Тип: PDF книга
Жанр: Зарубежная классика
Язык: на узбекском языке
Издательство: Kitobxon
Дата публикации: 28.04.2024
Отзывы: Пока нет Добавить отзыв
О книге: Шоир ва ёзувчи Боқий Мирзонинг ушбу асари қаҳрамони ҳаёт машаққатлари, руҳий изтиробларни матонат билан енгиб, ўз йўлимни топдим, деганда умр маъносини хато ўйлаганини тушуниб қолади. Туғилиш ва яшашдан мақсад – зўравонлар қўлида ўйинчоқ бўлиш эмас, қийналганларга ёрдам бериш, Ватанга хизмат, унинг шаън-шавкатини баланд кўтариш эканини англагач, катта моддий даромад келтираётган ишдан воз кечиб, ота юртига қайтишни ўйлайди. Билагидаги куч, катта миқдордаги моддий бойлиги, спортда эгаллаган маҳоратини Ўзбекистон учун сарф этишга жазм қилади. Асарда қаҳрамонлар психологияси, феъл-атвори ва олдига қўйган мақсади ҳаётий ҳақиқатлар фонида берилади. Ҳар биридаги адолат ва инсонни қадрлаш хислати эса умуминсоний туйғулар билан уйғунлаштириб юборилади. Асарни ўқиган ёшлар ҳаётга очиқ кўз билан қараш, катта мақсадлар билан киришни ўрганадилар, тақдир синовларидан бардош билан ўтиб, тўғри йўлни топишга туртки оладилар, деган умиддамиз.