Ўзлик сари етти қадам

Ўзлик сари етти ?адам
Жавлон Жyраев
Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сиз ва атрофингиздагилар со?лиги учун жуда фойдали бyлиши мумкин. Биро? ?еч ?ачон бу китобдаги фикрлар билан ?изи?маган ва уни мутолаа ?илишни истамаган одамга уни тавсия ?илманг. ?ар кимнинг танлаш эркинлиги бор. ?а?и?атни билишни истамаган одамлар танловини ?урмат ?илинг.

Ўзлик сари етти ?адам

Жавлон Жyраев

© Жавлон Жyраев, 2020

ISBN 978-5-4493-7253-6
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Муаллифдан
Азиз Су?батдош,
?yлингиздаги китоб – жуда анти?а. Йy?, уни yзга сайёраликлар ёзиб кетмаган – аммо, барибир, у сиз аввал кyрган китобларга yхшамайди. У билан танишиш давомида yзингиз ?ам бунга амин бyласиз. Ундан кейин – бу китобни сиз танладингиз, сиз танлаган китоб эса одатий ва зерикарли бyлишига ишонмайман.
Анчадан бери шундай китоб ёзишни ният ?илиб юргандим. Фа?ат уни бошлашга ?еч ?унт ?ила олмасдим. Баъзида одамлар учун фойдали бyладиган китоб ёзиш учун билимларим етарли эмасдек туюларди, го?ида бундан му?имро? деб билган юмушлар билан чал?иб кетардим. Аммо бугун сиз замондошим билан азбаройи су?батлашгим келди. Сиз билан кyрган-кечирганларим ва билган-у??анларимни ба?ам кyриш истаги уй?у бермай ?yйди.
Китоб сарлав?аси – ?ар хил китобхонда турлича таассурот уй?отади. Бир ?арашда, yзлик ?ар доим yзимиз билан биргадек туюлса ?ам – кyпчилигимиз ундан йиро?дамиз. Мен сизга бахтли бyлиш учун ?андай яшаш кераклигини ?ам yргатмо?чи эмасман. Тy?ри-да – мен ким бyлибманки, сизга ?аёт сабо?ини берсам? ?аётини бировлар масла?атига асосланиб ?урадиганлар учун Карнеги ва унга yхшаш муаллифлар бир санди? китоб ёзиб ташлашган – бир умрга бемалол етади.
Мен, аксинча, сиздан yрганмо?чиман. Сиз менга кyп нарсани yргатишга ?одирсиз. Бу ?обилиятингиз ?а?ида yзингиз ?ам билмаслигингиз мумкин – аммо шундай. ?ар замонда муаллифлар китобхонлар билан асарлари ор?али бyлган су?батлардан жуда кyп нарсани yрганишган. Кичик ?икояга бyлса-да муаллифлик ?илган киши буни тасди?лайди.
Мен сиздан очи? фикрлилик ва дилкашликни yрганаман. Энг ?изи?и шундаки, сиз ?ам менга таълим бериш жараёнида yзингиз ?а?ингизда кyп нарсаларни билиб оласиз. Кимки yзи ?а?ида ?амма нарсани биламан деса – у yсишдан тyхтаган шахсдир. Биз yзимиз ?а?имизда жуда кам биламиз. Шундай экан, келинг, yзимизни тад?и? этишга бир ?афтамизни ба?ишлайлик. Айнан бир ?афта сизга китоб мазмуни билан нафа?ат танишиб чи?ишга, балки уни ?аётга солиштириб боришга ?ам етарли бyлади. Ишонинг – бу саъй-?аракатлар yзини юз баробар ?илиб о?лайди. Мана кyрасиз.
Ого?лантириш!
Ўз шахсияти билан юзма-юз келишга ?адиксирайдиган, ?yр?адиган ва бундан ва?имага тушадиган дyстларимиз бу китобни y?имасин. Агар ю?орида айтилган гаплардан кyнглингиз бузилган бyлса – ?озиро? китобни сотувчига олиб боринг-да, пулингизни ?айтариб олинг. Бунинг иложи бyлмаса, уни бош?а бировга сотиб ёки сов?а ?илиб юборинг. Жуда бyлмаса, пулингизга ачинмай, уни а?лат ?утисига ташланг – хуллас, ундан тез ва сифатли халос бyлинг.
Нимага дейсизми? Чунки агар сиз мен баён ?илмо?чи бyлган нарсаларни эшитишга тайёр бyлмасангиз, бунга ру?ий ва шахсий кучингиз етмаса, китоб сизга фойдадан кyп зарар етказиши мумкин. Бу ?а?ида ого?лантирмасликдек масъулятсизликка менинг ?аддим си?майди.
Агар гапларим сизда ?еч бир безовталик уй?отмаган бyлса – унда сиз сирлашишга тайёрсиз. ?а-?а – биз айнан сирлашамиз. Китоб сизга жуда кyп сирларни очади. Аммо сиз ?ам бунга жавобан энг яширин сирларингизни китобга тyкиб солишингиз керак бyлади. Ахир, сирлашиш бир томонлама бyлмайди-ку.
Мутолаа давомида сизга баён гyё фикрларингизни y?иётгандек – айнан сиз yйлаган нарсани айтаётгандек туюлиши мумкин. Аммо бу сизни ташвишга солмасин. Китоб сизнинг фикрларингизга бостириб кириб, хаёлларингизни y?ирлагани билан, у ?еч ?ачон ?еч бир сирингизни бирор кимга сотиб ?yймайди. Чин сирдош ана шуна?а бyлади.
Сиз билан сyзлашиш услубим жиддийликдан ?оли, енгилтак бyлиб кyринмасин – жиддийлик ?еч ?ачон самарали ?урол бyлмаган. Сизга бу китобда айтадиган гапларим – менинг юрагимдан чи??ан. Юракдан чи??ан гаплар мана шуна?а енгил, ?аммага тушунарли ва зар?о?озга yралмаган бyлади. Сиз билан бизни дилдан су?бат кутяпти. Сиз ?ам бу су?батда фа?ат ?албингиз билан сyзлашишингизни истардим…
Хyш, бошладикми?

Бошладик
Дунё яралибдики, одамзот бахтни излайди. Аммо, негадир, yзини бахтли деб рост гапирадиганлар жуда кам. Жуда ?алати – одам ер остидаги темир рудаси ёки табиий газ за?ирасини топишга бир кун сарфлайди-ю, бахтни излаб топишга бутун тарих ?ам етарли эмас. Балки, биз нотy?ри излаётгандирмиз-а? Бош?а усулда излаб кyрсакмикан? Ундай деса, кyплаб манбаларда бахтга эришишнинг минглаб йyллари келтирилган – лекин бундан бахтлилар сони кyпайгани йy?. Биз бахтни нотy?ри ердан излаётган бyлсак-чи? Бунга ?ам ?арши далиллар бор – ?ар хил одам бахтни ?ар хил ердан излайди, аммо ?аммаси ?ам топавермайди. Балки, бахт деган нарсанинг yзи йy?дир? Бунга ишониш ?аммасидан ?ийин – оддий инсоний бахт ?ам мавжуд бyлмаса, бу дунёнинг мукаммаллиги ?аерга боради?
Бахтга интилишнинг хато йyлидан боришимиз рост. Бахтни излаш усулимиз чиндан ?ам нотy?ри – айнан, излашимиз нотy?ри. Буни ?арангки, бахтни излаш керак эмас экан – уни кyзлаш, мyлжаллаш, кутиш, у учун курашиш, унга ?урбонлар келтириш ?аётнинг энг бахтсиз кyриниши экан аслида.
Бахтимизни ?аердан излашда ?ам адашамиз. Бизнинг бахтимиз таш?и дунёда эмас, айнан бизнинг ичимизда, шахсиятимизнинг тубида жойлашган. Биз атроф дунёдан yз бахтимизни талаб ?илиб сарсон бyлиб юрарканмиз, бахтимиз кун келиб ниго?имизини yзимизга ?аратишимиз, кутилмаганда yз ?албимиздан чексиз ёр?ин бахтни топиб олишимизни сабр билан кутаверади.
Яшаш санъати – бу бахтли бyлиш санъатидир. Бахт келгувчи ва кетгувчи эмас – у мудом биз билан юргувчи. Аслида биз унга го?и ?араймиз, баъзан билиб-билмай ундан юз yгирамиз. Ўз-yзидан юз yгирган одам – yз бахтидан юз yгирган, yз ?алби хотиржамлигини бош?а манфаатлар ?а?и ?урбон ?илган бахтсиздир.
Мана сизга биринчи сир: yзи бахтли бyлмаган одам бош?а одамни бахтли ?ила олмайди. Буни шундо? ?ам ?амма билади дейсизми? Тy?ри – бундан ?амма хабардор, аммо камдан-кам одам бунинг асл маъносини билади. Майли, сизга бош?ачаро? ?илиб айтаман: yзлигини англамаган одам, yзгани тушуна олмайди. Бироз ойдинлашдими? Ахир, ?ар биримиз бизни кимдир тушунишини истаймиз. Бир одам бош?асига уни тушунибгина кyнгил хотиржамлигини инъом этиши мумкин. Биро? бош?аларни тушуниш – биз yйлаганчалик осон иш эмас.
Майли, бош?аларни тушуна олиш ?обилияти – иккиламчи масала. Аввал yзимизни, yзлигимизни англаш ?а?ида су?батлашайлик. Ушбу китобнинг ярмидан кyпро??и айнан ана шунга ба?ишланади.

Душанба – Шахсият

Сиз кимсиз?
– Сирдош, сизга ажойиб саволим бор.
– Хyш-хyш?
– Сиз кимсиз?
– Бу нима деганингиз?
– Яъни сиз «мен» деганда кимни назарда тутасиз?
– Ўзимни. Мен – Сирдошман.
– Демак, сиз – бу сизнинг исмингиз экан-да?
– Фа?ат исмим эмас. Мен кимнингдир фарзанди, кимнингдир дyсти, кимнингдир севгани, яна кимнингдир душманиман.
– Демак, сиз – бу сиз кимгадир нисбатан тутган yрнингиз, ролингиз экан-да?
– Шуна?а деса ?ам бyлади. Яна мен романтикман, шоирман, бир оз дангасаман, ?изи??онман – хуллас, ?ар хил фазилат-у камчиликларга эга оддий одамман.
– Ту?илишингиздан аввал ?ам yшандай оддий одам эдингзими? Ўлимдан сyнг ?ам худди шундай бyлиб ?оласизми?
– Билмадим…
Бу су?батни тyли? ёзадиган бyлсам – битта китобга си?майди. Лекин айнан «Мен кимман?» деган саволга ?ай даражада ани? жавоб бера олишимиз ?аётимизда му?им yрин тутади.
?адим замонлардан буён буюк мутафаккирлар одамзотнинг бу дунёда тутган yрни ?а?ида бош ?отириб келган. Бирлари йиллар давомида табиат ва жамиятни кузатиб, одамзот бу улкан оламда атиги бир зарра эканини англаб етишган. Бош?алари одамзотни бутун дунёни yзгартиришга ?одир мавжудот эканига я??ол далилларга дуч келишган. Хyш, улардан ?ай бири ?а??
?ар бири ва ?еч бири.
Уларнинг ?ар иккиси ?ам ?а? – чунки улар yз ?а?и?атларини ?а?и?ий мисоллар билан тасди?лай олишади. Ўзингиз yйлаб кyринг – минг ?илса ?ам, биз табиат ?онунларига бyйсуниб, бу коинотнинг бир зарраси бyлиб яшаймиз (?ар ?олда, ?аммамиз ер тортиш кучи таъсиридамиз). Аммо бош?а томондан, биз атроф дунёга сезиларли даражада таъсир yтказа оламиз – буни исботлаш учун сyнгги асрда атроф-му?итга етказган зараримизни чамалаб кyрсак бyлгани. Шундай экан, ?арама-?арши икки ?ояни ё?ловчилар ?ам ?а?.
Аммо одамзотни денгиздан бир томчи деганлар ?а?и?ати инсонни улу?лаганлар ?а?и?атига тy?ри келмайди ва аксинча. Исталган ?а?и?атни инкор этувчилар албатта топилади. Шунинг учун ?ам уларнинг ?еч бири ?а? эмас.
Бошингизни ?отириб юбордимми? Майли, соддаро? гапираман.
Яхшиси, сизга навбатдаги сирни очишдан бошлай. Уни ?арангки, бу дунёда сиз тy?ри деб yйлаган ва ишонган нарса айнан сиз учун ?а?и?ат экан. Бу биргина сизнинг ?а?и?атингиз ва у баъзида бош?аларникига мос келмайди. Шу мос келмаган ?а?и?атлар боис шахсий келишмовчиликлардан тортиб, уруш ва ин?илобларгача келиб чи?ади.
Дунё шунчалар мукаммал яратилганки, у ?ар ким уни ?андай кyрмо?чи бyлса – айнан унга шундай намоён бyлади. Нима – ишонмайсизми? Мана сизга исбот.
Квант физикаси деган физиканинг энг ёш бyлими бор. Унда олимлар атомнинг элементар заррачалари бyлган электрон, нейтрон ва протонларни янада майдаро? заррача – квантларга парчалаб yрганишади. Ана yша энг майда заррачаларни yрганишда физиклар ажойиб ?олатда дуч келишган.
Ишониш ?ийин, аммо квантлар кузатувчи фикрига ?араб yз хусусиятларини yзгартирар экан. Яъни, айтайлик, сиз физик олимсиз ва сиз квантни махсус суперускуналар билан кузатмо?чисиз. Агар сиз квант yзини майда заррача сифатида намоён ?илади деб yйласангиз – квант сизга майда заррача сифатида намоён бyлади. Агар сиз квант сизга тyл?ин сифатида кyринишини кутсангиз – худди yша квант сизга тyл?ин тарзида кyринади.
Хyш, ?али ?ам шуб?аланяпсизми? Майли, мана сизга навбатдаги исбот.
Физиологлар, яъни одам танаси тузилиши ва хусусиятларини yрганувчи олимлар, жуда ?изи?арли тажриба yтказишган. Бир аёлни одам миясидаги жараёнларни кузатиб турадиган ускунага жойлаштириб ?yйишган.
Шундан сyнг олимлар аёлга «?озир биз сизнинг бармо?ингизни муздек сувга соламиз» деб айтишган. Биро? улар аслида аёл бармо?ини хона ?ароратидаги сувга солишган, фа?ат бунда аёлнинг ?yлига совутилган металл парчасини я?инлаштиришган. Кейин, улар аёлга «Энди биз сизнинг бармо?ингизни ?айно? сувга соламиз» дейишган. Биро? улар та?ин аёл бармо?ини хона ?ароратидаги сувга солишган – фа?ат бу сафар аёл ?yлига ?издирилган темир я?ин келтирилган.
Биринчи ?олатда аёл миясида сову?ликни сезиб, унга реаксия берадиган ?ужайралар кенгайган – яъни аёл ростдан ?ам яхдек сувни сезган. Иккинчи ?олатда эса аёл бармо?и сувга тегиши билан уни тортиб олган – аёл о?ри?ни сезган ва бармо?ини куйдириб олганига ишонган…
Бунга yхшаш мисолларни кyплаб келтириш мумкин. Аммо буларнинг бари нимадан далолат беришини англаш – ?аммасидан ?ам ?изи?арли.
Сиз – бу сиз ишонган ?а?и?атлар жамламаси. Сиз yзингизни ким деб билсангиз – танангизни ташкил ?илган ?ар бир квант шунга монанд ?аракат ?илади. Сиз ишингизни билиб ?илишингизга ишонсангиз – демак, сиз ишбилармонсиз. Сиз унча-мунча касалликларга ?арши тура олишингизга ишонасизми – демак, сиз со?лом ва тетиксиз. Сиз yз иммунитетингизга унча ишонмайсизми – демак, сиз мудом беморсиз. Сиз омаднинг ортидан ?увасизми – демак, сиз шундо? ?ам омадли эканингизга ишонмайсиз, омадни тутиб олишим керак деб yйлайсиз ва омадсиз ?аёт кечираверасиз. Сиз тy?ри масла?атлар бера олишингизга ишонасизми – демак, сизга ?уло? тутадиганлар талайгина. Ва ?оказо, ва ?оказо.
Сиз – бу сиз yзингиз ?а?ингизда тасаввур ?илган шахс. Фа?ат сиз бу тасаввурингизни шуб?а-ю ишончсизлик билан бул?аб ?yясиз. Сиз учун ?аяжонли ?олат бyлганда ?аяжонланишга, хафа бyлиш керак бyлган ?олатда хафа бyлишга программалаштирилгансиз. Буни тан оласизми йy?ми – сиз жамият ва yзингиз сиз учун тузиб берган дастурлар жамламасидан бош?а нарса эмассиз.
Аммо бу ?олатни yзгартириш мумкин. Бунинг учун бир оз очи? фикрлилик ва сабр талаб этилади. Сабр сизга аввалига керак бyлади – кейинчалик yзингиз ?а?ингизда янги кашфиётлар ?илишга шу даражада ?изи?иб кетасизки, сизда бунга иштиё? пайдо бyлади. Иштиё? бор жойда эса сабрга ?ожат йy?.

Эгизак дунёлар
Мен сизга аввалги бyлимда келтирганим – сизнинг шахсиятингизга берилган юзаки таъриф эди, холос. Келинг, энди чу?урро? кириб кyрамиз.
?ар бир шахсият бир-бирини тyлдириб турадиган икки дунёдан иборат. Уларнинг иккиси ?ам таш?и кyринишдан сизга жуда yхшайди – бу маънода улар эгизак. Аммо уларни астойдил yргансангиз – улар бир-биридан тубдан фар? ?илишига амин бyласиз.
?ана?а мужмал нарсалар ?а?ида гапиряпти деб ?айрон бyляпсизми? Бироз сабр ?илинг – мен сизга бу икки эгизак дунёнинг яралиш тарихини айтиб бераман. Шунда ?аммаси ойдек равшан бyлади.
Жуда кyпчилигимиз болаликдан эшитиб келган бир ?икоя бор. Бу, албатта, Тангри инсонни яратгани ?а?идаги ривоят. Мен сизга айнан шу ?икоятни эслатмо?чиман – фа?ат эътибор беринг.
Худо ер-у осмон, ой-у ?уёш, yсимлиг-у ?айвонларни яратгач дунё мукаммаллиги учун яна бир мавжудотни яратмо?ни ният ?илибди (?амма эзгу амаллар тагида эзгу ният туриши ана шундан бошланган). У тупро?дан Одамнинг жисмини яратибди ва унга жон ато этиш учун yз нафасидан ру? яъни ?алб киритибди.
Шунда Тангри фаришталарни ?узурига чорлаб, «Барчангиз Одам ?аршисида таъзим ?илингиз!» деб буюрибди. Барча фаришталар Яратганнинг чексиз ?удрати меваси – Одам ?аршисида бош эгибдилар. Биргина Иблис yз ма?рурлиги боис бундан бош тортибди. «Мен оловдан (нурдан) яралганман, бу эса ?ора тупро?дан бинога келган. Мен yзимдан ?уйи мавжудотга бyйин эгмайман» – дебди Иблис. Шунда Тангри «Эй Иблис, сен неники билган бyлсанг мен сенга билдирган нарсаларнигина биласан. У??ан бyлсанг – мен сенга у?иш имконини берган нарсаларнигина у??ансан. Шундай экан, менинг чексиз мар?аматим олдида бош эг!» – деб буюрибди. Аммо Иблис ?айсарликни ?yймабди. Бу yзбилармонлигига жазо тари?асида Тангри шайтонни Жаннатдан ер юзига сургун ?илибди.
Одамзотни эса Жаннатга ?оким ?илибди. У Жаннат бо?идаги ?еч бир ма?лу?отдан ?yр?мас экан – чунки Худонинг амри билан барча жонзотлар бир-бирларига ме?рибон ва ?аразсиз эканлар. Унга Бе?иштнинг барча неъматларидан ба?раманд бyлиш эркинлиги берилибди – фа?ат биргина мевани танаввул ?илиш ман этилибди.
Одамга ?амро?лик ва дилкашлик ?илиши учун Тангри ?авони яратибди. Иккиси Жаннатда бахтли яшаётганини кyра олмаган Иблис илон ?иёфасида Жаннатга кириб, Одам ва ?авога я?инлашибди. «Сизга бу мевага тегиш нега ман этилганини биласизми?» – дебди у, – «Агар сиз бу мевадан еб кyрсангиз, сиз Худо билган нарсаларни билиб оласиз, уникичалик ?удратга эга бyласиз. Худо буни истамайди, шунинг учун у сизларга бу мевани ман этган. Ишонмааизми? Ундан бир дона еб кyринг».
Иблиснинг макрига ишонган Одам ва ?аво ?изи?увчалник ?илиб ман ?илинган мевадан узиб еб кyришибди. Мева о?зиларига тегиши билан уларга а?л-фаросат битиб, yз ялан?очликларини англаб уялиб, дарахт барглари билан уятли жойларини тyсиб ?олишибди.
Одам ва ?авога ман ?илинган мева – а?л меваси экан…
?ар биримизда икки дунё мужассам – ?алб ва а?л. Кyпинча иккиси зиддиятда. Тy?риро?и – а?л ?албга ?арши чи?иб ?олади. ?алб – yз-yзича мукаммал дунё. У зиддиятга боришни, ?азабланишни, хафа бyлишни, ёмон кyришни билмайди. У фа?ат севишни ва эзгуликка интилишни билади.
Биро? а?л ну?сонлардан ?оли эмас. У ?аразгyй, аразгyй, манфаатпараст ва калтабин. ?а-?а – а?л охирини кyра билмай иш ?илишга уста. У мудом режалар тузади, ?исоб-китоб ?илади, ишонади, умид ?илади, истайди, излайди – аммо унинг айтганлари ?ар доим ?ам тy?ри чи?авермайди. Чунки у – ?албчалик мукаммал эмас.
Барчамиз мукаммал ?алб билан дунёга келамиз. Ча?ало?нинг а?ли – оппо? ?о?оздек, унга ?али ?еч нарса ёзилмаган. Аммо бу узо??а бормайди – яшаш му?ити ва ота-она дар?ол ?yлларига ?алам олиб, yз тушунчаларидан келиб чи??ан ?олда, бу о? ?о?озни ёзув билан тyлдира бошлайдилар. Бу жараён бутун умр давом этади – оила, мактаб, жамият yз ?а?и?атларини киши онггига дастур тарзида киритиб бораверади.
Сиз-у биз шунчалар ишонган а?л ана шундай шаклланади.
Дунёда бажарилиши шарт бyлган бир ?онун борки, унинг олдида барчамиз ожизмиз. Бу, албатта, мувозанат ?онуни. Одамзот ?ам yзига хос ?арама-?аршиликлар тyплами – бир ё?да эзгулик маё?и бyлмиш ?алб турса, бош?а томонда манфаат таъ?ибчиси – а?л туради.
?еч yйлаб кyрганмисиз – нима учун а?лсиз жонзотлар Охирзамонда ажрсиз Жаннатга киритилади? Нима учун телба одамни кyпинча бегуно? банда дейишади? Чунки уларда а?л йy?. Биз одамлар а?лимизга ишониб, шу даражага етганмизки, yзимизни Тангрининг бош?а мавжудот-у ма?лу?отларидан ю?ори ?исоблаймиз. Тy?рида, ахир, одамни ?айвон билан тенглаштириш – гуно?и азим. Шундаймикан?..
А?лсиз ?айвон фа?ат ?орни очса, ёки yзи ва насли ?аётига хавф ту?илсагина бош?а жонзотни yлдиради. Онгли инсон эса – шунчаки, маро? учун ?ам yлдираверади (овга чи?маганмисиз?). А?лсиз ?айвон фа?ат мавсуми келиб, насл ?олдириш зарурати бyлгандагина жуфти билан ?овушади. Онгли одам бyлса истаган пайтда истаганча ша?воний лаззатга берилади.
?айвонларнинг, ва умуман – ?ар ?андай тирик жонзотнинг ?ам ру?и – ?алби бор. Улар ?ам Тангрининг буюк ?удрати меваси. Дунёда бир мавжудот ?олганларидан ю?ори ?илиб яратилмаган. Му?аддас битикларда бу борли?даги неъматлар инсон ?аётини фаровон этиш учун яратилгани айтилади. Бундай таъкидни yзини «коинот маркази» деб билган одамзот жуда хато тушунган. Бунда Яратганнинг мар?аматини кyра билиш ва унга шукр келтиришга ишора этилган аслида. Буни ?арангки, yша биз yзимиздан ?уйи деб билган мавжудотлар бизсиз яшай олади (ёввойи табиатни назарда тутсак) – биз эса уларсиз яшай олмаймиз. Улар бизга эмас – биз уларга ?ай даражададир тобемиз.
Кyпчилигимиз а?л ва ?алб тушунчаларини фар?лашга ?ийналамиз. Мисол учун «а?лдан озган» иборасини ?андай тушунасиз? Сизнингча, а?лдан озган одам пичо? олиб, yнг-у сyлда ?аммани сyйиб юриши мумкинми?
Аслида бундай одамнинг а?ли ишдан чи?маган – балки унинг ?алби тамоман кyмиб ташланган. Одамда уни хатти-?аракатга ундовчи икки куч бор – бири ?алб, бош?аси а?л. Кyп ?олларда киши кyнгли истаган нарсасини а?ли хо?ламайди (кyнгил муз?аймо? егиси келади – аммо а?л томо? о?риб ?олиши хавфини сабаб ?илиб буни рад этади). Ёки кyнгил истамаган нарсани а?л хо?лайди (кyнгил шу одам билан бахтли бyлолмаслигини, уни севолмаслигини ?ис этиб, у билан турмуш ?уришни истамайди – аммо а?л бу одамнинг бадавлатлигини кyриб бунга рози бyлади). Бундай майда ва, баъзида, катта иккиланишлар ?аммамизда бyлади.
Афсуски, ?алб ва а?л ба?сида кyпинча а?л устун келади. Баъзи одамлар кyнгилларига ?арши курашда шу даражага бориб етадики, уларнинг ?алби ?атти? аразлаб «yз ?илофига yралиб» олади. Бунда а?л «якка ?укмрон”га айланади ва босар-тусарини билмай ?олади. Психлар ана шундай етишиб чи?ади.
Бунда тахминан шундай ?олат рyй беради. А?л ва ?алб деган икки болакай бор. Улар дунё деган катта уйда яшашади ва ?ар куни ?аёт деган yйин yйнашади. Аммо ?ар куни бу yйиннинг ?оидаларини а?л белгилайди. Бyлмасамчи – ахир, у ?амма нарсани билади. Кyнгил эса yз истакларини а?л буйру?ларига ?арши айтолмайди – ахир, у жуда кyнгилчанг. Борди-ю айтса ?ам, а?л уни дар?ол койиб беради. Охир о?ибат а?лнинг феълидан зериккан ?алб yйнагиси келмай ?олади ва бир бурчакка ?исилиб, жим yтираверади.
Бекорга психиатрлар yз беморларини кyнглига йyл топишга ?аракат ?илмайдилар. Улар yйин давомида ?атти? аразлаб ёки ?yр?иб кетганидан катта уйнинг бир бурчагига беркиниб олган болакайни топишлари керак. Агар улар шу болакайни топиб, уни юпатиб, унга ширинлик бериб, уни авраб гапиртириб, яна yйинга ?айтара олишса – бемор тузалади.
Ю?орида айтилган фикрлардан кимдир а?л инсонни фа?ат ёмон ?илмишларга ундар экан деб хулоса ?илиши мумкин. Мен а?л буюрган ?ар ?андай иш хато демо?чимасман. Фа?ат шуни эсдан чи?армаслик керакки, а?л нимани истамасин, бунинг ортида иложсиз ?андайдир манфаат ётади. Бу ?андай манфаат эканини идрокнинг yзи ?ам англамаслиги мумкин.
Дунё шундай ажойиб тузилганки, унда манфаатга эришишнинг энг самарали йyли – манфаатсиз иш ?илиш. ?албингиз доим ?еч бир манфаат ортидан ?увмаган нарсани буюради. Йy?, тy?риро?и, унинг ягона манфаати – бу унинг истаги.
Бунга яна янги ту?илган ча?ало?ни мисол ?илиш мумкин. Унинг ?али онги шаклланмаган. У истаган нарсасини ?илади – яъни кyнгли истаган нарсани. Оч ?олса – йи?лайди, тyйса – ухлайди. У yз ?алби истагидан бош?а нарсаларнинг ортидан ?увмайди. Шунинг учун унга ?амма нарса берилади – ме?р, эътибор, яшаш учун шароит. Болалигим – подшолигим дегани бежиз эмас, ахир. Болаликдаги бизнинг тенгсиз ?окимиятимиз сири – ?еч бир манфаатсиз, фа?ат кyнгил амрига бyйсуниб ?адам ташлашимиздадир.
Аммо катталар yзларига эътиборни талаб ?илиб yрганишган – бунга уларни а?ллари ундайди. Тy?ри-да, уларнинг бу дунёда yз yрнилари бор, шунга яраша атрофдагилар уларга ?урмат кyрсатишсин. Лекин айнан шу эътиборталаблик ортидан биз кyпинча эътибордан четда ?оламиз.
Ўйлаб кyрса, одамдаги ?ар ?андай салбий жи?ат – бу а?лнинг меваси. Нафрат, жирканиш, ?урур, кибр, ?асад, рашк, гина каби туй?улар; худбинлик, хасислик, тортинчо?лик, шош?ало?лик, yзбилармонлик каби феъл-атвор жи?атлари а?л фаолияти натижаси. ?айвонларга бу нарсалар бегона – шер кийикни емо?чи бyлиб ?увганда унга нисбатан на ?азаб ва на нафрат ?ис этади. Аммо биз бу ?олатни кyрсак, шерга нисбатан ?азаб, кийикка нисбатан ачиниш туй?усини ?ис этамиз. Нима ?ам ?илардик – онгимиз шуна?а тузилган. У ?ар доим ?амма нарсага yз ба?осини беришга кyникиб ?олган.
?еч ?ачон ?аётда хато ?илишдан ?yр?манг – хато ?илмаслик учун ?еч нарса ?илмаслик керак. ?еч бир одам хато ишлардан су?урта ?илинмаган – беайб Парвардигор. Биро? хатонинг олдини олишнинг биргина му?им тамойили бор: ?ар ?андай ?арор ?абул ?илинишида ?албингиз иштирок этсин. Агар бирор ишга а?д ?илсангиз-у, кyнглингиз бу ?арорингиздан нотинч бyлса – бу ишдан воз кечганингиз маъ?ул.
?аммаси шунчалар осон – ?ам ?ийин. ?ийинлиги шундаки, одамлар yз ?албига ?уло? солиш ?обилиятини йy?отиб бормо?далар ва ю?оридаги тавсиялар амалий фойда бермаслиги мумкин.
Биласизми, а?л ва ?алб – кyпинча ?ар хил нарсани истаганлари билан – бир ма?садни, яъни сизнинг фаровонлигингизни кyзлайдилар. Фа?ат а?л бунда устунликка интилаверади. Аслида эса ?арор ?абул ?илишга ?алб ихтисослашган – а?л эса бу ?арорни амалга ошириш йyлларини излаш билан шу?уллангани маъ?ул. Агар вазифалар шундай та?симланишига эриша олинса, ?аётда инсон афсусланадиган нарсалар деярли ?олмайди.

А?л билан ?албни дyстлаштиринг – улар иттифо??а киришса, сиз бу дунёда ?ила олмайдиган иш бyлмайди.
Кyпчилигимиз бировнинг а?ллилик даражасини унинг билимдонлиги билан yлчаймиз. Аммо а?л – бу билим, билим эса – бу а?л эмас. А?лли одам билимсиз бyлиши, билимли одам а?лсиз бyлиши мумкин (бунга ?айрон бyлманг). ?адимгилар биздан оз нарса билишган, лекин шу оз билимдан ?ам унумли фойдаланиб яшашган. Биз, ахборот асри одамлари, улардан анча кyпро? нарсани биламиз – аммо шундаям а?лий фаолиятда аждодларимизчалик бyлолганимиз йy?.
Билимга а?лсиз ?ам эга бyлиш мумкин. Шердан ?очаётган кийик йирт?ич унга етиб олса, унинг ?аёти бар?ам топишини билади – гарчи буни англамаса ?ам. Бу билимни унга ?алби етказади. Бу билимни унга табиат ато этган.
Аслида ?алб дунё билимлари майдонига тy?ридан-тy?ри улана олади. Кyнгилнинг бу ?обилиятидан бош?а жонзотлар усталик билан фойдаланадилар. Инсон эса а?лига таяниб атроф дунёни yрганишга шу даражада кyникиб кетганки, буни ?алби ор?али амалга ошириш ?обилиятини сустлаштириб ?yйган.
Интуитсия (?алб билими) шу даражада тy?ри ишлайдики, кyпчилигимиз бунга шахсан амин бyлганмиз ва буни рад эта олмаймиз. Бирор ишга кyнглингиз бyлмаса, бирор жойга оё?ингиз тортмаса, ёки ичингизда нимадир сизга бирор ишни буюриб ?олса – сиз билан ?албингиз сyзлашяпти демак. Она фарзанди узо? сафардан ?айтаётганини сезиб туради. Баъзи одамлар эса yз ?аётлари поёнига етаётганини аввалдан билиб, бунга тайёргарлик кyра бошлайдилар.
?алб билиши мумкин бyлган нарсалар на ва?тда ва на фазода чекланган бyлади. А?лга эса маълумот олиш учун восита керак (кyз, ?уло? ва бош?а сезги органлари каби). Кyнгил билмаган нарсани а?л билиши мумкин эмас – аммо а?л билмаганини ?алб билади. Интуитив билимлар шунинг учун ?ар доим тy?ри бyлади.
Бу дунёда бош?алардан кyпро? ёки озро? биладиган одам йy? – ?ар биримизда чексиз билим манбаи – ?албимиз бор. Дунё деган муаллимдан сабо? олиб, ?алб деган дарсликдан кyпро? мутолаа ?илиб турсак – бахт учун ана шу етарли.
Гапларим худди телбаликни тар?иб ?илаётгандек туюлиши мумкин. Аммо менинг ма?садим сизда а?лдан воз кечиш истагини уй?отиш эмас. Тy?ри, телба одам бахтли яшайди, чунки у ?ам-ташвишни билмайди, англамайди. Аммо, унутмангки, у бахтли ?аёт кечираётганини ?ам англай олмайди.
?айвон ва yсимликларнинг буюклиги шундаки, улар yз буюкликларини билмайдилар ва ундан ма?рурланмайдилар. Бизнинг бахтимиз шундаки, биз ?аётимизнинг бахтли онларини идрокан ?ис эта оламиз, бунга шукрона келтира биламиз. Балки, бизнинг ягона буюклигимиз ?ам ана шундадир…
Бyлди. Энди китобни ёпинг-да, камида бир соат дам олинг. Бу ва?тда бугунга режалаштирган бош?а ишларингизни ?илиб олишингиз мумкин. Фа?ат у ?о?озга тикилиб ?илинадиган иш бyлмасин. Кyзингизга дам беринг – сайрга чи?сангиз ?ам майли. Бу муддат сиздаги иштиё? даражаси бироз кyтарилиб олиши учун зарур.
Бир соатдан сyнг кyришамиз.

?амалдаги шахсият
Келинг, сизга бир эртак айтиб берай.
?адим-?адим замонларда бир ша?ар бyлган экан. Унинг бир золим подшо?и бyлиб, у фа?ат yз билганича иш тутар, на вазирларининг масла?атларига ва на ша?ар а?олисининг арзларига ?уло? солар экан.
Узо? yлкалардан келувчи савдогарлар ша?арликларга бош?а мамлакатларда одамлар ?андай эркин яшашлари, маданий ривожланишда катта юту?ларга эришгани, yз табиатларини маънавий юксак ?илиб тарбиялашгани ?а?ида айтиб берар экан. Ша?арликлар бу гапларни ?авас ва надомат билан эшитар, борган сари yз шо?ларидан норози бyлиб ?олишар экан.
А?оли орасида бундай норозиликни бартараф этиш ва бyл?уси ?алаёнларнинг олдини олиш учун маккор шо? yз ша?ри дарвозаларини батамом беркитиб, ша?арни таш?и дунёдан узиб ?yйишга ?арор ?илибди.
Бу ?арори ша?арликларнинг кучли норозилигига сабаб бyлишини билган шо? вазиятдан чи?иб кетишнинг жуда айёр йyлини топибди. У yз аскарларининг бир ?исмини тунда яширинча ша?ар таш?арисига олиб чи?иб, уларни yзга мамлакат аскарларидек кийинтирибди. Уларга тонг отиши билан ша?арга ?ужум ?илиб, уни ?амалга олишни буюрибди.
Эртасига сохта лашкар ша?арга ?ужум ?илибди. Шо? ?имояланиш важи билан ша?ар дарвозаларини муста?кам беркитишни буюриб, ?ар бир дарвозага ?атти??yл со?чи ?yйибди. Кимки ша?ардан чи?ишга ?аракат ?илса, у душманга сотилган хоин сифатида ?атл этилиши эълон ?илинибди.
Шу тари?а ша?ар а?олиси ?амал остида эканига ишонтирилибди. Йиллар yтибди ?амки, подшо? ?ийласи бyлган «душман» ?амални ечмабди.
Ўсиб бораётган ша?ар а?олисига турар жой ва ози?-ов?ат етишмай ?олибди. Устига-устак, ша?арда турли касалликлар тар?ай бошлабди. Натижада а?оли yсишдан тyхтабди. Ози?-ов?ат ва яшаш му?ити учун ра?обат кучайгани сари, одамлар ва?шийлашиб, тубанлашиб борибдилар.
Атроф дунё ривожланишда давом этаверибди. Аммо ?амалдаги ша?ар буз?унликка дучор бyлибди. Ўттиз йилдан сyнг ша?ар а?олиси икки баробарга ?ис?ариб кетибди. Ярим асрдан кейин эса ша?арда золим шо? ва унинг я?ин со?чиларидан бош?а ?еч ким ?олмабди…

Эртакнинг охири аянчли – унинг якунини yйлаб топишни сизга ?олдираман. Аммо унда жуда му?им сабо? яширин.
Китобхон, мен очмо?чи бyлган навбатдаги сир сизга мутла?о ё?маслиги мумкин. Лекин очи? ?алб ва очи? фикрлиликни са?лай билсангиз – мен ?а? эканимга амин бyласиз.
?ар биримизнинг дунёйимизда ана шундай ша?ар мавжуд. Бу – сизнинг шахсиятингиз ша?ридир. Уни сизнинг а?лингиз ?амал ?илган. Нега деб yйларсиз? Худди эртакдаги золим шо? каби сизнинг шахсиятингиз устидан тyли? ?окимиятга эришиш учун. У сизнинг ?ар бир ?арорингиз ва хатти-?аракатингизни бош?аришга, ?аётингизни yз хо?ишига кyра ?уришга интилади.
Билим – бахт калити. Аммо, афсуски, кyпинча билим – сизнинг шахсий yсишингизни тyхтатиб ?yядиган, маънавий юксалишингизга ?аршилик ?иладиган «сохта душман». У, албатта, сизнинг а?лингизга бyйсунади. Фа?ат у шу а?л буйру?ига кyра душман кийимини кийиб олган ва сизнинг ?албингизни ?амалда са?лайди.
Ишонмайсизми? Айнан сизнинг хатти-?аракатларингиз бунга исбот. Сиз бирор нарсада хато ?илсангиз, уни осонгина тан оласизми? Йy?. Биров сизга тy?ри масла?ат берса-ю, у сизнинг а?лингиз интилган нарсаларга мос келмаса – бу масла?атга ?уло? соласизми? Йy?. Сиз кyпи билан yзингизни у одамнинг масла?атини олгандек ?илиб кyрсатасиз – аммо барибир yз билганингиздан ?олмайсиз.
Бизнинг а?лимиз шу даражада айёр ва уддабуронки, у тамоман атроф-дунёни ?андай кyришимизгача таъсир ?илади. Агар а?лингиз чиройли кийинган одам бадавлат бyлади деб ?онун чи?арган бyлса, сиз кийиниши чиройли бyлган одамни yзингиз билмаган ?олда олийнасафлар тоифасига ?yшаверасиз. Агар сизни, айтайлик, ?ора кyзойнак та??ан одам алдаб, чув тушириб кетган бyлса, сизнинг а?лингиз ?ора кyзойнак та??ан бош?а ?ар ?андай одамга шуб?а билан ?арайверади.
Бундан таш?ари, ?ар биримизда оила, мактаб ва жамият таъсирида «яхши» ва «ёмон» нарсалар ?а?ида тушунча шаклланиб ?олган. А?лимиз бу тушунчаларни ?онун даражасига кyтариб, улар воситасида дунёни борича кyришимизга ?алал беради.
Айтайлик, бизга ёшлигимиздан ичкиликбозлик жуда ёмон эканлиги у?тириб келинади. Натижада а?лимиз спиртли ичимликни ёмонлик белгиси деб ?оида ?илиб ?yяди. Сиз аро? дyкони олдида турган одамни кyриб ?олсангиз, у ?а?ида яхши хаёлга боришингиз ?ийин. Агар у чyнтагидан пул олиб санаб ?yйса – у ?ирт аро?хyр эканига ишонасиз ?yясиз. Ва?оланки, у аро? дyкони олдида бош?а ма?садда турган, пулни эса касал ётган фарзандига дори олиш учун дyкон эгасидан шошилинчда олган ?арзини тyлаш учун санаётган бyлиши мумкин.
Ю?оридаги каби мисолларни минглаб келтириш мумкин. Хулоса эса ани? – дунёни а?лимиз yрнатган ?оидалар асосида ба?олаш, атрофингизда аслида кечаётган жараёнларни кyра билмаслик дегани.
Аммо энг катта муаммо бундамас ?али.
Энг ачинарлиси, а?лининг гапига эргашишда yта чу?урлашиб кетган одам шахсий, яъни маънавий yсишдан тyхтаб ?олади. Бунинг энг я??ол мисоли – ?амма нарсани билишга даъво ?илган одамдир. У yз билим ва тушунчаларига шу ?адар тобе бyлиб ?олганки, yзгалар фикри ва ?адриятлари унинг учун хато бyлиб кyринаверади.
Албатта, сиз бундай одам эмассиз. Бу китоб ундай одам ?yлига тушса эди, у энсаси ?отиб ёки масхаромуз кулиб, китобни елкасидан ошириб ташлаган бyларди. Тy?рида – у шундо? ?ам ?андай яшаш кераклигини билади, бунда унга дарслик керак эмас.
Биро? ?ар биримизда ана шундай yзбилармонлик иллати озми-кyпми бор. Буни тан оламизми-йy?ми, ?ар биримиз yзгалар фикрини ?ар доим иккинчи даражага ?yямиз. А?лингиз ?озир «Нима унда бош?аларнинг фикрига ?араб яшашим керакми?» деб ?азабланаётганини сезиб турибман. Унга ?арши мен ?еч нарса демайман – чунки а?лингиз ?ар ?андай гапимни инкор ?илишда давом этаверади.
Умуман, мен сизнинг а?лингиз эмас – ?албингиз билан сирлашсам дегандим. Аммо, аввал айтганимдек, а?лингиз ?албингизни етти эн девор билан yраб, ?амал ?илиб олган. Кyнглингиз дарвозаларига калладек ?улф осиб, унинг калтини ?айсар посбонга топширган. Шу боис кyнглингизга йyл топиш учун мен сизнинг а?лингиз билан сул?га бормасдан иложим йy?. Калитдор посбонга ани? манти?ий исботлардан пора бериб, уни авраб дарвозани очиб беришга кyндиришга уриниб кyраман. Агар а?лингиз то?атсизлик ?илиб, мени ?увиб юбормаса – ?албим айтган сирлар ?албингизга етиб боришига ишонаман.
Инсон а?ли у ?аётида шу кунгача олган билимлардан фойдаланиб иш кyради. Болаликда бизнинг а?лимиз билимга чан?о?, янгиликка интилувчан бyлади. Шунинг учун катталарни турли-туман саволлар билан ?ийнаб ?yямиз. Баъзида катталар ёш боланинг саволига жавоб бера олмай ?олади – бунда саволнинг жавоби улар билим доирасига кирмайди.
Ул?айиб борар эканмиз, биз билган нарсалар кyпайиб боради. Аввал айтганимдек, а?лимиз билган нарсаларини ?онун ?илиб yрнатиб ?yяди. Бориб-бориб, бундай ?онунлар шу даражада кyпайиб кетадики, улар янги билимга интилиш истагини енгиб кетади. Киши yз ?аётий тажрибасига шуб?а ?илмайди ва ?аётни ?озиргача билган нарсалари доирасида та?лил ?илиб яшайверади.
Аммо yйлаб кyринг. Ахир, дунё – бу чексиз ?а?и?атлар макони.
Сат?и футбол майдонига тенг о? ?о?озни тасаввур ?илинг. Мана сиз унинг устида юрибсиз. ?yлингизда ?алам. ?ани, шу ?алам билан ?о?озга тангадек айлана чизинг. Бyлдими? Яхши. Энди унинг ёнига коптокдек айлана чизинг. Буни ?ам уддаладингизми? Офарин. Энди катта дош?озон о?зидек айлана чизинг. Бу ?ам жуда осон – шундай эмасми? Энди учала айланага ?аранг – ди??ат билан ?аранг.
Сизнинг билимларингиз худди айланадек чексиз катта дунёнинг бир бyлагини ажратиб беради. Билимингиз ?анча кyп бyлса – ?о?оздаги айланангиз шунча катта демак. Лекин сиз yз айланангизни чизиб, унинг ?ошияларини ?алинлаштириб муста?камлаб ?yйсангиз – айланангиз yсишдан тyхтайди.
Англаб турганингиздек, айлана ?анча катта бyлса, шунча яхши. Биро? мен сизга билим айланангизни иложи борича каттаро? чизишни эмас – уни yсишдан тyхтатмасликни таклиф ?илмо?чиман. Ахир, тинимсиз yсиб борган айлана бир кун келиб футбол майдонидан ?ам каттаро? бyлиб кетиши мумкин…
Биз билишимиз мумкин бyлган ?а?и?атлар чексиз кyп. Унинг бир ?исминигина ажратиб оладиган ва шу билан чекланадиган одамлар – yз манфаатларига зид иш ?иладилар. Улар одатда «Мен билган нарсаларим – ?а?и?ат. Ундан бош?а нарсалар – сафсата ва мен бу сафсатага ?изи?майман» каби тамойилда яшайдилар.
Чинор навдасини гултувакка экиб ?yйсангиз, унинг илдизлари тувак сополига ?адалиши билан, у yсишдан тyхтайди ва тез орада ?уриб ?олади. Ва?оланки, унинг yсиш му?ити тувак билан чекланмаганда – у улкан ва бар?аёт дарахт бyлиб етишар эди.
Сиз – улу?ликка аталган бекам ?алб эгасисиз. Шундай экан, шахсиятингиз дарахтини yсишдан тийиб турган а?л чекловларидан халос бyлинг. Бунга эришиш осон эмас. Аммо натижа – барча уринишларингизни о?лайди.
А?л ?амалида ?олган шахсият ша?рини таш?аридан келган кучлар озод эта олмайди. Яъни мен сизнинг шахсиятингизни чекланишлардан халос ?ила олмайман. Мен сизга буни ?андай ?илиш мумкинлигини айтоламан, холос. Бундай ?а?рамонликка золим шо?нинг гапига ишониб яшаётган ша?арликларгина ?одир. Сyнгги ?арор ?албингиздан…

Оламшумул зарра
Энди китоб аввалида сизга берган саволимни такрорлайман: сиз кимсиз?
Биз бу дунёда атиги бир заррача эканимизни тасди?ловчилар ?а? – фа?ат бу заррачанинг ?удрати ?а?идаги ?а?и?атни улар эътиборсиз ?олдиришган.
?ар бир одам, ?айвон ёки yсимлик – бу дунёда бор-йy?и бир зарра. Аммо ана шу миллиардлаб зарралар хо?ишига ?араб дунё yзгариб боради. Ана шу зарраларга дунёни yзгартириш ?удрати берилган. Энг майда вируслардан тортиб, уммондаги улкан китларгача дунё шаклланишига yз ?иссасини ?yшади.
?ар бир жонзотнинг yз а?ди бор. ?ар бир организмнинг yз ма?сади бор. Егулик топиш, ?имояланиш, насл ?олдириш ва бош?а кyплаб ма?садларни кyзлаб табиат фарзандлари атроф-дунёни yзгартирадилар.
Биз yсимликларни ?ар ?андай ?иссиёт ва ички кечинмалардан ма?рум мавжудот деб ?исоблашга кyникканмиз. Тy?ри-да – улар мева ёки дон тугиб бизни бо?иш, поялари чорвамизга ем бyлиши, таналари бизга исси?лик ё?ил?иси бyлиб хизмат ?илиш учун яратилган. Гулзордаги гуллар, yрмондаги дарахтлар, даладаги экинлар, бо?даги мевалар – улар нимани ?ам ?ис ?илиши мумкин. Уларда ?андайдир туй?улар бyлиши мумкинлиги ?а?идаги гап жуда кулгили эшитилади.
Уни ?арангки, yсимликлар ?ам ?yр?ув, ?аяжон, севиниш каби туй?уларни ?ис этар экан. Улар ?атто севишга ?одир десам нима дейсиз? Ишониш ?ийин-а? Аммо бунинг илмий исботлари бор.
Америкалик олимлар оддий тажрибада yсимликлар ?а?ида кyп нарсаларни кашф этишди. Улар маккажyхори танасига жуда кучсиз электромагнит тyл?инларни yлчайдиган асбобни улаб ?yйишган. Бир ?афта давомида yсимлик yсаётган хонага навбат билан икки ёрдамчи киритилган. Бири yсимлик билан жуда мулойим муносабатда бyлган, майин мато билан унинг баргларини тозалаб турган, унга сув ?уйган ва ширин гаплар билан эркалатган. Иккинчиси ?ар сафар хонага ?айчи кyтариб кирган, yсимлик баргларини ?ир?иган, унга ?yпол муносабатда бyлган, ё?имсиз гаплар гапирган.
Тажриба сyнггида олинган натижалар ?аммани ?айратга солган.
Жyхори yсаётган хонага ме?рибон ёрдамчи кирганда, yсимлик танаси хотиржам нурланиш таратган. ?аровчи уни эркалатганда эса, yсимлик таратаётган электромагнит тyл?инлар бир маромга келган ва яна-да текислашган.
Аммо хонага ?айчи кyтарган тажрибачи кирганда, yсимлик уни дар?ол таниган, унинг танаси нотинч электромагнит тyл?ин чи?ара бошлаган. ?аровчи унинг ёнига ?айчи билан я?инлашганда эса, жyхори ?ич?ири??а yхшаш кучли тебраниш билан муносабат билдирган.
Жуда ажойиб-а? Ўсимликларнинг ?ам эслаб ?олиш, муносабат билдириш, ?адиксираш ва ?yр?иш ?обилиятлари бор экан. Бунга бош?а кyплаб илмий далиллар келтириш мумкин.
Асл бо?бон ёш навни?олни yз фарзандидек парвариш ?илади. ?еч бо?идаги мевали дарахтлар билан гаплашиб юрган бо?бонни кyрганмисиз? Мен кyрганман. Унинг бо?идаги дарахтлар ?ар йили бехато ?осил беради ва мевалари шираси билан тилни ёради.
Мусулмончиликда ?айвон сyйишда дуо айтилиши бекорга эмас. Уста ?ассоблар ?еч ?ачон ?урбонликка аталган ?айвонга пичо?ни кyрсатмайдилар. Улар ?айвонни тинчлантириб, эркалаб юпатиб – кейин пичо? тортадилар. Исломда ?ийнаб yлдирилган ?айвон гyштини ?аром дейилиши бежиз эмас. Бунда ажойиб хислат бор. Гап шундаки, агар ?айвон yлимидан олдин ?yр?са, унинг ?онига катта ми?дорда адреналин ?yшилади. ?ассоблар ?айвон бy?зига пичо? тортиб, унинг томирларидан ?амма ?онни чи?ариб ташлайдилар. Аммо майда ?он томчилари эт ?ужайралари орасида ?олиб кетади. Агар бу ?он томчилари адреналинга тyйинган бyлса, у гyштинг сифатини бузади ва уни истеъмолга яро?сиз ?илиб ?yяди.
Одамзот онгги yсгани сайин она табиатдан узо?лашиб, унга бегоналашиб бормо?да. Ахир, бугун ?ай биримиз атрофимиздаги бош?а жонзотларнинг ма?садлари ва туй?улари билан ?изи?амиз? Яратган ?ар бир мавжудотни ру? билан яратган – ?ар бир жонзот ?ис ?илиш ва yз ма?садларига интилиш ?обилияти билан бунёд бyлган.
Кейинги сафар севимли инсонингиз учун сов?а тарзида яшнаб турган гулни узмо?чи бyлиб, унга я?инлашганингизда – бечора yсимлик ?андай да?шатли ва?имага тушишини yйлаб кyринг. Тирик дарахт ?аршисида болта кyтарган киши пайдо бyлса – дарахт ?ис этган ?yр?увни тасаввур ?илинг.
Мен сизда шаф?ат ?иссини уй?отмо?чи эмасман. Албатта – ?аётимиз кyп жи?атдан бош?а жонзотларнинг нобуд этиб, улар берган неъматларни истеъмол ?илишимизга бо?ли?. Аммо yз ма?рурлигига эргашган одамзот, нимагадир, уни yраб турган дунё ва ундаги борки мавжудотлар фа?атгина унинг учун яратиб ?yйилган деб yйлайди. Кyпчилигимиз yсимлик ва ?айвонларнинг биргина вазифаси одамнинг ?аётини таъминлаш деган хато тушунча билан яшаймиз.
Яратган ?еч бир жойда адолатсиз иш тутмайди. Одамни онг билан мукофотлаган бyлса, бош?а мавжудотларни yзга ?обилиятлар билан сийлаган. Бизда бургутчалик кyриш, кyршапалакчалик эшитиш, бyричалик ?ид билиш ?обилияти йy?. Биз баъзи жонзотлар каби инфра?изил ёки ултрабинафша нурларини кyра олмаймиз, ултратовушларни эшитмаймиз.
Аммо бизга оламшумул ?урол берилган – онг. Унинг ёрдамида биз кyп нарса ?илишимиз мумкин. Унинг ёрдамида биз яратиш ?удратига эгамиз. Фа?ат бу ?урол бизга эмас, биз бу ?уролга тобе бyлиб ?оламиз го?и. Миллиардлаб одамлар yз онгларига ?ул бyлиб яшайдилар.
Сиз – оламшумул заррачасиз. Сизга дунёни yзгартириш ?удрати берилган.
Сиз – бу сизнинг ?албингиз, ру?ингиз.
Сизнинг а?лингиз – сизга ва?тинчалик берилган рол, холос. Сиз – дунё деган театр са?насига рол yйнашга чи??ан актёрсиз.
Сиз ?озир yйнаётган рол – бу сизнинг асл шахсиятингиз эмас. Асл шахсиятингиз – бу дунёда ва?тинча ?yним топган ?албингиздир.
Бу дунёда ?аммаме?мон, ахир.

Сешанба – Му?имлик

?аётий ?увват
Ўзимизни тад?и? ?илишни давом эттиришдан аввал, келинг, ?аётий ?увват тушунчаси билан танишиб олайлик. Бу тур энергия ?а?ида одамлар я?ин-я?ингача илмий тушунчага эга бyлишмаган. Умуман – бу со?а ?али яхши yрганилмаган. Аммо биз учун ?озиргача тyпланган билимлар етарли.
?ар бир организмда икки хил ?увват мавжуд – жисмоний (физик) ва ?аётий. Жисмоний энергия, англаб турганингиздек, мускуллар ?уввати, тана ?арорати ва биологик фаоллик учун зарур бош?а ?увват турлари.
?аётий энергия – бу сизнинг ру?ий ?олатингизни белгилаб берувчи кучдир. Агар сизда ?айрат-шижоат тyлиб турган бyлса, ?аётий ?увватингиз жуда ю?ори демак. Агар сиз ?еч бир иштиё?сиз, ?амма нарсага бефар? яшаётган бyлсангиз – унда ?аётий ?увватингиз yта тушиб кетган.
?аётий ?увват жyш уриб турган тана yзини жуда тетик ва енгил ?ис этади. Кучли севинч ?исси ?аётий ?увват о?имини кучайтириб беради. Мисол учун, сиз узо? пайт кyрмаган ?адрдонингиз ша?арга келаётганини эшитиб ?олдингиз. Уни кутиб олгани бораётганда ?увончдан босган ?адамингиз вазнини ?ам ?ис этмайсиз.
Ёки катта хушхабар бемор одамни даволаб ?yйиши мумкин. Ва аксинча, кучли ру?ий зyри?иш ?аётий ?увватингизни шу даражада тушириб юборадики, бу со?ли?ингизга ?ам катта таъсир кyрсатади. Нохуш хабардан одамнинг ?ушини йy?отиши бунга исбот.
Барчамиз ту?илганимизда маълум ми?дорда ?аётий энергия билан дунёга келамиз. ?аёт давомида уни турли нарсаларга сарф ?иламиз ва шу за?ира тугаши билан ?аётдан кyз юмамиз.
Ташвишлар, ди??атпазлик, кучли ру?ий зyри?иш, турли салбий туй?улар – буларнинг бари ?аётий ?увват кушандаларидир. Нисбатан узо? умр кyрганлардан сyраб билсангиз, уларнинг ?аёти бир маромда, кескин бурилишлар ва катта муаммоларсиз yтган бyлади.
?аётий энергия за?ирасини тyлдириш жуда ?ийин. Бунинг ?озирда бизга маълум ягона усули – бу зав?ланиш. Табиат гyзаллиги, дилтортар муси?а, ёки севимли маш?улот кишига зав? бериш билан унинг ?аётий ?увват даражасини кyтаради. Табиатга ва санъатга шунчалик ?атти? бо?ланганлигимиз сабаби ана шунда.
Кимдир Тангри яратган табиат ёки инсон яратган санъат наъмуналаридан ба?ра олса, яна кимдир yзи яратувчилик ?илиб маро?ланади. Бош?а одамларга ёрдам бериб зав?ланувчи инсонлар ?ам бор. Ва аксинча – бош?аларнинг тинчини бузиб зав?ланадиганлар ?ам бор. Булар ?увватхyр одамлардир – улар сизнинг нозик ерингиздан тутиб, ?аётий ?увватингизни y?ирлашади. Тy?риро?и, yзингиз уларнинг найрангига учасиз ва ?аётий ?увватингизни уларга бериб ?yясиз.
?аётий ?увватингизни э?тиёт ?илинг. ?итмир одамга дуч келсангиз – унга нисбатан мутла?о бефар? бyлинг. У сизни у ё?дан бу ё?дан илмо?чи бyлиб тиришади – аммо агар сиз охиригача бефар? ?ола билсангиз, у сизни yз ?олингизга ?yяди. ?айтанга, у сизнинг ?ашингизга тегиш учун ?увват сарфлайди-ю, ?еч ва?ога эриша олмайди.
?аётни, табиатни, санъатни севиш ?обилияти ?аётий ?увватингизни ю?ори тутиб туриш учун жуда фойдали. Шундай экан, дунёнинг ?ар ?иррасидан ба?ра олиб, кyнглингизни кенг ?илиб яшанг. Кенг кyнгилга yзига яраша катта бахт берилади. ?алби тор одам эса, йyлидан ?анча катта бахт чи?масин – тор кyнглига си??анини ололади, холос.

Мен Жаноби Олийлари
Одамнинг табиати эркинликка интилувчан ?илиб яратилган. Аммо энг ?изи? ?олат шундаки, бизни тобе этиши мумкин бyлган кучлар рyйхатида биз мутла?о кутмаган нарса биринчи yринда туради. Бизни мудом бир нарсага мажбурлаб, фикр-у ?удратимизни yзига бyйсундира оладиган бир туй?у борки, камдан-кам кимса унга ?аршилик ?ила олади.
Бу туйъгу сиз нимани гапиришингиз, нима истеъмол ?илишингиз, ?аерга боришингиз, кимлар билан яхши, яна кимлар билан ёмон муносабатда бyлишингиз – хуллас, сиз ?андай ?аёт кечиришингиз кераклигини у?тириб туради. Сиз унинг сyзини икки ?илолмайсиз – сиз ?атто унинг амри билан иш кyраётганингизни англамаслигингиз мумкин.
Баъзида у yз зулмида шу даражага бориб етадики, сиз орти? то?ат ?илолмайсиз – эрксевар табиатингиз устун келиб, унга ?арши ?yз?олон кyтарасиз. Аммо ва?т yтиб, ?алаён босилади, ташвишлар унут бyлади ва сиз та?ин yз туй?уйингизга тобе бyлиб ?оласиз.
Ўзингиз ?а?ингиздаги яна бир сирдан бохабар бyлишга тайёрмисиз? Эсингизда бyлсин: шахсий му?имлик туй?уси – сизнинг биринчи ра?амли душманингиз.
Шахсий му?имлик туй?усини икки о?из гап билан таърифлаш ёки тушунтириш ?ийин. Айтайлик, сизни кимдир ?атти? ?а?орат ?илди. Ёки сиздан бир нарсани ?атти? талаб этишди. Ёки сиз yзингиздан yзингиз бирор иш учун хафа бyлиб кетдингиз. Бундай ?олатларда нимани ?ис ?иласиз? ?азаб, гина, араз ёки норозилик туй?уси уй?ониши мумкин. Сиз зарда ?илишингиз, ?асдлашишингиз, yзингизни ?имоя ?илишингиз ёки бировга ?ужум ?илишгача боришингиз ?ам мумкин.
Ана шу хатти-?аракатлар ва ички кечинмалар ортида шахсий му?имлик туй?уси туради. Сиздаги ?ар ?андай ички кечинмалар, yй-фикрлар, сиз айтаётган гаплар – буларнинг бари сизнинг шахсиятингиз атрофида айланаверади. Бир кун давомида «мен» олмошини гап-сyзларингиз ва фикрларингизда неча марта учрашига эътибор бериб кyринг – ваъда бераман, yзингиз ?ам ?айрон ?оласиз.
Айтайлик, биров сизни хафа ?илди. Хаёлингиздан тахминан ?уйидагича савол yтади: «У мени нега хафа ?илди?» Бунда сиз маъно ур?усини ?ар хил сyзга ?yйишингиз мумкин.
«У мени нега хафа ?илди?»
Яъни yзингиздан нега айнан у сизни хафа ?илганини сyрайсиз. Хyш, бош?аси хафа ?илиши керакмиди? Ёки бош?аси сизга у айтган гапларни айтганда хафа бyлмасмидингиз? Сизга хатойингиз ?а?ида, айтайлик, я?ин дyстингиз айтса, буни енгил ?абул ?иласиз. Аммо сиз унчалик суймаган одамдан буни эшитсангиз – тамом! Бу сиз учун охирзамон дегани! ?ар хил одамдан эшитган гапларга ?ар хил муносабатда бyлиш – одам ажратишдан бош?а нарса эмас. Ахир, сизга душманингиз бyлса ?ам хатойингиз ?а?ида гапирса – бу уни тy?рилашга имкон эмасми?
«У мени нега хафа ?илди?»
Яъни у нега айнан сизни хафа ?илгани. Бу ?олат – шахсий му?имлик туй?уси энг жунбишга келган ?олат. Ростдан ?ам, у нега сиздек бе?убор, беозор ва бекам одамни хафа ?илди? Мен ?ам бегуно? эмасман дейсизми? Унда нимага у сизни хафа ?илмаслиги керак? У бош?а бировни хафа ?илганда бунчалик куюнмаган бyлардингиз – шундайми?
Тy?ри – баъзида биз мутла?о айбсиз бyла туриб, бyхтон ?урбонига айланиб ?оламиз. Аммо жуда кyп ?олларда бyлиб yтган во?еада бизнинг ?ам оз бyлса-да ?иссамиз бyлади. ?арс икки ?yлдан чи?ади деб бекорга айтишмаган.
Энг ?изи?и, биз бошимизга тушган ташвишда та?дир ва Яратганни ?ам шундай айблаб ?yямиз. «?айси гуно?им учун?» каби саволлар аслида «Мендек беайб бандангга ?илмаган гуно?и учун нега жазо бердинг?» дегани. Уни ?арангки, жуда кам одам бахтга эришганда «?айси ?илган савобларим учун менга бу бахтни ато этдинг?» деб сyрайди. Шуна?а – гуно?ларимизни ?ис?а хотирада тутамиз-у, савобларимиз темир дафтарга ёзилади. Олган жазойимиз сабабини топа олмаслик ?уйидагича саволларга олиб келади:
«У мени нега хафа ?илди?»
Баъзида биз кутган нарсамиз бyлмаганидан хафа бyламиз. Кимдандир ма?тов кутасиз-у, у сизни боплаб тан?ид ?илиб беради. Кимдандир эътибор кутасиз – у сизни танимай yтиб кетади. Яна кимдандир ме?р кутасиз – у сизга ?айирлик ?илади ёки бош?а бировга ме?р кyрсатади. Шунда yзингизга:
«У мени нега хафа ?илди?»
деб савол берасиз. Ахир, ундан бир нарса кутган сиз. Ўша сиз кутган нарсани бермаса – бу у сизга нисбатан но?а?лик ?илгани эмас. Ахир, у ?ам ало?ида шахс, унинг ?ам yз ниятлари ва режалари бор. Балки, у мутла?о сиз ундан бирор нарсага умидвор бyлаётганингизни билмас. Бу ?олатда бирор кимдан хафа бyлиш мутла?о yринсиз.

Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию (https://www.litres.ru/zhavlon-zhuraev/uzlik-sari-etti-k-adam/) на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
Ўзлик сари етти қадам Жавлон Жўраев
Ўзлик сари етти қадам

Жавлон Жўраев

Тип: электронная книга

Жанр: Общая психология

Язык: на русском языке

Издательство: Издательские решения

Дата публикации: 24.09.2024

Отзывы: Пока нет Добавить отзыв

О книге: Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сиз ва атрофингиздагилар соғлиги учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ ҳеч қачон бу китобдаги фикрлар билан қизиқмаган ва уни мутолаа қилишни истамаган одамга уни тавсия қилманг. Ҳар кимнинг танлаш эркинлиги бор. Ҳақиқатни билишни истамаган одамлар танловини ҳурмат қилинг.

  • Добавить отзыв