ёрдамида ?ар бир шахсни улкан давлат механизмида yз yрнига эга «парракча» бyлишга даъват ?илганлар. Бу давлат механизми яратилаётган пайтда (yтган асрнинг 30 40-йилларида) шу тузилмага мос келмаган «парракчалар» бартараф этилган (?ата?он ?илинган). Жуда катта ?урбонлар эвазига шиддатли назорат остида ?урилган бу давлат механизми ?анчадир муддат самарали ишлаган. Давлат механизмидаги yз yрни ва вазифасидан таш?арига чи?майдиган шахслар ме?нати билан сезиларли и?тисодий yсишга ?ам эришилган.
Аммо узо? йиллар давомида бир текис ишлаб келган механизм тепасига Михаил Горбачёв келади ва битта мурватни кескин буради. У йиллар давомида бир томонга айланиб, ?отиб бyлган давлат тузилмаси фаолиятини кескин yзгартирмо?чи бyлади. Натижада эса бутун тизим издан чи?ади ва давлат механизми ?улайди.
Бу мисол бизга давлат механизм тарзида ишлай олмаслиги, ишласа ?ам – уни ?уриш ва таъминлаш yта катта куч ва манба талаб этишини кyрсатади.
Боб бошида давлатнинг ривожланишини бежиз эволюция деб атамадим. Менинг фикримча, давлат – бу тирик организм. У ?ам яралади, yсади, ривожланади ва куни келиб нобуд бyлади. Унинг ?анчалик узо? муддат яшаши ва кучли бyлиши у ту?илган му?ит, ривожланиш усули ва бош?а давлатлар билан муносабатларига бо?ли? бyлади. Тарих давомида у ?ам, худди тирик жонлар каби, yзгариб, янги шароитларга мослашиб, янги билимларни yрганиб борган. Давлат – жамият билан бирга ул?айган.
Давлат организми ало?ида шахслар – ?ужайралардан ташкил топган. ?ар бир ?ужайра yз ?аётини таъминлаш билан биргаликда, умумий организм фаолиятига yз ?иссасини ?yшишни уддалайди. Давлат организмида уни таш?и хавфлардан ?имоя ?иладиган, касалланган ?ужайраларни даволайдиган, бош?а давлатлар билан муло?от ?иладиган, ози?-ов?атни вужуднинг барча ?исмларига етказадиган, жисмоний ёки а?лий ме?нат билан шу?улланадиган миллионлаб ?ужайралар бор. ?ар бир шахс бу организмда yз ?обилияти ва табиий мойиллигига ?араб тегишли вазифани бажаради. Агар ало?ида шахс бош?а шахс ёки бутун давлат организми фаолиятига зарар келтирадиган хатти-?аракат ?илса, бу шахсни тартибга ча?ирадиган – кескин ?олда уни жамиятдан узо?лаштирадиган ?ужайралар ?ам бор. Хуллас, давлат – бу yзини yзи таъминлай оладиган мукаммалликка я?ин борган бир организм.
Албатта, ю?оридаги мисолга мос келадиган давлатни топиш ?ийин. Аммо узо?ни кyзлаган давлат ана шундай тузилмани yзига асос ?илиши ва давлатни механизмлаштиришдан нари туриши даркор. Тарихда механизм тамойили асосида ?урилган давлатлар охир о?ибат кичик ва оддий сабабларга кyра таназзулга юз тутганлар.
Давлатнинг тирик организмга yхшашлиги ?а?идаги ?арашдан яна бир хулоса келиб чи?ади: давлат – статик (тур?ун) тузилма эмас, у доим yзгариб, янгиланиб, исло? бyлиб боради. Жамиятнинг талабларига кyра янги кyникмалар орттиради, yзини о?ламаган тартибларни бекор ?илади ёки янгиларига алиштиради. Ўз-yзини тинимсиз исло? ?илиш – со?лом давлатнинг хислатидир.
Давлат организми ало?ида ?ужайралардан ташкил топган. Яъни, ?ар ?андай давлат жамиятни ташкил ?илган ало?ида шахслар йи?индисидир. Шахс ва давлат yртасидаги муносабатларда шахс бирламчи yринни эгаллайди. Чунки шахс бyлмаса – давлат ?ам, унга зарурат ?ам мавжуд бyлмайди. Давлат билан олди-бердиларингиз ?а?ида yйлаганда мана шу тамойил ёдингизда бyлсин.
Давлатимиз ?анчалик кучли бyлиши, бизнинг манфаатларимизга ?анчалик хизмат ?илиши ?ар биримизнинг шахсий кучимизга бо?ли?. Биз умумий организмни ташкил ?илган ?ужайралармиз. Бу тузилмада ?ар биримизнинг ?аётий yрнимиз, yз вазифамиз бор. ?аммамизнинг кичик-кичик ?иссаларимиз бир бyлиб, давлат ва жамият ?аётини таъминлайдиган буюк куч юзага келади.
Давлатнинг кучи ?уроллари, армияси ёки бойликларида эмас. ?ар ?андай ?арбий кучни бош?а ?арбий куч енгиши мумкин. ?ар ?андай кучли и?тисодни битта ин?ироз синдириши мумкин. Давлатнинг кучи – уни ташкил ?илган шахсларнинг кучига бо?ли?. Кучли шахслардан ташкил топган давлатгина чиндан кучлидир.

Бош?арув усуллари
?ар ?андай давлат yз вазифаларини бажариш учун, бош?арув кучига – ало?ида шахсларнинг устидан ?окимиятга эга бyлиши керак. Одамларни yз измига сола билмаган давлат yз ишини ?ила олмайди ва бар?ам топади.
Давлат ало?ида шахс иродасини yзига бyйсундириш учун турлича усуллардан бири ёки бир нечтасини ишлатиши мумкин. Энг примитив ва тез таъсир ?илувчи усул – бу ?yр?итишдир.
Аввалги су?батларимиздан маълумки, ?yр?ув – энг ?адимги ва табиий кучли туй?улардан бири. У бизга яшаб ?олишга ёрдам беради. Агар давлат ана шу туй?уни бош?ара олса – шахс деярли тyли?ича унинг измида бyлади.
Тарихдаги ?ар ?андай ?арбий ?удратга асосланган давлат хал?ини ?yр?ув ёрдамида бош?арган. Аввалига душманни ?yр?итиш ва енгиш учун яратилган ?арбий ?удрат барча ?анимлар енгилгандан кейин, хал?ни назоратда са?лашга ?аратилади ва бунда ?yр?итиш усулидан кенг фойдаланилади. Рим империясининг ?удрати – унинг хал?ни ?yр?увда тутадиган ?арбий кучи бyлган. Шар?да бу усулдан Хитой императорлари усталик билан фойдаланишган. Мy?ил хонларининг ?ам асосий бош?арув усули ?yр?ув бyлган.
Механик давлат тузилмаси асосида ?урилган ?укуматлар ?ам ?yр?увни асосий бош?арув ?уроли сифатида ишлатадилар. Ўз даврида фашистлар Италия, Испания ва Германияда ?yр?ув ёрдамида ?окимиятни тутиб турган. Совет Иттифо?ининг ички ?удрати кyп жи?атдан хал?ни ?yр?итишга асосланган. Сталин бошлаб берган бу сиёсат иккинчи жа?он уриши сабаб yта ?арбийлашган улкан мамлакатда муста?кам yрнашган.
Табиийки, бу усулнинг бир я??ол хавфи бор: ?yр?ув билан бош?арилган хал? кучсиз шахслардан ташкил топади, чунки ?yр?ув ?укмрон бyлган жамиятда ожиз шахслар етишиб чи?ади. Бундай жамият таназзулга юз тутишга ма?кум.
Хал?ни кучли миллий ?урур ёрдамида ?ам бош?ариш мумкин. Фа?ат бунда миллий ?урур табиий усулда шаклланиши, уни ?еч ким мажбурлаб хал??а yтказишга уринмаслиги керак. Бу усулдан ?адимги юнон ша?ар-давлатлари фойдаланишган. Уларда ?ар бир ша?ар-давлат yз маданияти, диний удумлари, яшаш тарзи ва, энг асосийси – yз миллий ?урурига эга бyлган. Айнан ана шу бош?аларга yхшамаган бyлишдан фахрланиш туй?уси уларни yз давлатларига ва ?окимларига соди? бyлишга ундаган.
Инглизлар билан асрий урушлар сабаб французларда ?ам yта кучли миллий ?урур шаклланган ва аввалига ?ироллар, кейинчалик республика ?укумати хал?ни назорат ?илишда ана шу ?урурдан усталик билан фойдаланган. Кичик немис давлатлари ягона Германия таркибида бирлашганда, ?укумат сунъий равишда немис миллий ?урурини шакллантиришга зyр берган. Кейинчалик ана шу сунъий миллий ?урур таъсири остида немислар икки жа?он урушини бошлаб, иккисида ?ам ют?азганлар.
Англаб турганингиздек, миллий ?урур устига ?урилган давлат бош?а хал?лар билан доимий душманликка, yзларидан бош?а ?аммани ?аним деб яшашга ма?кум. Бундай жамиятни ташкил ?илган шахсларда миллий му?имлик жуда ю?ори бyлади ва бу уларга yзлари ва бош?алар билан келишиб яшашга халал беради.
Учинчи тур бош?арув эркинлик ёрдамида амалга оширилади. Бу бош?арув усуллари ичида энг ёши ва жуда а?лли ташкил ?илинган усулдир. Бунда ?укумат хал?ни эркин ташлаб ?yйиб бош?аради – шахс yзини эркин ?ис ?илиши учун етарли шароит яратилади ва шу билан шахснинг сергаклиги yлдирилади. Бундай жамият вакили yзининг бош?арув остида эканини кyп ?олларда сезмайди.
?yшма Штатлар yз тарихи бошида мана шу усулда барпо ?илинган. Америкага кyчиб бориб yрнашган одамлар асосан Европада ?yним топа билмаган, эски дунёдаги бош?арув тизимидан норози тижоратчи ва тадбиркорлар бyлган. Улар янги ?итъада кучли асос ?уриб олгандан кейин, Европа тазйи?идан батамом муста?ил бyлиш истаги билан чи??анлар ва эркинликка асосланган жамият тузишга киришганлар. А?Ш ?укумати эркинлик воситасида бош?ариш усулидан ?озиргача кенг фойдаланади: оддий америкаликларни «шахсий эркинлик» ёки «шахсий ?у?у?лар» каби жумлалар ёрдамида деярли ?ар ?андай мафкурани ?абул ?илишга кyндириш мумкин.
Албатта, кyп давлатлар бир нечта бош?арув усулларини уй?унликда ишлатадилар. А?Ш ?укумати ?ам эркинлик билан бош?аришни миллий ?урур билан кучайтиради. Фашист Германияси сунъий миллий ?урурга асосланган бош?арувни ?yр?ув билан муста?камлаган. Бугун шундай ёндашув Россия ?укумати томонидан ишлатилмо?да. Француз давлати эса бош?арувда миллий ?урурни шахсий эркинлик билан бир ?аторда ишлатишга уринади.
Бу усулларнинг ?ар бири ало?ида шахслардаги ожизликдан фойдаланиб, уларни назоратда са?лашга ?аратилган. Аммо ?yр?ув, ?урур ёки ?а?парастлик кучли шахс белгилари эмас. Кучли шахс иродасини ?yр?ув ёрдамида синдириб бyлмайди, у миллий ёки диний му?имликка берилмайди, у шахсий эркинлик нисбий бyлишини яхши билади. Яъни, кучли шахслардан ташкил топган жамиятни бош?аришда ю?орида таърифланган уч усулдан ?еч бири самара бермайди.
Шахс ва давлат yртасидаги муносабатлар бар?арор ва со?лом бyлиши учун, улар ?yр?увга, бурч ?исига ёки кyр-кyрона миннатдорлик ?исига асосланмаслиги керак. Ўз давлатидан ?yр??ан шахс самарали иш-фаолият олиб борадиган фу?аро бyла олмайди. Давлати ва миллати олдида yзини бурчли билган шахс ?ам шу бурч юкидан имкон ?адар халос бyлишга интилиб яшайди. Давлатига сергакликсиз миннатдор бyлиб яшаган шахс эса юзаки эркинлигининг этагидан тутиб, давлатнинг нотy?ри ?арорларига ?ам рози бyладиган хавфли фу?арога айланади.
Шахс ва давлат yртасидаги муносабатлар yзаро ?урмат ва ишончга асосланиши лозим. Ўз хал?и ишончини йy?отган давлат асосий ?удратидан айрилади. Ўз давлати ?урматини йy?отган шахс давлатни ва бош?а одамларни yзига душман деб билади. Хyш, ?андай ?илиб давлат билан ишончли муносабат yрнатиш мумкин?
Аввало, давлатни биздан ало?ида, бизга бегона бир тузилма деб ?абул ?илишни тyхтатиш керак. Давлат – бу биз билан бир жамиятда яшаб келаётган бош?а одамлар. Ана шу одамларга ишонч ва ?урмат билан ёндашишни, улар билан му?имликка берилмай муло?отда бyлишни уддалай олсак – давлат билан олди-бердимиз ?ам маромида бyлади. Унутмангки, давлат – бу барчамизнинг умумий истак ва интилишларимиз. Бир-биримизга танлов бериб яшасак – давлат ?ам муста?кам ва бар?аёт бyлади.
Энг самарали бош?арув усули – бу одамларга танлаш эркинлигини беришдир. ?аётда ?айси касб эгаси бyлишни, одамларга ?андай наф келтиришни, ?андай эъти?одга эргашишни, ?айси маълумотга ишониш-ишонмасликни шахслар yзи танласин. Шунда ?ар ким энг самарали усулда жамиятга фойда келтирадиган бахтли ?аёт тарзини танлайди.
Албатта, бу усул таърифлангандай ишлаши учун, жамият кучли шахслардан ташкил топган бyлиши зарур. Бунга эса тy?ри тарбия ва таълим ор?алигина эришиш мумкин. ?ар ?андай кучли жамият пойдевори оиладаги тарбия ва мактабдаги таълимдан бошланади. Фарзандларимизга кучли шахс бyлишга, жамият ?аёти ва давлат тузилмасида yз yрнини топишга, бош?аларга ?урмат нима экани англай билишга ёрдам берсак – давлат организмини янада кучайтирадиган ?ужайраларни етиштирган бyламиз.
Ўзаро ишонч ва ?урматдан бош?а ?адриятга асосланган шахс-давлат муносабатларида икки томондан бири ёки иккиси мудом азият чекишга ма?кум. Шахснинг азияти – унинг бахтсизлиги бyлса, давлатнинг ма?лубияти – унинг ожизлашишидир. Бунда на шахс ютади, на давлат.

Со?лом ?ужайралар
Нима деб yйлайсиз: организм ?ачон со?лом бyлади? Бу саволга турлича жавоб берса бyлади, шундай эмасми? Лекин умумий тарзда тахминан ?уйидагича жавоб бериш мумкин: организм уни ташкил ?илган барча ?ужайралар со?лом бyлсагина со?лом бyлади.
Демак, со?лом жамият маънавий со?лом шахслардан ташкил топиши керак. Хyш, жамиятни ташкил ?илган ?ужайралар со?ломлигини нима белгилайди? Улар бахтли ва yз ?аётидан мамнун бyлса – мана шу со?лом шахслардир. Одам yз ?аётидан мамнун бyлса, унда буз?унчи ишлар ?илишга интилиш пайдо бyлмайди. Ўзингиз yйлаб кyринг: ?аётидан мамнун одамга пора бериш, кимгадир ?айирлик ?илиш, бир нималарни талашиш керакми? Албатта йy?. Демак, жамият ?онунларига амал ?иладиган одамлар одатда бахтли одамлардир.
Хyш, ?ачон одам yз ?аётидан мамнун бyлади? Ушбу туркум китоблари ор?али су?батларимиз бу саволга жавоб беришга ?аратилган. Одам бахтли яшаши учун унга сергаклик керак, у yзи севган касби билан маш?ул бyлиши керак, ма?садларини ани? билиши ва шу ма?садлари томон хотиржам бориши керак.
Одамлар сергак бyлиш ва yз шахсиятларини кучайтиришга yзлари масъуллар. Ана шундай масъулиятини yз ?yлига ола билганлар ?аторида биз ?ам шу китобни ёзяпмиз ва y?ияпмиз.
Аммо иккинчи шарт бажарилиши учун (биз севган касбимиз билан шу?улланишимиз учун), давлат ва жамият бунга шароит яратиши лозим. Мана шу ерда давлатнинг ало?ида шахсларга бyлган муносабати тy?ри йyлга ?yйилмаган бyлса – унда жамиятни ташкил ?илган ?ужайралар касалланади. Яъни ?ар ким yзи севган касбни эгаллай олмайди.
Ўзи ?изи?маган ва суймаган иши билан шу?улланган одам худди yз имконидан таш?ари ишни ?илаётган ?ужайрага yхшайди. ?ондаги кислород ташувчи ?ужайралар айнан тананинг барча ?исмига ?увват манбайини етказишга мослашган – агар улар бош?а вазифани бажаришига тy?ри келса, улар буни самарали уддалай олмайдилар ва тана со?лиги хавф остида ?олади.
Агар давлат ?айсидир со?аларни тар?иб ?илишга yта катта а?амият бериб, бош?а со?аларни эътиборсиз ?олдирса, жамиятда шу тар?иб ?илинган со?ага сунъий ?изи?иш пайдо бyлади. Айтайлик, давлат yз э?тиёжларидан келиб чи?иб, и?тисодчи ва ?у?у?шуносларни тарбиялашга кyпро? ур?у бериши мумкин. Бунда аслида и?тисод ёки ?у?у? со?асига ?изи?иши бyлмаган ёшлар ?ам шу со?аларни эгаллашга уринадилар. Ва?оланки, сунъий ?изи?иш ортидан и?тисод ёки ?у?у?ни танлаган ёшларнинг орасида му?андислик ёки микробиологияга кучли мойиллиги бор и?тидор эгалари бyлиши мумкин. Жамиятга му?андислар ва микробиологлар ?ам керак – жуда керак. Уларнинг а?амияти и?тисодчи ёки ?у?у?шуносларникидан асло кам эмас.
Жамиятдаги му?ит бир нечта со?аларни ё?лайдиган бyлмаслиги лозим. Чунки бундай му?итда му?им деб билинган со?а бyйича кyплаб самарасиз ва сифатсиз мутахассислар тарбияланади. ?аётий зарур бyлган бош?а со?алар эса ривожланишда о?сай бошлайди. Жамият организмида бир гуру? ?ужайралар сустлашса – бу бутун вужудни касаллантиради.
Инсон танасида турли хил вирус ва бактерияларга ?арши курашадиган лейкоцит деб номланадиган ?ужайралар бор. Уларни о? ?он таначалари деб ?ам атайдилар. Агар нимадир сабаб билан ?онда лейкоцитлар ми?дори ошиб кетса, одам лейкоцитоз ёки кескин ?олларда о??он касаллиги билан о?рий бошлайди. Жамиятда ?ам бир со?а вакиллари ?аддан оши? кyпайиб кетса, улар yз со?алари бyйича самарали ишлаш yрнига, жамиятга зарар етказа бошлайдилар.
Демак, шахслар yз кyнглига ?араб касб-?унар танлашини таъминлаш жамият со?лом ва мувозанатда бyлишини белгилайди. Ало?ида со?аларга катта а?амият бериш шу со?а вакиллари кучсизлашишига, бутун жамият ва и?тисод зарар кyришига олиб келади.
Ўз кyнгли мойиллигига ?араб касб танлашнинг яна бир ажойиб афзаллиги бор: бундай мутахассиснинг ?адри доим баланд бyлади. Бугун ёшлар орасида шундай ишонч мавжуд – ?ар ?анча истеъдодли бyлса ?ам, таниш-билишлари ва таъсир доираси бyлмаган мутахассис ?адр топиши ?ийин. Бу узо?ни кyра билмай айтилган хулосадир. Чунки yз ишининг устаси бyлган одам yз ишини мо?ирона бажаради – сифатли ?илинган ишнинг ?адри эса ?еч ?ачон тушмайди.
Бой танишингиз отасининг дастаги билан катта корхонага ишга жойлашади. Лекин у корхонага ишдан натижа керак бyлсаю, ходим уни етказиб бера олмаса – куни келиб иш берувчи шу вазифани ю?ори сифатда уддалайдиган мутахассисни излаб топади.
Сиз yз со?ангизда ана шундай тенги йy? ма?оратга эришинг, токи асоссиз сабабларга кyра чала мутахассисларни ишга олиб о?зи куйган иш берувчи охири сизни излаб келсин.
Ма?садларга эришиш ?а?ида учинчи китобда су?батлашган эдик. Эсингизда бyлса, ма?сад сизники бyлса ва у бут ма?сад бyлса – унга эришиш учун сизда ?амма имкониятлар борлигини таъкидлаган эдик. Севган касбини танлаш ва шу касбда ю?ори савияли мутахассис бyлишни ма?сад ?илиш ва унга интилишда ?ам ана шу тамойилга амал ?илиш даркор.
Кyпчилик ёшлар касб танлашда шу касбнинг «обрyсини» чамалашга уринадилар. ?анча обрyли касб бyлса, шунча яхши. Негадир, ?ишло? хyжалиги со?аларида ишлаш учун одамга етук а?лий ?обилиятлар керак эмас деган хато тушунча ?алигача жуда кенг тар?алган. ?ар бир со?ада а?л керак – ахир, а?л самарадорликка эришиш учун энг зyр ?урол. А?лини ишлата билмаган агроном ёки чорвадор ?осилни нобуд ?илиши ёки одамларни за?арлаб ?yйиши мумкин. Зе?н билан иш тутган агроном ёки чорвадор yз ишида шундай самарага эришадики, унинг тажрибасини керак бyлса о? кyйлак кийиб, бyйинбо? та??анлар келиб yрганади.
Ало?ида шахслар yз истакларига кyра со?а ва касб танлашлари учун давлатдан кyп нарса талаб этилмайди. Давлат бу жараёнга халал бермаса ва ?ар ким yзи ?изи??ан со?асини yрганиши учун зарур шароитларни яратиб берса бyлгани. ?олганини ?ужайраларнинг yзи бажаради. Албатта, ?амма шароит мавжуд бyлса ?ам, баъзи одамлар му?имликка берилиб, нотy?ри касбни танлаши мумкин. Лекин кучли шахсият эгаси бyлишни тар?иб ?илиб, биз сергакликни одат ?иламиз ва касбимизни ?ам yз кyнглимиз амрига ?араб танлаймиз.
Баъзи ?олларда танлаган касбимизга интилишимизга бош?а одамлар ?аршилик ?илмо?чи бyлади. Улар бизга бу касб келажаги йy?лигини, бу касб билан ?еч бир юту??а эриша олмаслигимизни айтадилар. Бу касбдан даромад яхши эмаслигини важ ?илиб кyрсатадилар.
Лекин ?ар ?андай бунёдкор касб борки, у ?еч ?ачон ?адрини йy?отмайди. Сергакликни са?лаб ?олсангиз, севган касбингизда ю?ори марраларга эришишингиз учун йyллар очилади, шахсий кучингиз сабаб керакли одамлар сизга керакли ёрдамни кyрсатади. Шахсияти кучли одамнинг ?ар ?андай со?ада ?ам иши баракали, самарали ва фойдали бyлади.
Бирдан оши? со?ага ?изи?сангиз – бирини асосий, иккинчисини ?yшимча касб ?илиб танлашингиз мумкин. Бунинг ?еч бир ёмон жойи йy?. ?айтанга, бир касбингизда и?тисодий муаммолар бyлса, бош?асига суянишингиз осон бyлади. Одатда yта и?тидорли одамлар кyп со?ада тенгданига фаолият юритишни истайдилар – улар ?амма нарсани ?илиб кyргилари келади. Агар yзингизда бирдан орти? касбга мойиллик сезсангиз – бу и?тидордан тyли? фойдаланинг ва yзингизга икки со?ада ?ам кучли мутахассис бyлишга имкон беринг. Бу билан сиз yзингиз ва жамиятга икки баробар наф келтирасиз. Бу билан сиз со?лом жамиятнинг со?лом аъзосига айланасиз.

Сиёсий махлу?
Биз – сиёсий махлу?лармиз. Бу жумланинг асл маъносини англаш учун, сиёсат нималигини, унинг туб мо?иятини англаш лозим.
Бизнинг а?лимиз ?амма нарсани тартибда са?лашни ё?тиради. Чунки тартиб назоратни осонлаштиради. А?л эса назорат ?илишни жуда яхши кyради.
Бизни болаликдан ?амма нарсаларимизни тартибда тутишга yргатишади. Ўйинчо?ларимиз, кийимларимиз, y?ув ?уролларимизни тартибда са?лаш учун ?оидалар жорий ?илинади.
?ар ?андай ?оида тартибга хизмат ?илади. Тасаввур ?илинг, йyл ?аракати ?оидалари бyлмаса. ?амма кyчада yз билганча юрса, транспорт воситалари ?ам истаганча ?аракатланса. Бу жуда катта тартибсизликни келтириб чи?арар эди.
Табиатга саёз ниго? билан ?арасангиз, унда тартиб йy?дек туйилади. Аммо ёввойи табиатни ди??ат билан кузатган одам ундаги ажойиб ва мукаммал тартибга гуво? бyлади. Ундаги жараёнлар табиий ?оидалар асосида кечади ва оддий ва самарали тартибга амал ?илади.
?айвон ва yсимликларга ?андай яшаш, нима ?илиш ёки ?илмасликни табиат айтади. Улар табиат белгилаган тартибга амал ?илиб яшайдилар. Шу боис ?ам ёввойи табиат вакиллари фа?ат самарали усулда ?аёт кечирадилар. Улар атроф-му?ит билан зиддиятга бормайдилар.
Биз одамлар эса табиий ?оидалар билан ?аноатланмаймиз. Чунки бизда табиий э?тиёждан таш?ари ижтимоий э?тиёжлар ?ам бор. Биз автотранспортни фа?атгина бир жойдан бош?а жойга тез етиб олиш воситаси деб билмаймиз. Бизга керакли жойга тез ва хавфсиз етиб олиш – табиий э?тиёж. Бунга ?yшимча бизда яна ижтимоий э?тиёжлар ?ам бор: yзимизни кyз-кyз ?илиш, кимдандир yзиш, обрyга эришиш ва ?оказо. Агар кyчада ?аракатланаётган ?амма фа?атгина табиий э?тиёж билан юрса, ?еч ким ?еч кимга халал бермайди ва тартиб билан ?аракатланади.
Тартибсизлик ва муаммолар айнан бизнинг ижтимоий э?тиёжларимиз сабаб келиб чи?ади. Ижтимоий э?тиёжлар а?л истакларидан келиб чи?ади. Бу ижтимоий э?тиёжлар табиий ?оидаларга амал ?илмайди. Чунки уларда манти? йy?, чунки улар самарадорликка хизмат ?илмайди. Улар бизнинг му?имлигимизга хизмат ?илади.
Ўз ижтимоий э?тиёжларимизни тартибга солиш учун биз ижтимоий ?оидалар жорий ?иламиз ва ижтимоий тартиб яратишга уринамиз. Аввал айтиб yтилгандек, агар кyчадаги ?аммага yз шахсий му?имлигига эргашиб, истаганча тез юришга, yзини ва машинасини кyз-кyз ?илишга ?yйиб берилса – бу жуда хатарли тартибсизликни келтириб чи?аради. Шу хатарни бартараф ?илиш учун ?ам бизга ижтимоий тартиб керак.
Ижтимоий э?тиёжларни назорат ?илиш учун яратилган ана шу ?оидалар жамланмаси – сиёсатдир. Ижтимоий тартиб оилада, y?иш ёки иш жамоасида, ма?аллада ва бутун жамиятда таъсис этилади. Биз оиламиз доирасида ?ам сиёсат ?иламиз: фарзандлар учун ?оидалар, масъулият та?симоти, интизом ва бош?а ижтимоий тартиб белгилари оиладаги сиёсат элементларидир.
Умумий ?оидага бyйсуниши керак бyлган одамлар гуру?и ?анча катта бyлса, сиёсат ?ам шунча кенг ?амровли, ?оидалар ?ам шунча кyп бyлади. Бир нечта шахсдан ташкил топган оиладаги сиёсат yнта ?оидага асосланса, йигирмадан орти? шахс тyпланган мактаб синфида юзлаб ?оидалар амал ?илади. Бутун жамиятни эса минг-минглаб ?оидалар тартибда са?лашга ?аракат ?илади.
Оиладаги сиёсат нимага ?аратилган бyлади? ?амма yз вазифасини бажаришига, ?еч ким масъулиятсизлик ?илмаслигига, ?ар ким yз yрнини билишига – бир сyз билан айтганда, ижтимоий адолатга. Оиладаги сиёсат оила аъзоларининг ва?ти yз шахсий э?тиёжлари ва оила э?тиёжлари yртасидан адолатли та?симланишига хизмат ?илади.
Масалан, мен билим олиб, олий маълумотли бyлмо?чиман. Бу менинг шахсий yсишим учун керак, келажагимни таъминлашга ?исса. Лекин бунга эришиш учун мен кyпро? y?ишим ва изланишим керак. Кунимнинг кyп ?исми шунга сарф бyлади. Натижада оилам э?тиёжларига мен ?yшишим керак бyлган ?иссам эътиборсиз ?олади.
Баъзи оилалар бундай зиддиятни янги ?оида таъсис ?илиш билан ?ал ?иладилар. Янги келишув тузилади: ота-она фарзандига билим олиш учун кyпро? бyш ва?т ажратиб, оилани таъминлашни yз бyйнига олади, фарзанд эса ул?айиб, маълумотли бyлгач эса ота-онаси елкасидан бу юкни олади ва уларга бе?ам кексалик та?дим этади. Шу усулда оиладаги сиёсат тартибга солинади ва ижтимоий адолат тикланади.
Давлат ?ам кyпинча шундай иш тутади: ёшларга илм олиш ва фойдали мутахассис бyлгунча ва?т ва шароит беради. Бепул yрта таълимни таъминлайди, талабаларга стипендия билан кyмаклашади. Кейинчалик, мутахассис бyлиб, ишга киргач, фу?аро бу ёрдам эвазига давлат ва жамиятга фойда келтириш билан yз ?арзини узади.
Бу оиладаги ва жамиятдаги сиёсат ?анчалик yхшаш ?олат эканига бир мисол. Аслида ?аётимизнинг ?ар бир даражасида биз сиёсат билан яшаймиз. Кундалик юриш-туришимиз, одамлар билан муомаламиз, орзу-интилишларимиз ?аммаси ижтимоий тартибга амал ?илади. Бунга ?исман маданият, анъаналар, ижтимоий андазалар ва, албатта, давлатнинг сиёсати (у ?абул ?илган ?онунлар) yз таъсирини yтказади.
Бизнинг ту?илишимиз сиёсат: ча?ало? ту?илганда маълум маросимлар ?илинишини ижтимоий тартиб та?озо этади. Ул?айишимиз сиёсат: ота-она ва жамият онгимизга ижтимоий тартибга хизмат ?илувчи дастурларни ёзиб боради. Таълим олишимиз – катта сиёсат: айнан таълим бизга ижтимоий тартиб ?а?ида энг кенг билимларни беради. Сиз мактабда фа?ат ёзиш ва y?ишни yрганмайсиз – сиз мактабда жамият аъзоси бyлиш, ижтимоий тартибга амал ?илишни yрганасиз. Бизнинг турмуш ?уришимиз, фарзандли бyлишимиз, ишга киришимиз – ?аммаси сиёсат. Бунда ижтимоий тартибга амал ?илмасдан иложимиз йy?. Бизнинг бу дунёни тарк этишимиз – сиёсат: ижтимоий тартиб белгилаган усулда ерга кyмильишимиз керак.
Баъзи одамлар yзини сиёсатдан йиро? деб билади. Албатта, улар бунда давлатнинг олиб бораётган сиёсатини назарда тутади. Лекин сиёсатдан йиро? бyлиб бyлмайди. Сиёсат сизнинг ?ар бир нафасингизда бор – токи сизда а?л бор экан, демак сиз сиёсатга бевосита дахлдорсиз.
Хyш, бизга бу ?адар кyп сиёсат нега керак? Нега биз бунчалик сиёсийлашган махлу?лармиз?
Чунки биз энг тартибсиз жонзотмиз. Бизнинг а?лимиз а?амиятсиз нарсаларга орти?ча а?амият бериб, табиий мувозанатни бузишга yч. Табиий мувозанат бузилганда эса – тартибсизлик келиб чи?ади. Биз yзимиз ?аётимизда тартибсизлик келтириб чи?арамиз ва ана шу тартибсизликни назорат ?илиш учун сиёсат yйлаб топамиз.
Лекин ?ар ?андай сиёсатнинг бир камчилиги бор: у ?ар доим ?ам кутилгандек иш бермайди. Ижтимоий тартибни бузадиганлар, ?оидаларни менсимайдиганлар, ижтимоий адолатни ?адрламайдиганлар ?ар доим топилади. Шунда жамиятда (бу жамият кичик оилами, ёки бутун хал?ми – фар?и йy?) зиддиятлар келиб чи?ади. Бу зиддиятлар бизни кyнгил хотиржамлигидан айиради ва бахтсиз одамларга айлантиради.
Ижтимоий тартиб му?имликка берилиш сабаб бузилади. Кимдир yз манфаатини жамият манфаатидан устун ?yяди, кимдир yзига орти?ча ба?о беради, кимдир yзини адолат ва ?онундан ю?ори ?исоблайди. Жуда ажойиб ?олат: му?имлик бизни нотабиий истакларга эргашиб, тартибсизлик келтириб чи?аришга ундайди. Бу тартибсизликни бартараф ?илиш учун ?оидалар жорий ?илиб, муаммони ?ал ?илмо?чи бyлсак – му?имлик ана шу ?оидаларни бузишга ундайди ва янги муаммолар келтириб чи?аради.
Сиз билан мен бу ?олатга ечим оддийгина сергаклик эканини биламиз. Сергаклик бизни табиий мувозанатни бузишдан асраб ?олади. Табиий мувозанат бузилмаса – янги зиддиятлар келтириб чи?арадиган сиёсатга ?ожат йy?. ?еч эътибор берганмисиз: сиёсат ?а?ида yйлаш ёки гапириш жуда ё?имсиз. Сабаби оддий: сиёсат – му?имлик меваси, у бизнинг ?аётий ?увватимиз ?исобидан мавжуд. Сиёсатнинг асосий муаммоси – унинг мавжудлиги, унга зарурат борлигида.

Сешанба – Му?имлик

Буюк хал?лар меваси
«Тар?аб кетган тy?сон тy??из
уру?имсан, Ватаним»
(Севара Назархон ?yши?идан)
Сиз – кучли шахссиз. Балки буни yзингиз билмассиз ва юзага чи?ара олмассиз, лекин сиз – кучли шахссиз. Чунки сизда минглаб йиллар давомида тyпланган куч ва сало?ият бор. Бу кучни сизга барча аждодларингиз ?олдирган.
Сизнинг генингизда саклар, юнонлар, форслар, араблар, мy?иллар ва бош?а юзлаб буюк хал?ларнинг мерослари жамланган. Сиз буюк хал?ларнинг буюк мевасисиз. Ер юзидаги ?ар бир инсон буюк хал?ларнинг буюк меваси.
Бугун биз яшаётган ?удудларда бир пайтлар о?-сари?дан келган, кулранг кyзли, сари? сочли саклар яшаган. Доро ва Кир истилоси билан бу ?удудларга форслар келган ва ма?аллий хал? билан ?оришган. Искандар истилоси билан уларга юнонлар келиб ?yшилган. Кейинчалик араблар, мy?иллар ва руслар бу жараённи давом эттирган.
Бугунги yзбек – минглаб йиллар бир-бири билан тинмай ?оришиб келган элатлар натижаси. ?ора ?ош ва сочларни форслардан, бу?дойранг терини араблардан, ?иси? кyзларни мy?иллардан олганмиз.
Ўз юксак маданияти ва ?адриятларига эга ма?аллий хал? ?ар бир янги истилочи хал?дан янги нарсаларни yрганган. Асрлар давомида маданият бойиб, yзгариб борган. Бугун ?ам кундалик ?аётимизда yша ?адимги саклардан ?олган одатларимиз, форслар ва араблар олиб келган удумлар, руслардан yрганган тартибларимиз мавжуд.
Энди энг асосий гапни айтаман: миллат деган тушунча – шартли белги. Сиз ?еч ?ачон соф yзбекни топа олмайсиз. ?ар бир одам ?онида юзлаб элатларнинг гени мужассам. ?ар бир yзбек yз ирсий меросида ?анчадир фоиз юнон, ?анчадир фоиз форс, ?анчадир фоиз араб ва мy?ил.
Миллат деган нарса шу ?адар онгимизга ма?кам yрнашганки, менинг бу гапларим жуда кyпчиликда норозилик уй?отади. Лекин жа?лингиз босилиб, озгина сергак туриб yйласангиз – ростдан ?ам соф миллат деган нарса мавжуд эмаслигини англаб етасиз.
Миллатчилик – жуда ?ам хунук одат. Бу илмсизлик ва ожизлик белгиси. Ўзининг келиб чи?ишини ани? билмайдиган одамгина миллатчи бyлиши мумкин. Бу yзлигини англай билмаган одамга хос.
Миллий му?имлик – yз миллий келиб чи?ишига yта катта а?амият беришдир. Бундай му?имлик одамни заифлаштиради – чунки бундай одамга унинг миллатини ба?она ?илиб таъсир yтказиш, унинг иродасини назорат ?илиш мумкин.
Бугун кyпчиликда (айни?са, ёшларда) давлат – yзбекларники деган ишонч мавжуд. Албатта, хал?имизнинг асосий ?исми yзбек деган ном остида яшайди. Лекин давлат – бутун хал?нинг вакили. Давлат мамлакат ?удудида яшовчи ?ар бир шахснинг манфаатига хизмат ?илади. ?ар ?олда, жамият фаровон бyлиши учун шундай бyлиши керак.
Биро? бу гапларни ?аётга солиштирсак, амалда кyп нарса бош?ача. Давлат номидан иш кyрадиган ?амма ?ам миллатчиликдан ?оли эмас. Лекин муаммо ало?ида мансабдор шахс одамларни миллатига ?араб ажратганида эмас – муаммо буни кyриб турган бош?алар буни оддий ?ол деб ?абул ?илишида. Муаммо – миллатчилик табиий ?ол деб кyрилишида.
Мен фа?ат yзбеклар миллатчи демо?чи эмасман. Миллатчилик одати биз билан бирга яшаётган руслар, тожиклар, корейслар, ?ир?излар, татарлар ва бош?а юзлаб элат вакилларида бор. Аммо биз yзбеклар – мамлакатда кyпчиликмиз. Демак, бизнинг yзимизга бyлган ишончимиз баландро?. Ва биз бош?а миллатларни ажратишга унча ?yр?маймиз – бундан уялмаймиз.
Биз ?анча миллатчиликка берилсак, юртимизда яшаётган бош?а миллат вакиллари yзларини шунча катта хатар остида деб биладилар. Натижада улар yз ?илофларига yралиб, yз миллатларига каттаро? а?амият бера бошлайдилар. Бу эса уларнинг жамиятдан бегоналашишига – жамиятнинг ичида жиддий бyлиниш пайдо бyлишига олиб келади. Бyлинганни эса бyри ейди.
Бугун руслар юртида ме?нат ?илаётган юртдошларимизга ?илинаётган муомалани кyриб, миллатчиликдан ?оли бyлиш жуда ?ийин. Руслар ?ам yз юртида кyпчиликни ташкил ?илгани учун, уларнинг орасида бош?а миллат вакилларини камситишдай ожизликка борадиганлар кyп топилади. Лекин ?айсидир шахслар ожиз бyлганига жавобан биз ?ам ожизликни танласак – бу сергак танлов бyлмайди.
Биз кучли бyлишни танлашимиз керак. Миллат сифатида эмас – хал? сифатида бир бyлишимиз, хилма-хиллигимиздан yзимизни кучли ?илиш учун фойдаланишимиз керак. Юртдошларимизни миллатига ?араб эмас – жамият учун келтирган фойдаси, ме?натига ?араб ?урмат ?илишни yргансак, буюк хал? бyламиз.
Давлат – хал?нинг вакили, миллатнинг эмас. Узо?ни кyзлаган давлатчилик «мильлат» тушунчаси устига ?урилмаслиги керак. Чунки миллат доим yзгариб туради. Бундай давлат yз ?илофига yралишга, дунёда юз бераётган жараёнлардан узилиб ?олишга ма?кум. Бундай давлатнинг асосини ташкил ?илган «мильлат» тушунчаси глобал олди-бердиларга дош бера олмайди. Миллат устига ?урилган давлат ана шу миллатни yзгаришсиз са?лаб ?олишга ва шу билан yз мавжудлигини таъминлашга интилади. Бу эса хал?ни тушкунликка олиб келади.
Бугун yзбек тилини бош?а тиллардан кириб келган сyзлардан «тозалаш»га интилиш ?олати кузатилмо?да. Бу а?олининг баъзи ?атламларида миллий му?имлик авж олганидан далолат. Энг ачинарлиси, бундай таклифлар y?имишли, дунё?араши нисбатан кенг шахслардан чи?мо?да. Сергак ва маънавий бутун одам тилимиз yнлаб тилларнинг ?оришмаси эканини, тил тинимсиз yзгариб, янгиланиб ва бойиб боришини билади. Бу жараённи ортга ?айтаришга интилиш – самарасиз ва зарарли ?аракат. Бунга сарфланган кучни бош?а – бунёдкорро? ма?садга йyналтирилса, жамият учун ?анча фойдали ишлар ?илса бyлади.

Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию (https://www.litres.ru/zhavlon-zhuraev/uzlik-sari-etti-k-adam-5-shahs-va-davlat/) на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат Жавлон Жўраев
Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат

Жавлон Жўраев

Тип: электронная книга

Жанр: Общая психология

Язык: на русском языке

Издательство: Издательские решения

Дата публикации: 24.09.2024

Отзывы: Пока нет Добавить отзыв

О книге: Ушбу китоб «7Қадам» туркумининг аввалги китобларида ўқувчига етказилган билимларга таянган ҳолда, жиддий ва кенг мавзуларни муҳокама қилади. У кучли шахс эгаси давлат ва жамият билан қандай муносабатда бўлиши кераклиги ҳақида баён қилади.

  • Добавить отзыв