Ўрик гули

Ўрик гули
Юлдуз Зохир
Yulduz G'afur qizi Zoir tabiatga shaydoligi, Vatanga bo'lgan yoniq tuyg'usi, hayot manzaralarini nozik ilg'ashi bilan ijodkor tengdoshlari orasida alohida ajralib turadi. E'tiboringizga havola qilinayotgan uning ilk to'plami ana shunday ezgu tuyg'ular ta'sirida tug'ilgan she'rlardan tashkil topgan.

Юлдуз Зоир
ЎРИК ГУЛИ

ШЕЪРИЯТ ШАЙДОСИ
Поэтиканинг ўзига хос гўзаллиги шундаки, ҳар бир ижодкор дунё вужудини ўз кўзи билан кўради, ўз қалби билан ҳис қилади, шундан илҳомланиб бошқаларникидан фарқ қиладиган гўзал ташбеҳлар, образлар – асарлар яратади.
Деразамнинг олдида бир туп,
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади,
– сатрларини (Ҳ. Олимжон шеъри) эшитган ўзбек ўқувчисининг юраги оппоқ эзгу ҳисларга тўлади. Бир қараганда гуллаётган ўрик ҳақида бундан ошириб ёзиб бўлмаётгандек туюлади. Аммо ижодкор ана шу гуллаётган ўрик манзараларининг янги-янги қирраларини кашф эта билиб ўз асарига олиб киради ва ўзига хос гўзаллик намуналари яратади.
Ёш ижодкор Юлдуз Зоир ана шундай машаққатли йўлдан ўзига хос жилға очишга интилади.
Илҳом бериб менга туганмас,
Дил фаслида гуллади ўрик.
Оппоқ тоъле бўлиб ҳамнафас,
Орзуимга бўлади шерик.
Юлдузнинг бошқа шеърлари билан ҳам танишар экансиз, кўз ўнгингизда табиатга, Ватанга, Инсонга, гўзалликка меҳр-муҳаббат билан қаровчи бироз ҳаёлчан фикрчан, изланувчан лирик қаҳрамон намоён бўлади. Гўзалликка шайдо дилларни ўйлантириб қўяди. Бу фикрлар Юлдузнинг адабий келажагига умид билан қарашга ундайди. Биз ёш ижодкорга сермашаққат йўлда омад тилаб қоламиз.

    Туроб МАҚСУД,
    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
    Жиззах вилояти бўлими масъул котиби.

ЎРИК ГУЛИ
Илҳом бериб менга туганмас,
Дил фаслида гуллади ўрик.
Оппоқ тоъле бўлиб ҳамнафас,
Орзуимга бўлади шерик.
Илдизидан куч олар сабр,
Танасида яшар дардлари.
Ёниқ ҳислар улашар бугун,
Гуллаёзган ажиб фардлари.
Майлига куз, майли ёз бўлсин,
Ҳатто аёз кезган чоғида.
Шохларига илиб шода дур,
Ўрик гуллар кўнглим боғида.

ВАТАН
Менинг йўлларимга ташбеҳлар сочиб,
Кириб келаётир олтин куз – бир сўз.
Шу азиз Ватанда чўлларни қучиб,
Яйрайди, гўзал шеър айтади бир қиз.
Тонг чоғи шафақлар уйғонар аста,
Гулларнинг лабида титрайди маржон.
Сенинг юрагингда, бағрингда мен ҳам
Яйраб ўсаяпман Ватан – онажон.
Сени жондан ортиқ севаман айтсам,
Бепоён кўксингда митти юлдузман.
Қарзимни узиш чун не қилай айт сан?
Сени асрагувчи куч – тирик сўзман.

«Ўйласам…»
Ўйласам…
Тотли ҳислар эркалар дилим,
Кулгучимда ўйнайди қуёш,
Дил тубида ўстирган гулим.
Айро йўлда бўлади бардош
Кўнглим уқмас ҳеч қандай сўзим.
Кўрсам…
Хаёлимда туғилар орзу,
Юрагимда яшаганингчун,
Алвон ҳислар қуршови ичра.
Бугун яна келмадинг нечун?
Кутар интиқ йўлингда кўзим –
Билсанг…
Юрагимда тошар ғалаён
Кўчам томон бурганингда юз.
Кўз тўқнашар, диллар сўзлашар,
Суҳбатлашар бесасу бесўз,
Эҳ соғинчлар йиғлайди сим-сим.

МАЖНУНТОЛ
Сув бўйида турган мажнунтол,
Бошинг эгик сурарсан хаёл.
Нечун рангинг жуда сарғайган,
Куз келмасдан турарсан беҳол.
Соғинганда сочларинг тараб,
Дилинг эзиб қийналасанми?
Дилкашларга бўласанми зор,
Айтолмайин ийманасанми?
Тунлари ҳам қаролмай кўкка,
Маъюсланиб боқасан сувга.
Сувда аксин кўрсатаётган,
Ҳижрон гули – сирли юлдузга.

ТУН МАНЗАРАСИ
Тун, фусункор сокин бир палла,
Қотиб ухлар бутун табиат.
Мен фақат ухлолмай оввора,
Юрагимда тўлғонар ҳайрат.
Тун. Янграйди бақалар куйи,
Саратон-чи, басталар қўшиқ.
Ҳайрат ила тинглайман суюб,
Тун куйига бўлдим мен ошиқ.
Туғён урар ажиб ҳиссиёт,
Бир фарахбахш орзу ўйида.
Оқ қоғозга тўкиб дардларим,
Тунни суйдим назм куйида.

СИЗ БИЛМАЙСИЗ…
Сиз ҳали билмайсиз, билмайсиз,
Кутаман эҳ сизни соғиниб.
Ёбилиб назарга илмайсиз,
Қоламан мунғайиб мен ғариб.
Дилимни эзади интиқлик,
Юракда яшайди бир хилқат.
Ўзим ҳам билмайман гоҳида,
Азоб берар менга ул фурқат.
Сиз ҳали билмайсиз, билмайсиз,
Соғиниб кутаман ҳар қачон.
Бир куни пушаймон бўлгайсиз,
Шунда авф этмоғим даргумон.
Сиз ҳали билмайсиз, билмайсиз…

ШЕЪРИЯТ
Шеърият аслида боғдаги ғунча,
Уни ҳидлолмайсан очилгунча,
Сенинг учун олий тушунча,
Унга содиқ дўст бўл умринг борича.
Шеърият аслида гўзал изтироб,
У шоир қалбида оловли ёлқин.
Шеърият сўзининг ҳар бита ҳарфи,
Она алласидек қалбимга яқин.
Шеърият, эй гўзал малак, ҳурлиқо,
Сен мафтун айладинг далли дилимни.
Кўкдаги ой мисол беқиёс гўзал,
Сенга бағишлагум кўнгил гулимни.

«Энди у кўчага…»
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам, сингилчангиз қовоқ уяди.
    Зебо Мирзо.
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам кўзларимдан тўкилар ёмғир.
Азоблар ичида қийналиб кетган,
Менгамас биргина юракка оғир.
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам дарахтлари эртак сўзлайди.
Ўзи ҳазон бўлган юраккинамдан,
Сарғайган барглари паноҳ излайди.
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам имо қилар қўшни қизлари.
қон бўғзимга келиб ўтли қадалар,
Айтган кинояли ҳар бир сўзлари.
Энди у кўчага сира бормайман,
Борсам яна дардим ортаверади.
Бормайман дейман-у аммо негадир,
Оёғим шу томонга тортаверади.
Ёмғир ёғар, шивирлаб ёғар,
Томчилар, томчилар бошимга…
Р.Парфи.

ЁМҒИР ЁҒАР
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
томчилар томчилар бошимга…
    Р. Парфи
Ёмғир ёғар, оҳанги Майин,
Осмон зимдан кўзин ёшлайди.
Юракдаги маъюс ўйларим,
Ёмғир каби оқа бошлайди.
Ёмғир ёғар, чексиз осмоним,
Аллалайди бола заминни.
Онам каби меҳрибон гўё,
Ювиб кетар дилдан ғамимни.
Ёмғир ёғар ўзгача оҳанг,
Намхуш ҳаво кўнгил очади.
Ўчиролмас армонни аммо,
Дардларимга енгил кўчади.

АТИРГУЛИМ
Атиргулим, япроғинга,
бошгинамни қўйиб ҳидлай.
    Д. Маҳкмова
Атиргулим, ифорингдан айланай,
Ғунча отлиғ туморингга боғланайин.
Ўзингсан-ку гулзор ичра танлаганим,
Дудоғингнинг таърифига чоғланайин.
Кел, бандингга тақиб қўяй
кўзмунчоқлар,
Сенинг ҳар бир нигоҳларинг дилим
чоғлар.
О. гулгинам бу ҳаётда сени мен-ла,
Шеърият деб аталмиш бир бўстон
боғлар.
Бу бўстонда адашмасин йўлгинам-эй,
Ўзинг менга йўлдош бўлгин гулгинам-эй.
Гулзор ичра сараладим сени эркам,
Гултожингга асир бўлди дилгинам-эй.

ШАБНАМ
Тун ўз ўрин кунга бўшатган чоғда,
Юлдузларин йиғиб олгани замон.
Кун кияр энгига қирмизи либос,
Шафақнинг ортидан ёришар осмон.
Саҳар салқин ели уйғотиб мени,
Майин қўли ила силайди юзим.
Табиат барвақтроқ уйғонар бугун,
қушчалар чалади янгича Созин.
Боғ ичига қАдам қўйган чоғимда,
қушларнинг куйидан сармастдир гуллар.
Ўзгача дилбарлик ҳоким боғимда,
Булбул навосидан сел бўлар диллар.
Шабнам… қандай гўзал марварид мисол,
Сўз йўқ – калимага келмайди тилим.
Камалакнинг етти жилоси унда,
Кўрганда не ажаб қувнайди билим.
Шабнам… Бу гулларнинг бўйнидаги дур,
Гўёки гулларга тақилган зарак.
Унинг висолидан қиламан ҳузур,
Тонгнинг шабнамидек пок қолсин юрак.

МЕНИНГ СЕВГИМ
Менинг севгим настаран,
Бағридаги ғунчаси.
Опажоним ҳур ойнинг,
қўлидаги кулчаси.
Менинг севгим аслида,
Сув бўйидаги терак.
Сўз айтолмай гоҳида,
Тентирар телба юрак.
Менинг севгим кўксимга,
Ботаётган зўр алам.
Менинг севгим кўнглимда,
қотиб қолган бир қалам.
Менинг дилим най каби,
Таратар шўх овозни,
Менинг севгим оловдек,
Ёндиради қоғозни.
Мен оловман учқунли,
Ёнар бутун овозим.
Фақат ёнмай қолгани,
Шу бир бўлак қоғозим.
Ёнмай қолган жой у,
Тош юрагим парчаси.
Ўша, ўша биргина,
Кўнглимнинг доғ парчаси.

ЮЛДУЗЛАР САЙЛИ
Кўзимга келмайди тунлари уйқу,
Ойнинг алласига бўлдим маҳлиё.
Руҳимдан учади ўзгача туйғу,
Юлдузлар дейдилар: «Келинг,
марҳабо!»
Тунни аллалайди Майин бир оҳанг,
қўлимда қоғозу мўъжаз шу қалам.
Оқшом куйларига мен асир бўлдим,
Дилимдан кетмоқда гина ва алам.

ЁЛҚИНЛАР
Соя яна улкан тўрини ёйди,
қуёш ётоғига йўл олди беҳол.
Нигоҳим қадалар сирли самога,
Осмонда кўринар сирғадек ҳилол.

Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию (https://www.litres.ru/book/ulduz-zohir/urik-guli-69918421/chitat-onlayn/?lfrom=390579938) на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
Ўрик гули Юлдуз Зохир
Ўрик гули

Юлдуз Зохир

Тип: электронная книга

Жанр: Стихи и поэзия

Язык: на узбекском языке

Издательство: Kitobxon

Дата публикации: 28.04.2024

Отзывы: Пока нет Добавить отзыв

О книге: Yulduz Gafur qizi Zoir tabiatga shaydoligi, Vatanga bolgan yoniq tuygusi, hayot manzaralarini nozik ilgashi bilan ijodkor tengdoshlari orasida alohida ajralib turadi. Etiboringizga havola qilinayotgan uning ilk toplami ana shunday ezgu tuygular tasirida tugilgan sherlardan tashkil topgan.

  • Добавить отзыв