Қалбга жойла вафони
Сулаймон Хайдаров
Иқтидорли замондошимиз Сулаймон Ҳайдар қаламига мансуб мазкур сатрлар "Қалбга жойла вафони" тўплами мундарижасини белгилаб турибди. Касби иқтисодчи — молия ходими бўлган Сулаймон Ҳайдар учун шоирлик иккинчи истеъдод. Сўнгги йилларда ёзган битикларини тўплаб, шеърият мухлисларига ҳавола этмоқда. Ўқинг, шеърлар, қўшиқлар, ғазаллар Сизда илиқ таассурот қолдиради, деган умиддамиз.
Сулаймон Ҳайдар
Қалбга жойла вафониШеърлар, ғазаллар
ДИЛ БОҒИДАН ТУТИБ ГУЛДАСТА…
Шеърнятннвт ўз сеҳри бор. Яхши ғазал, яхши қўшиқ, яхши шеър қолб мулки Дарвоқе, ҳатто муборак Ҳадиси шарифда ҳам «сўзнииг сеҳри бор, шеърнииг ҳикмати» деб бежиз таъкидланмаган. Ҳаммага ёқадиган, маъқул тушадиган шсърият намунасини яратиш осон кечмайди, унга қалб қўрини, кўз нурини, дил меҳрини бағишлагандагина, катта меҳнат машаққатини, ижод азобини бошдан кечиргандагина муродга эришиш, элга ва дилга манзур асар юзага келиши мумкин.
Бу ҳақиқатни қашқадарёлик қаламкаш биродаримиз Сулаймон Ҳайдар яхши тушунади. У бир ғазалида «Шоир аҳли мангуликдир Ватаннинг шонида» деб нидо қиладики, биз бунга юракдан қўшиламиз.
Сулаймон Ҳайдар – касби иқтисодчи. У айни пайтда Касби туманидаги Алишер Навоий номли жамоа-ширкат хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишлайди. Тошкент Давлат Молия институтининг ҳисоб-китоб факультетини тугатган, Сулаймон хизмат вазифасида рақамларни чўтга солади, мулоҳаза қилади, рақамлар мантиғида одамлар борлигини, уларнинг қалби, ҳаёти ва ташвишлари пинҳон эканлигини яхши англайди, ана шу имонли, меҳнатсевар, диёнатли одамлар ҳаётимиз устуни, умримиз безаги эканлигидан қувонади, шодлиги кўнгил қиргоғидан тошиб, оқ қоғозни қоралашга, ҳис-туйғуларини қаламга олишга шошилади. Ҳа, шоирлик – Сулаймон Ҳайдар учун иккинчи истеъдод бўлиб қолди. Дастлабки қалб мисралари матбуот юзини кўрганига анча бўлди. Маҳаллий ва республика матбуоти орқали танилди. «Насаф» нашриёти С. Ҳайдарнинг илк китоби – «Юрагимда ёнган орзулар» тўпламини шеърият мухлисларига ҳавола этиб, хайрли иш қилди.
«Шеърият виждон эрур, ҳам қалбдаги иймон эрур» – Сулаймон Ҳайдар ўзи танлаган ана шу ҳикматга содиқ қолгиси, уни чин дили билан оқлагиси келади. «Қалбга жойла вафони» тўплами қўлёзмаси билан яқиндан танишар эканман, бу тушунчанинг мантиғини англадим, ишонч ҳосил қилдим.
Она юртим, жамолингга
Асирман дилни боб айлаб,
Мадҳинг куйлай, камолингга
Асир қалбим, рубоб айлаб.
«Қалбга жойла вафони» тўплами – Сулаймон Ҳайдарнинг қаламкаш сифатидаги янги, дадил қадами. У бармоқ вазнида ҳам, аруз жанрида ҳам баб-баравар қалам тебратади. Мумтоз адабиётни яхши ўзлаштириб, устозларга эргашаётганидан, айниқса арузда қўли равон, дили жўшқин, ҳиссиёти эҳтиросли янги мажмуа С. Ҳайдарнинг сўнгги йилларда ёзган битиклари – шеърлари, қўшиқлари, ғазалларидан саралаб дасталанди. Унда диёр ва ёр, муҳаббат ва садоқат, дўстлик ва яхшилик мавзулари қамраб олинган, шоирнинг юраги дунёни тинглайди:
Кулмаганга кулмаган дунё,
Тўлмаганга тўлмаган дунё.
Сен навқирон, сен умри боқий,
Доим яшаб ўлмаган дунё.
Ягонасан танҳо мен учун,
Мен ёнаман, қалбим, сен учун,
Разиллик ё меҳрибонликни
Ҳеч қачон тан олмаган дунё.
Ҳа, дунёда яхшилар бор, яхшилик ўлмайди. Мурувватли инсонларнинг бағри кенг, қалби дарё, эл-юрт манфаати деб ёниб яшашади, уларга қуллуқ қилгинг келади. Қўлингиздаги китоб ҳам – мурувват меваси. Сулаймон Ҳайдар туғилиб ўсган қишлоқдошлари, аниқроғи, буюк ҳазратимиз Алишер Навоийнинг муборак номлари билан аталувчи жамоа-ширкат хўжалигининг меҳри дарё, бағри бутун раҳбарлари ғазалхон ўғлига мадад қўлини чўзишди. Топганлари олтин бўлсин, тўйларга, яхшиликка буюрсин! Яхшилик дарахтининг илдизи бутун, ҳосили ширин бўлади, деб, шуни айтсалар керак-да!
Қайси шоир битмагандир чорасиз девонавор,
Ошиқ аҳлин дилга ёзган мўъжиза илҳомини
Дўст Сулаймон субҳидамлар қалбга севги йўлласа,
Севгисин қадрин билурлар то абад ҳам номини.
Деҳқон ўғли, иқтисодчи Сулаймон Ҳайдар шоирликни даъво этмайди, у кўрган-кечирганларини, замондошларининг меҳнати ва муҳаббатиин куйлашни, уларнинг ҳаёт ташвишлари ва қувончларига шерик бўлиб яшашни ҳамма нарсадан устун билади, севги сеҳри, юрак меҳри билан яшайди.
Қалбингга, қаламингга, қадамингга кўз тегмасин, азиз юртдошим, касбдошим Сулаймон Ҳайдар! Омад сенга ёр, Оллоҳ мададкор бўлсин!
Нормурод Нарзуллаев
2 январь, 1998 йил, Тошкент шаҳри
МЕҲРИНГ ОФТОБ АЙЛАБ
Она юртим, жамолингга
Асирман дилни боб айлаб.
Мадҳинг куйлай, камолингга
Асир қалбим, рубоб айлаб.
Неча тавсифга сен лойиқ,
Билолмам, интиҳоси йўқ.
Тикурманким сенга содиқ
Бу жисмимни туроб айлаб.
Тавоф этгум жинон маскан,
Яна таърифга тил ожиз.
Ичурман хуш эрур лаззат
Ки, меҳрингни шароб айлаб.
Жаҳонда тенги йўқ маскан,
Гўзал водий чаман ичра,
Неча ёзмишни ёд этгум,
Қи бахтингни китоб айлаб.
Она юртим, жамолингга,
Асирман дилни боб айлаб,
Сулаймон жўр камолингга,
Абад қалбин рубоб айлаб.
ВАТАНИМ
Садқа жоним сенга, Она Ватаним,
Фахр этайин сен-ла, Она Ватаним.
Кўзларимга суртсам азиз тупроғинг,
Малҳам ўзинг менга, Она Ватаним.
Не замонлар ўтди азиз бошингдан,
Не инсонлар тотди тотли ошингдан,
Қадринг билса унар олтин тошингдан,
Замин узра сен ягона, Ватаним.
Қуёш кулиб боқар, сочар нурини,
Деҳқон ерга тўкар дилдан қўрини,
Олтин кузда йиғар маржон дурини,
Маконсан дур – донга, Она Ватаним.
Қайга борсам кулган чаман – гулистон,
Номи ёдимдадур, дилимда достон.
Танҳо Шарқу Ғарбда ҳур УЗБЕКИСТОН,
Тавоф этай қона-қона, ВАТАНИМ.
ДИЁРИМ – ҚАШҚАДАРЁ
Ҳароратли элим, ўлкам,
Маҳобатли бирам кўркам.
Саховатли ери ўктам,
Диёрим Қашқадарёдир!
Чўлу гуллар макони бу,
Жаҳонгирлар жаҳони бу,
Обод эллар замони бу,
Баҳорим Қашқадарёдир.
Муқаддас бу гўзал макон,
Тупроғи зар, бойликка кон,
Ипак йўлда кезур карвон,
Ашъорим Қашқадарёдир.
Оқ саройим – эл ижоди,
Темурий, насли, зурёди,
Қўллар алломалар ёди,
Қалб торим Қашқадарёдир!
ЭЛИМ
Элим, бахтинг кулгувчи,
Сен зўр ишлар қилгувчи,
Истиқболга тўлгувчи,
Имконингни унутма!
Ҳар инсонга сен улфат,
Бағри кенгсан, ҳақиқат,
Дўст келганда чин иззат —
Икромингни унутма!
Паҳлавонлик шонингда,
Содиқ дўстлар ёнингда,
Мардоналик қонингда,
Иймонингни унутма!
Эллар ичра элинг ҳур,
Тиллар ичра тилинг дур.
Сен Навоий, сен Бобур,
Илҳомингни унутма!
Асл туркий зурёдинг,
Эзгуликдур ҳар ёдинг,
Динингдир эътиқодинг,
Исломингни унутма!
ЎЛКАМ
Баҳор чоғи боқинг, дўстлар,
Чаманзор ичрадир ўлкам.
Лола атри таралгайдир
Бирам жозибадор, кўркам.
Биёбонларда ин қўймиш
Келиб сайроқи булбуллар.
Биҳиштнинг аксидир кўрсам,
Гулистон ичрадир ўлкам.
Ҳамалдан тоғу тош бошин
Ювиб кирмиш яшилликка,
Заминдек бу жаҳон ичра
Ажиб бир донадир ўлкам.
Ҳар фаслдир назокатли,
Вале таърифга тил ожиз.
Унга толе кулар ҳар дам,
Гўзал бу—хонадир ўлкам.
Баҳор чоғи боқинг, дўстлар,
Элим гул, ғунчадир кўркам;
Қамол топдим қучоғида,
Менга бир онадир ўлкам.
ГУЛЗОР ВАТАН
Сайр этиб гуллар аро,
Гулзор нечун сархил, дедим.
Ҳолу лолимни ато
Айлаб, яна ҳар хил, дедим.
Бунчалар ҳам хўп сафо
Жозибага ғарқдур Ватан,
Ҳар гулининг япроғида
Мингтача бор кўнгил, дедим.
Қай бирин иншо этай,
Қай васфини куйлар дилим,
Беқиёс дурсан, элим,
Сен бул чаманда гул, дедим.
Сайр этиб гуллар аро,
Гулзор нечун сархил, дедим.
Ҳолу лолимни ато
Айлаб, яна кулгил, дедим.
АЗИЗСАН, МЎЪТАБАР ЮРТИМ
Азизсан, мўътабар юртим,
Кўзимга тўтиё айлай.
Қуёшинг тафти-қўрини
Дилимга дур, зиё айлай.
Бу кун хуррам замон масрур,
Қелур хуш дўстингга мақбул,
Тут, эй, бошинг, деган мағрур
Сенга сўзни ато айлай.
Ҳаётга илк қадам қўйдинг,
Эркинлик болидан тўйдинг,
Ғанимликларга чек қўйдинг,
Улуғ ният сафо айлай.
Фахр этиб мен диёрнмни,
Дейин қалбимда боримни,
Тутиб қўлимда торимни,
Сенга, дилбар, наво айлай.
Азизсан, мўътабар юртнм,
Кўзимга тўтиё айлай.
Қуёшнинг тафти-қўрини
Дилимга дур, зиё айлай!
ГУЛ ВА ВАТАН
Тонг аро кездим чаманни,
Боғдаги гул борми, деб,
Сайраган, олгувчи жонни,
Унда булбул борми, деб.
Дўстларим, файзли чаман,
Аслида гул булбул билан,
ЁТ чаман эрмас Ватан,
Кезмангки ул-бул борми, деб.
Гар Ватанни севмасам,
Бир сония инкор этиб,
Этдилар ҳолимни танг,
Айт сенда кўнгил борми,деб.
Эл, Ватан, юрт номини
Қўлларда тутдим мисли гул,
Сўрмангиз ҳеч бир кўнгил
Гулдан бўлур безорми, деб.
Тонг аро кездим чаманни,
Боғдаги гул борми, деб.
Сайраган, олгувчи жонни,
Унда булбул борми, деб!
СЎРАНГ
Дўстларим, дўст қадрини
Дўстга қадрдондан сўранг.
Жонажон юрт қадрини
Қелганда меҳмондан сўранг.
Ўз элу юрту ерин
Қадри юракда жо бажо,
Меҳрибон содиқ элин
Фарзанди ўғлондан сўранг.
Бахт эрур юрту Ватан,
Бўлса осойишлик замон,
Яйрагай ҳар чоқда тан,
Ким элга посбондан сўранг.
Беғубор юртдир элим,
Мен шу заминнинг қўйнида.
Толеим кулгай дедим,
Ой бирла осмондан сўранг.
Дўстларим юрт қадрини
Келганда меҳмондан сўранг.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию (https://www.litres.ru/book/sulaymon-haydarov/k-albga-zhoyla-vafoni-69917524/chitat-onlayn/?lfrom=390579938) на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.