Эссенциализм

Эссенциализм
Грег Маккеон
Ушбу китоб китобхонга кераксиз ва аҳамиятсиз юмушлару таклифларга «йўқ» дея олишни ўргатади. Ушбу «йўқ» кўникмасини ўзига сингдирган ҳар қандай шахс шахсий ҳаёти, фаолияти, одамлар билан муносабатида катта муваффақиятларга эришиши тайин. Муаллиф ушбу рисолада кичик ишлар орқали катта мувоффақиятларга эришиш йўлларини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берган.

Грег Маккеон
Essensializm [Матн]: мотивация

1- БОБ

Эссенциалист

Доноликка эришиш учун инсон, энг аввало, ҳаётидаги кераксиз машғулотлардан воз кечиши керак.
    – Лин Ютан
Графика бўйича дизайнер Эммет ўз ишида шижоат билан ишлайдиган ходим. Унинг битта шиори бор: "Ёрдамингни ҳеч кимдан асло аяма!" Одамлар унинг ёнига бирор юмуш билан ёрдам сўраб келишса, у ўйлаб ўтирмасдан, "Албатта, бажарамиз"– дея жавоб берарди. Унга инсонлардан миннатдорчилик эшитиш, уларнинг оғирини енгил қилиш жуда ёқарди.
Бахтга қарши, Эммет бир неча ишни ўз бўйнига олганлиги сабабли тезда чарчаб қолаётганди. Ҳамма нарса назоратидан чиқиб кета бошлади. У мижозларнинг кўнглини топиш учун кун давомида тинмай ишлар, аммо унинг ишларида борган сари камчиликлар ва нуқсонлар кўзга ташланарди. Бир қанча вақтдан сўнг унинг қилган ишларига бўлган талаб камайиб кетди.
Ноқулай аҳволдан ўзини сақлаш учун Эммет "йўқ" сўзидан фойдалана бошлади. Дастлаб, унда жасурлик бироз етишмади. Бирин-кетин мижозлардан буюртмалар қабул қилишга келганда у ўзига "Буюртмани ўз вақтида тугатишга улгура оламанми?"– дея савол берарди. Жавоби "йўқ" бўлса, таклифни ўйлаб ҳам ўтирмасдан рад қиларди. Гарчи мижозлар бундан мамнун бўлишмаган бўлса ҳам улар Эмметни адолатлилиги учун ҳурмат қилишарди.
Ҳар бир кичик ғалаба Эмметнинг ғайратига ғайрат қўшди. Шундан кейин у буюртмаларни қуйидаги шарт билан қабул қилишни бошлади:
"Вақтимни ҳамда ўзимда мавжуд бўлган имкониятларимни яхшироқ нарсага сарфлаяпманми?"
Жавоб "ҳа" бўлмаса, бу таклифдан ҳеч иккиланмай воз кечарди. Бундан унинг айрим мижозлари норози бўлишган бўлса-да, кейинчалик улар Эмметнинг кўплаб рад қилишларига ўрганиб қолишди.
Ҳайратланарлиси шундаки, бироз муддат ўтгандан сўнг мижозлар Эмметга илгаргидан-да кўпроқ ишонишни бошлашди. У мижозларга шу даражада босиқлик билан муомала қилардики, улар Эмметнинг айтган сўзларига бутунлай ишонч билдира бошладилар. Эмметга доимий мижозлардан буюртма келиб тушгудай бўлса, ишдан унинг кўнгли тўладиган даражада бўлса, у ишни бажонидил қабул қилар ва уни якунламагунча бошқа буюртмаларни қабул қилмасди. Ишлар ўз жойига тушиб кетди. Мижозлар ҳам ундан янада яхши натижалар кута бошлашди.
Юқорида келтирилган Эммет мисолида биз сизга эссенциализмнинг муҳим бир фундаментал кўринишини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Яъники, ўз-ўзингизга ҳамма ишга улгура оламан дейишни ва ҳар бир учраган инсоннинг ёрдам сўраб қилган мурожаатига "ҳа" деб жавоб беришни тўхтатиш билан сиз ўзингиз учун муҳим деб санаган нарсаларга қай даражада ҳисса қўшишингиз мумкинлигини исботладик.
Сизчи? Неча марта ўйламасдан "ҳа" деб юборгансиз? Ўзгаларга ёқиш ёки муаммолардан қочиш учун-чи?
Сизга бир неча саволларим бор: Бир вақтнинг ўзида кўп ва шу билан бирга самарасиз ишларни қилганмисиз? Узоқ муддатли, аммо натижасиз машғулотларни-чи?
Агар сизнинг жавобингиз, шубҳасиз, "ҳа" бўлса, демак, сиз учун бу муаммоларга ечим бўладиган ягона йўл мавжуд. У ҳам бўлса, эссенциалист бўлишдир.
Эссенциалист йўли
Дитер Рамс узоқ йиллар Браун компаниясида бош дизайнер бўлиб ишлаган. Унинг шахсий кундалигининг кириш қисмида шундай сўзлар ёзиб қўйилган: "Деярли ҳамма нарса шовқиндир. Фақатгина бир нечтаси муҳим". У ўз олдига бу шовқинлар оралаб асл моҳиятга етишни мақсад қилиб олганди. Мисол учун: компаниядаги 24 ёшли йигитчага овоз ёзиш қурилмаси(граммофон) дизайнини яратиш вазифаси юклатилди. Ўша пайтларда меҳмонхона жиҳозлари билан уйғунлик бахш этиш учун граммофонлар уст қопламаларини дарахт ёғочи билан қоплаш урф бўлган эди. Аммо у ва унинг жамоаси биргаликда ускунанинг асосий қисмини пластик қоплама билан ўрашди. Натижада, шовқин ҳам йўқолди, ускуна ҳам ихчамлашди. Илк бора қўлланган бундай дизайндан баъзилар "буни ким ҳам сотиб олиши мумкин?"– дея таҳликага ҳам тушишди. Лекин гарчи янгича ғояни талқин этиш катта жасорат талаб қилган бўлса-да, бу иш ўзини оқлади. 60-йилларга келиб камхарж усулда яратилган граммофонлар оммалашиб кетди.
Дитернинг замонавий дизайнерлик қобилиятини немисча учта сўз орқали яққол ифодаласа бўлади: Weniger аber bеssеr ("Оз – соз"). Бу ибора эссенциализм ҳақида юритиладиган фикрларнинг энг маъқулидир.
Эссенциалист йўли – ҳар доим камроқ, лекин яхшироқ усулларни излашдан иборат. Шу билан бирга, эссенциалист учун ҳал қилувчи рол – интизом.
Эссенциалист йўли Янги йилга келгуси йилдан бошлаб фақат "йўқ" дейишни режалаштириш ёки почтангизга келган хабарларнинг барчасини ўчириб ташлаш-у ўзингиз учун янги тайм-менежмент тузишдан иборат эмас, балки "Ҳақиқатан, мен вақтимни керакли машғулотга сарфлаяпманми?" – дейишдан иборат.
Дунёда биз вақтимизни ва имкониятларимизни сарфлайдиган машғулотларимиздан кўра кўпроқ фойдали ишлар мавжудки, улар биз учун керакли ва айни пайтда зарур бўлиши мумкин. Аммо шуни унутмаслик лозимки, уларнинг барчаси ҳам муҳим эмас! Эссенциалист йўли бизга ўзимизда мавжуд танловларни кўриб чиқиш ва улар ичидан энг мақбулини танлашни ўргатади.
Эссенциализм бир нечта юмушларни бир вақтнинг ўзида бажаришга ёрдам бермайди, аксинча бизга муқобил вариантларни танлашни ўргатади. Бу дегани "кам натижа учун кам меҳнат" дегани ҳам эмас. Эссенциализм – ўз кучингиз ва вақтингизни сиз учун асосий ва муҳим ишларга сарфлаш, бунинг натижасида максимал самарадорликка эришиш маҳоратидир.
Эссенциалист ва ноессенциалист орасидаги фарқни кейинги саҳифада берилган расм ҳамда жадвал орқали яққол кўришимиз мумкин.
Қуйидаги вазиятларда ҳар иккиласи ҳам тенг миқдорда куч сарфлашган. Чапдаги расмда энергия бир вақтнинг ўзида бир нечта машғулотлар томон йўналтирилган. Натижада, қилиниши керак бўлиб турган ишлар атиги бир миллиметрча олдинга силжиган, холос. Ўнгдаги расмда эса энергия бор-йўғи бир қанча машғулотларгагина ажратилган. Хулоса сифатида шуни айтиш ўринлики, кам машғулотларга кўп кучни тақсимлаш бизга энг муҳим ишларни қониқарли даражада бажара олишдек тажрибани беради.
Эссенциалистик йўл "ҳамма нарсага улгурамиз"деган фикрни ёқламайди. Аксинча, у мавжуд масалаларни аниқлаш ва муҳим қарор қабул қилишни таклиф этади. Маълумки, бир марта қабул қилинган қарор келгусидаги минглаб аҳамиятга молик қарорларни вужудга келтиради. Хуллас, биз ўзимиз учун ниҳоятда керакли саволларга жавоб топишдан асло тўхтамаслигимиз лозим.


Эссенциалистик йўл хатолар билан яшаш керак дегани ҳам эмас, балки тартибли ҳаёт кечиришга чақиради. Кутилмаган қарорлар қабул қилишдан кўра эссенциалист арзимас, кўп машғулотдан бир нечта, бироқ муҳим бўлганини фарқлай олади; кераксизларидан воз кечади; шунинг билан у мақсад сари олдинда турган тўсиқларни аста-секин олиб ташлайди. Натижада, муҳим нарсалар ўз-ўзидан ойдинлаша боради. Қисқа қилиб айтганда, эссенциализм бу – тартибга келтирилган, тизимли ёндашув бўлиб, у инсонларга ўзлари ҳали англаб ета олмаган яширин кучларини амалиётда қўллашни ўргатади. Қачонки сиз эссенциализмнинг тўлиқ моҳиятини англаб етганингизда, ишончим комилки, албатта, ўз олдингизга қўйган мақсадларингиз томон улкан қадам ташлаган бўласиз.

МОДЕЛ





Эссенциалист – ўз шахсий ҳаёт йўлида борувчи, ўз ҳаракатларини назорат қила олувчи шахс. Шунинг учун ҳам бу принсип муваффақиятга эришишнинг янги босқичидир. Эссенциализм бизларни нафақат ҳаётимиздаги ютуқлардан завқ олишимизга, балки ўзимиздан шу йўлни танлаганимиз учун мамнунлик ҳиссини туйишга ундайди. Аммо бизнинг чинакам эссенциалист бўлишимиз учун қаршилик қиладиган анчагина тўсиқлар ҳам мавжуд.
Ноессенциалист йўли
Қуёшли қиш кунларининг бирида аёлим Аннани кўргани Калифорниядаги касалхоналардан бирига бордим. Гарчи унинг юзлари кулиб, хурсандчилигини яширолмаган бўлса ҳам мен унинг чарчаган ҳолатда эканлигини яхши сезардим. Чунки кеча кечқурун Анна қизимизни дунёга келтирган эди. Янги меҳмонимиз соғлом туғилди.
Ўша лаҳзалар ҳаётимдаги энг бахтли ва унутилмас онлар эди. Фарзандим онасининг қўлларида ширин уйқуда, мен эса гоҳ телефонимни, гоҳ электрон почтамни титиш билан оввора эдим. Мижозим билан учрашувга шошилардим. Бошлиғимдан хабар келган: "Жума куни соат 3 ва 4 орасида фарзанд кутишга ноқулай вақт. Мен мижоз билан учрашишингни хоҳлайман". Ишнинг пачаваси чиқди. Бугун жума. Нима қилишимни билмай оёғи куйган товуқдай у ёқдан бу ёққа бориб келишдан бошқа қиладиган эрмак тополмай бошим қотган. Буни ҳазил бўлиб чиқишини чин кўнгилдан хоҳлар эдим, аммо афсуски, бу ҳақиқат эди. Мен ишда бўлишим шарт.
Бундай чигал ҳолатдан чиқиб кетишим учун, албатта, нимадир қилишим керак. Ўша пайт оилам билан бирга бўлишни жуда хоҳлардим. Бирдан телефон жиринглади. Мижоз кутиб қолганлиги ҳақида хабар беришди. "Ҳозир етиб бораман", – деб беихтиёр айтиб юбордим ва гўшакни қўйдим.
Оилам олдида жуда хижолатли бўлдим. Аёлим ва фарзандимни туғуруқхонада қолдириб ўзим ишга кетдим. Учрашув якунланди. Раҳбарим мижоз мендан жуда миннатдор бўлганини таъкидлади. У менинг ўз ишимга садоқатли эканимга юқори баҳо берибди. Аммо мижоз-чи? Унинг юз қиёфаси, кайфияти аксини кўрсатар эди. У менга гўё "Бу ерда сен ўзи нима қилиб юрибсан?" дегандек қараб қўйди. Биргина раҳбаримга яхши кўринаман деб айтган "ҳа" жавобим орқали, бепарволигим туфайли нафақат оиламга, балки тўғри сўзлигимга ҳамда мижозим билан алоқамга путур етказиб қўйдим.
Учрашувдан деярли фойда чиқмади. Шу пайт ўзимни худди аҳмоқдек ҳис қилдим. Ҳаммани хурсанд қиламан дея энг муҳимини эсдан чиқариб қўйдим.
Бундан ўзим учун ўрнак бўладиган, манфаатли дарс олдим:

ЎЗ ҲАЁТИНГНИ ЎЗИНГ ТАРТИБГА СОЛА ОЛМАСАНГ, БУ ИШНИ ЎЗГАЛАР СЕНИНГ ЎРНИНГГА ҚИЛИШАДИ
Бу воқеадан сўнг менда айрим саволлар пайдо бўла бошлади: қандай ва нима сабабдан инсонлар шахсий ҳамда профессионал ҳаётларида у ёки бу ечимларни танлашади? Нега биз ўзимизда мавжуд имкониятлардан фойдаланишни хоҳламаймиз? Қандай қилиб биз ички имкониятларимизни юқори даражага олиб чиқадиган танловларни амалга оширамиз?
Бундай саволларга жавоб топиш ҳисси мени Англиядаги юридик мактабни тугатмасдан, Калифорнияга, Стенфортда битирув малакавий ишимни тугатиш учун саёҳат қилишга ундади. Саволларимга жавоб излаш давомида икки йил ўз жамоам билан биргаликда Multipliers: How the Best Leaders make Everyone Smarter
китоби устида иш олиб бордик. Ва ўша дамларда Силиcон Валлейда ўз компаниямга асос солдим. Ҳозирги кунда мен минглаб дунёнинг кўзга кўринган компанияларининг иқтидорли вакиллари билан ишлайман ва уларга эссенциалист йўлини ўргатаман.
Менинг ташкилотимга турли тоифадаги инсонлар мурожаат қилишади. Улардан баъзилари доимий оғир муаммолар остида яшаб келаётганлар. Баъзилари эса муваффақиятли кўринишса-да, аммо барини мукаммал қилиш нияти борлигини айтиб қолишади. Айримлари эса (уларга бир томондан раҳминг ҳам келади) менежерлар буюрган барча вазифаларни бажариш шарт эмаслигини тушунмас эдилар. Улар билан ишлаб мен нега шундай малакали, ақлли, иқтидорли инсонлар кераксиз ишлар билан гулдек умрини беҳуда ўтказишларини тушунишга уриндим. Жавоблар эса ҳайратланарли.
Бир гал ўз ишига муккасидан кетган бир менежер билан ишладим. У касбини жуда яхши кўрар ва тинмай изланар эди. У тез-тез қилган меҳнатлари учун мукофотлар билан ҳам рағбатлантириларди. Бу эса унга илҳом бағишларди. Муваффақият зинапояларидан аста-секин кўтарилиб борар экан, бекор қолди дегунча, турли-туман китоблар титкиларди. Мен у билан илк учрашган пайтимда у жуда серғайрат кўринди. Ҳамма нарсани билишга, ҳамма ишни бажаришга шай эди. У менга ҳар куни, баъзан ҳар соатда янги ғояларни ўйлаб топадигандек туюларди. У иш жараёнида муҳим қисмни арзимаганларига диққатни қаратиш натижасида йўқота бошлади. Унинг учун бари зарур эди. Бунинг натижасида кундан кунга оза бошлади: ишида миллиметргина силжишга эришди; жуда толиқди. Ўшанда унга мен чапда жойлашган суратни хомаки нусхасини чизиб бердим.
У суратга узоқ вақт жим тикилиб қолди. Сўнгра маъюс бир оҳангда менга қараб шундай деди: "Бу менинг ҳикоям!" Сўнг мен ўнгдаги чизмани чизиб кўрсатдим. "Агар биз сиз бажарадиган, ҳиссангизнинг юқори даражасини қўшадиган бирор-бир масалага ечим топсак, нима бўлади? " – деб сўрадим. "Тўғри савол…" – дея жавоб қилди у.
Кўриб турганимиз каби кўпчилик доно инсонлар ушбу оддий саволга аниқ жавоб беришга қодир эмаслар. Бунга сабаб шуки, жамиятда биз яхши хулқ учун ("йўқ" дея) жазоланамиз ва ёмон хулқ учун ("ҳа" дея) рағбатлантириламиз. Дастлабки жавоб ўша онда ноқулай сезилади ва 2-жавоб эса нишонланади. Бу мен атайдиган тахминий 4 фазани умумлаштирувчи омад парадоксига етаклайди.
1-фаза: Қачонки бизда чиндан-да мақсаднинг аниқлиги бўлар экан, у ўз ташаббусимиз билан муваффақиятга эришишимизга ундайди.
2-фаза: Қачонки муваффақиятга эришсак, биз "биринчи борадиган" одамдек обрў-эътиборни қўлга киритамиз. Қачон керак бўлганда тайёр турадиган "эски (исм)" га айланамиз ва янада кўпроқ танловлар ва имкониятлар билан учрашамиз.
3-фаза: Қачонки биз ўзимизнинг вақтимиз ва энергиямиз учун талаб коди бўладиган имконият ва танловларга эга бўлганимизда бу тарқоқ ҳаракатларга олиб келади. Биз ингичкароқ ва ингичкароқ ёйила бошлаймиз.
4-фаза: Биз ўзимизнинг юқори ҳиссамиздан чалғиб қоламиз. Бизнинг омад таъсиримиз биринчи навбатда муваффақиятимизга олиб келган аниқликни бузиш эди.
А
жабланарлиси, бирор иш қиламан деб ошириб юбориш, омаднинг кетидан қувиш омадсизлик учун катализатор бўлиб қолиши ҳам мумкин. Аниқроқ қилиб тушинтирсам, омад бизни муваффақиятга эриштирувчи муҳим нарсалардан четлатиб қўяди.
Буни ҳамма ерда кўриш мумкин. Ўзининг "Қандай буюклар ўлади" (How the Mighty Fall) китобида Жим Коллинз бир вақтлар Уол Стрит дарғалари бўлган, бироқ якунида бонкротга учраган компанияларни ўрганади. Ва уларда нима хато бўлганини тадқиқ қилади. Унинг таъкидлашича, кўпчилик катта компанияларнинг касодга учрашининг асл сабаби: кўпни изидан тартибсиз қувишдир. Бу ҳақиқат нафақат йирик корпарация ва ташкилотларга хос, балки инсонларга ҳам тегишли. Аммо нега?
Нега ноессенциализм ҳамма ерда
Айрим трендлар мукаммал ноессенциалистик бўронни ҳосил қилиш учун аралашиб кетган. Қуйидагига эътибор беринг.
Жуда кўп танлов
Биз барчамиз ўтган ўн йил давомида танловдаги тўхтовсиз ўсишнинг гувоҳига айландик. Ҳатто ярмига етганимизда балки, шунинг учун биз муҳим бўлганларини эсдан чиқардик.
Питр Дрункер таъбирича:
"Бир неча юз йилларда, бизнинг ҳозирги тарихимиз узоқ муддатли нуқтаи назардан ёзилганда, тарихчилар кўриши мумкин бўлган энг муҳим воқеа технология ҳам, интернет ҳам, электрон савдо ҳам эмас. Бу – инсон муҳитининг мислсиз ўзгариши. Илк бор, сўзма-сўз айтилса, инсонларда тўхтовсиз ўсиб бораётган танлов мавжуддир. Биринчи маротаба ўзларини назорат қилишлари мумкин ва жамият бунга батамом тайёрланган эмас".
Биз қисман тайёр эмасмиз, чунки биринчи марта танлов устунлиги бизнинг уни бошқариш қобилиятимизни заиф қилди. Нима муҳим-у нима муҳим эмаслигини фарқлаш имкониятимизни бой бердик. Руҳшунослар тили билан айтганда, "танлов чарчоғи"ни бошдан кечиряпмиз: биз қанчалик кўп танлов қилишга мажбур бўлсак, қарорларимиз сифати шунчалик ёмонлашади.
Жуда кўп ижтимоий босим
Бизда фақат танлов миқдори ошди деб ўйлайсизми? Аслида аксинча. Бизнинг қарорларимизга таъсир ўтказувчи кучлар ва уларнинг сони ҳам ўз навбатида пропорсианал кўпайди. Айни вақтда биз қандай гипербоғланганлигимиз ва қандай чалғитувчи маълумот оқими бўлиши мумкинлиги ҳақида қанчалик кўп айтилиши-ю бу ҳақида варақ-варақ мақолалар ёзилишига қарамай, энг катта муаммо – бизнинг қандай боғланганлигимиз ижтимоий босим кучини оширганида. Бугунги кунда замонавий технологиялар айрим тўсиқларни камайтирди, масалан, ўзгалар учун биз нимага аҳамият қаратишимиз ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга бўлган қарши тўсиқлар. Бу маълумот ортиқчалиги эмас, бу фикрлар ортиқчалиги, холос.


"Ҳаммаси сенда бўлиши мумкин" ғояси
"Бизда ҳаммаси бор" ва "ҳаммасини қила оламиз" ғояси янги эмас. Бу алмисоқдан қолган гап. Ишончим комилки, бугун ҳар бир инсон шу фикр билан зарарланган. Бу рекламада сотилади. Йирик қўшма корхоналарда эришилади. У стандарт қилиб кўрсатиладиган қобилият ва тажрибалар рўйхатини ташкил қилувчи иш тавсифномаларида ёзиб қўйилади. У ўнлаб машғулотлардан ташқари қўшимча машғулотларни талаб қилувчи университет дастурига киритилган.
Яхши янгилик ҳам бор: танлов ва кутиш тез суръатда ўсаётган даврда ушбу афсонанинг бугун қай даражада зарарли эканидир. Иш фаолияти тиғиз жадвалларга асосланган ҳаётига яна битта фаолиятни зўрлаб киритаётган асабий инсонларда кузатилмоқда. Бу иш ёки ҳаёт баланси ҳақида гапирувчи бирлашган муҳитни яратади, бироқ улар ҳали ҳам ўз ишчиларидан 24/7/365 фаол бўлишини кутишади. Бу "топ 10 талик"ни беҳуда муҳокама қилинадиган ходимлар учрашувларига олиб келади.
Priority (ўзбекчада устунлик, устун томони, биринчи қилиниши керак бўлган иш) сўзи инглиз тилига ХV асрда кириб келган. Ўша пайтларда бу сўз бирликда маъносида қўлланилган. Энг биринчи ёки устун маъноларини англатган. Кейинги 500 йил давомида ўзининг бирлик маъносини сақлаб қолди. Фақат ХХ аср бошларига келиб биз тушунчани кўпликка ўзгартирдик: "устунликлар" – "Priorities" – дея бошладик. Сўзни кўплик шаклга ўгирганимизга ҳақиқатни ўзгартирганимизни сабаб қилдик. Ҳозир биз қандайдир "биринчи" нарсаларга эга бўлишимиз мумкин. Одамлар ҳамда компаниялар шундай қилишга ҳаракат қилмоқда. Менга бир бошқарувчи компаниядаги ‘Pri-1’, (priority 1) ‘Pri-2’, ‘Pri-3’, ‘Pri-4’ va ‘Pri-5’ҳақида ўз тажрибасини гапириб берди. Бундан эса мен кўп нарсалар муҳим бўлиши, аммо аслида ҳеч нарсани англатмаслигини тушуниб етдим.
Бироқ ҳамма нарсани бажаришга ҳамда ҳамма нарсага эгалик қилишга интилган пайтда биз ўзимизни мақсадли стратегиямиз деб ҳеч қачон қабул қилмайдиган муқобил қийматлар(trade-offs)ни четлатаётгандек ҳис қиламиз. Биз ўз энергиямиз ҳамда вақтимизни қаерга мақсадли ва ўйлаб йўналтиришни танламас эканмиз, бошқалар – бошлиқларимиз, ҳамкасбларимиз, мижозларимиз ва ҳатто ўз оиламиз биз учун бу ишни бажаришади ва кўп ўтмай мазмунли ва муҳим нарсани унутган бўламиз. Биз ўз танловимизни қиламиз ёки ўзгалар режаси бўйича ҳаётимизни ўтказамиз.
Бронни Вар, беморларга сўнгги 12 ҳафтасида ғамхўрлик қилувчи австралиялик ҳамшира беморларнинг охирги онларида қилган энг кўп пушаймонликларини ёзиб борган. Рўйхат бошида: "Қани эди, мен ўзим учун тўғри яшашга куч топа олганимда эди…" – деган мазмундаги армонли сўзлар жой олган эди.
Бу фақатгина бетартиб "йўқ" дейишни эмас, аксинча мақсадли, ҳар томонлама ўйлаб, стратегик ёндашув орқали муҳим бўлмаган нарсаларни олиб ташлашни ва вақтни бекорга сарфловчи турли юмушлардан қутулишни эмас, чиндан яхши имкониятларни ажратиб олишни талаб этади. Ўзингизни турли томонга тортувчи ижтимоий босимга қарши жавоб қайтариш ўрнига мутлақо муҳимларни ажратиб олиш, аҳамият қаратиш, камайтириш ва соддалаштириш йўлларини ўрганинг.
Профессионал ташкилотчи сизнинг кийим жавонингиз учун нима қилса, қўлингиздаги китоб ҳам сизнинг ҳаётингиз ва карерангиз учун шуни қилшини ўйланг. Тасаввур қилинг, агар сиз кийим жавонингизни ҳар куни тартибга келтирмасангиз нима содир бўлади? Жавонингиз сиз кийишни ёқтирмаган, токчада осилган бир нечта кийимлар билан покиза ҳамда тартибли турармиди? Албатта, бу ҳақиқатдан анча йироқ. Сиз жавонни тартибга солишга ақлан ёндашмас экансиз, жавон ҳам баъзан бошқа ҳеч қачон кийилмайдиган кийимлар билан тўлиб кетади. Бироқ сизда тартибли интизом бўлмас экан, сиз ё қанча кўп кийим-кечак билан бошлаган бўлсангиз, шунчаси билан тугатасиз: қайси бирини ташлаб юборишни билмай бошингиз қотади; ёки пушаймонлик билан якунланади: тасодифан кийиб юрган кийимингизни ташлаб юборасиз ва сақлаб қолишни хоҳлайдиган ёки кийилмайдиган, қутула олмайдиган тахлам кийимлар билан қоласиз. Сабаби шундаки, сиз уларни қаерга қўйишни ёки уларни нима қилишни билмайсиз.
Бизнинг кийим жавонимиз мутлақо кийилмайдиган кийимлар билан тўлиб боргани каби ҳаётимиз ҳам, "ҳа" дея усти-устига тахланиб кетган мажбурият ва фаолиятларга тўлади. Кўпчилик ҳаракатлар тугаш муддати билан келмайди. Агар сизда улардан узоқлашиш учун аниқ тамойил бўлмаса, бир ўрганиб қолинса, улар сизда бутун умр яшайди.
Қуйида эссенциалист жавонига қандай ёндашиши кераклиги келтирилган:
1. Тадқиқ қилинг ва баҳоланг
"Бу кийимни кийишга келажакда имкон бўладими?" саволи ўрнига бироз тартибли, мураккаброқ саволни ўртага ташланг: "Буни ёқтираманми?" "Унда чиройли кўринаманми?" ва "Кўп кияманми?" Жавобингиз тўғридан-тўғри йўқ бўлса, шуни билингки, бу кийим ташлаб юборишингиз керак бўлганлари ичида.
Шахсий ёки профессионал ҳаётингизда "қайси кийимни ёқтирасиз?" саволига тенг, эквивалент савол мавжуд: "Бу фаолият ёки ҳаракат мақсад етишим учун катта ҳисса қўшоладими (қўшяптими)?" Китобнинг дастлабки қисми булар қайси фаолиятлар эканлигини аниқлашга ёрдам беради.
2. Бартараф этиш
Тасаввур қилинг, сизда икки тахламга ажратилган кийимлар бор. Уларни қуйидагича номласак:
1-тўпламни "сақлаш керак" ва 2-тўпламни "катта эҳтимол билан воз кечилиши керак бўлган" дейлик. Аммо сиз "катта эҳтимол билан воз кечилиши керак бўлган" кийимларни сумкага жойлаш ва жўнатишга тайёрмисиз? Хуллас, бизда "sank-kost bias" ҳисси туғилади: изланишлар шуни аниқладики, тасарруфимиздаги нарсалардан воз кечишга тўғри келганда биз уларни янада кўпроқ баҳолашга мойилмиз. Шу сабабли ташлаб юборишда қийналамиз. Агар бунга ҳам қўшилишни хоҳламасангиз, унда ҳал қилувчи саволни ўзингиздан сўраб кўринг: "Агар мен эгалик қилмаганимда, буни сотиб олиш учун қанча тўлаган бўлардим?" Одатда, ечим шу ерда.
Бошқача айтганда, қайси фаолият ва ҳаракатлар юқори ҳисса қўшмаслигини аниқлашнинг ўзи кифоя қилмайди, уларни тарк этишингизга тўғри келади. Китобнинг иккинчи қисми сизга қандай қилиб кераксизларидан халос бўлишни ва нафақат буни, балки шу орқали ўз ҳамкасбларингиз, бошлиқларингиздан қандай ажралиб туришингизни кўрсатади. Мижозларингиз ва тенгдошларингиз олдида ҳурмат қазонишни ўрганасиз.
3. Бажариш
Сиз агар кийим жавонингизни покиза сақлашни хоҳласангиз, сизга буни ташкиллаштириш учун доимий тартиб керак. Бундан буёғига сизга керак бўлмайдиган буюмларни ташлаб юбориш учун катта халта ва қолган муҳимлари учун эса жуда кичкина тахлам бўлса бас. Сиз бундан ташқари чиқинди ташланадиган жой манзили ва маҳаллий хайрия фондининг иш вақтини билишингиз даркор. Сизда шу ерларга боришга вақт ажратилган бўлиши керак.
Бошқача қилиб айтганда, қайси фаолият ёки ҳаракатларни – сизнинг юқори ҳиссангизга лойиқларни – сақлашни ҳисоблай бошлаганда истакларингизга имкон қадар осон эришишни таъминловчи тизим керак бўлади. Бу китобда муҳим нарсаларга иложи борича осон эришиш жараёнини яратишни ўрганасиз.

Албатта, ҳаёт кийим жавонидаги кийим-кечакларга ўхшаб статик эмас. Кийимларимиз эрталаб қаерга қўйган бўлсак, ўша жойда туради (уйда ёш болалар бўлмаса!!!). Аммо бизнинг ҳаёт жавонимизга янги кийимлар, вақтга қараб янги талаблар доимий келиб туради. Тасаввур қилинг, сиз ҳар гал жавон эшигини очиқ қолдирсангиз, одамлар ўз кийимларини жойлаётганини, сиз ҳар куни эрталаб уни тозалаб кетасиз-у тушдан сўнг жавон чанг бўлиб ётганини кўрасиз. Афсуски, кўпчилигимизнинг ҳаётимиз бунинг яққол намунаси. Неча маротаба сиз ўз иш кунингизни режа асосида бошлагансиз-у, аммо соат 10 бўлиб-бўлмай режадан аллақачон ортда қолган ёки ундан чиқиб кетганингизни пайқагансиз? Ёки неча марта эрталаб "to do list (ишлар рўйхати)" тузгансиз-у, аммо соат 5 га етмай рўйхатдаги ишлар ҳали ҳам камаймаганини кўргансиз? Неча марта оилангиз билан дам олиш кунларини тинчгина уйингизда ўтказишни олдиндан режалаштирган эдингиз, бироқ шанба куни эрталаб иш, учрашув ёки кутилмаган фалокатлар туфайли ўтказиб юборгансиз? Яхши янгилик ҳам бор: чиқиш йўли мавжуд.
Эссенциализм бу – аслида ҳаёт жавонини бошқариш учун тизим яратиш асослари. Бу худди кийим жавонини ташкиллаштириш каби йилда бир, ойда бир, ёки ҳафтасига бир марта кўрсатиладиган ташаббус эмас. Бу ҳар гал "ҳа" ёки мулойимлик билан "йўқ" деб жавоб қайтаришдан биттасини танлашда, қарорлар қабул қилиш вақтида фойдаланиладиган интизомли тартибдир. Бу жуда кўп ва бир неча муҳим нарсалар ўртасида муқобил қиймат методи. Бу қандай қилиб кам, лекин самарали бажариш ҳақида. Шундай қилиб, сиз ҳаётингизнинг ҳар бир қимматли онларида юқори муваффақиятларга эришасиз.
Умид қиламизки, бу китоб сизга ўз ҳаётингиз учун тўғри яшаш лозимлигини, шахсий ва профессионал ҳаётингизда қандай унумдорликка эришиш методларини, нималар муҳим эканини фарқлаш, нималардан эса воз кечиш ва муҳим ҳисобланган нарсаларни қилишнинг систематик усулини ўргатади. Лўнда қилиб айтганда, бу сизга оддийликка интизом билан интилишни, қандай қилиб ҳаётингизнинг ҳар жабҳасига сингдиришни ўргатади. Мана унинг мазмуни нимада!
Йўл харитаси
Китоб тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм "Эссенциалистнинг асосий моҳияти" деб номланади. Кейинги уч қисм ҳаётда сизга асқатадиган оддийликка интизом билан интилишнинг доимий равишдаги жараёнига бағишланади. Қуйида ҳар бир қисмнинг қисқача таснифи келтирилган.

МОҲИЯТ: эссенциалистнинг асосий ғояси нима?
Бу қисм учта ёлғон эссенциалистнинг ўйлагани на тегишли ва на имконли бўлмаслигининг баёни. Шунга кўра бу қисм навбат билан учга ажратилган:

1. Индивидуал танлов. Биз вақтимиз ва энергиямизни қандай сарфлашни танлай оламиз. Танловсиз муқобил вариантлар ичидан саралаб олиш (trade-оff) ҳақида бошингизни қотиргандан фойда йўқ.
2. Шовқиннинг кўп тарқалганлиги: Деярли ҳамма нарса шовқин ва жуда озчилиги, истисно билан, қийматга эгадир. Бу ўта муҳимларини ҳисоблашга вақт ажратишни асослайди. Айрим нарсалар жуда муҳимлиги сабабли уларни ажратиш зарур, чунки улар шунга арзийди.
3. Тrade-off (муқобил вариантлар ичидан саралаб олиш)нинг мавжудлиги: Биз ҳаммасига эгалик қилиш ёки ҳаммасини бажаришга қодир эмасмиз. Агар шундай бўлганида эди, имкониятларни солиштириш ва уларни ажратишга ҳожат қолмас эди. Биз trade-оff мавжудлигини тан оларканмиз, "Қандай ҳамма ишни уддасидан чиқсам бўлади?" саволини беришдан шу заҳоти тўхтаймиз ва бироз чуқурроқ: "Қайси муаммони ечишни хоҳлайман?" деган аниқ саволни марказга олиб чиқамиз.
Биз фақат юқоридаги келтирилган 3 ҳақиқатни англаб етганимиздан сўнггина эссенциалистга ўхшаб фикрлашни бошлаймиз. Аслида уларни сиз борича қабул қилсангиз ва уқиб олсангиз, китобнинг кейинги қисмида келадиган метод сизга табиий ва инстинктив бўлиб туюлади. Бу услуб учта оддий қадамлардан иборат:
1-қадам. Тадқиқ қилиш:
Арзимас кўпдан аҳамиятли озни ажратиш
Эссенциалистнинг яна бир порадокси шундай: у ноессенциалист вазифадошидан кўра кўпроқ танловларни кўриб чиқади. Ноессенциалистлар бирор ишни тўлиқ ўрганиб чиқмай туриб уни бажаришади, эссенциалистлар эса систематик таҳлил ўтказади, ҳисоблаб чиқади. Улар аниқ, тўғри деб билганини танлаганлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида дастлаб кўплаб мавжуд имкониятларни чамалаб кўришади, зеро улар ўнлаб, юзлаб танловлар ичидан бир ёки иккитасини танлашади ҳамда шулар томон ишонч билан олдинга шаҳдам қадамлар қўйишади.




Оғирроқ мезонларни қўллаш бизга ўз миямизнинг илғор қидирув тизимига киришга шароит яратади. Биз "яхши имконият" калит сўзидан фойдаланган ҳолда қидирувни ўтказсак, миямиз бизга ўйлаш ва ишлашимиз учун ўнлаб саҳифаларни таклиф қилади. Бунинг ўрнига, қуйидаги уч саволни сўраш миянинг юқори қидирув функциясини фаоллаштиради: "Чуқур таъсирланганимда нимани ҳис қиламан?", "Менинг ўзига хос иқтидорим нимада?" ва "Дунёда муҳим эҳтиёжни қондирадиган нарса нима?" Табиийки, миямизда бунга бағишланган саҳифалар унча кўп эмас, аммо бу машқнинг асосий қисмидир. Биз бажариш учун яхши нарсалар кўплигини қидираётганимиз йўқ. Биз ҳиссамизнинг ёқори даражасини қидиряпмиз: аниқ нарса, аниқ усулда, аниқ вақтда.
Эссенциалистлар кўп вақтини таҳлил қилиш, тинглаш, баҳслашиш, мунозара ва фикрлашга сарфлайди. Бироқ уларнинг тадқиқоти шу билан ниҳоясига етмайди. Тадқиқотдан кўзланган мақсад – арзимас кўпдан аҳамиятли озни фарқлаш.
2-қадам. Бартараф қилмоқ
Аҳамиятсиз кўпдан қутулиш
Кўпчилигимиз бошқаларни мамнун қилишни ва ўзгалардан фарқланиб туришни истаймиз, шу сабаб кўп нарсага "ҳа" деб жавоб берамиз-қўямиз. Бироқ ўз фойдамиз учун "йўқ" дейиш ҳам калит бўлиши мумкин. Питер Дрункер такидлаганидек "Одамлар эффектив, сабаби, улар "йўқ", бу мен учун эмас дея олишади".
Биз учун муҳим бўлмаган нарсалардан бутунлай қутулиш кимгадир йўқ дейишни назарда тутади. Бу ижтимоий тахминларга қарши боришни билдиради. Буни яхши уддалаш жасорат ҳамда раҳм-шафқатни талаб қилади. Шундай қилиб, кераксиз нарсалардан қутулиш ақлий интизом эмас. Бу ижтимоий босимга "йўқ" дейишга керакли ҳиссий интизом. Китобнинг бу қисмида биз ушбу қийин динамикага мурожаат қиламиз.
Юқорида таъкидлаган муқобил қийматлар ҳақиқатига кўра, биз ҳамма нарсани қилишни танлай олмаймиз. Тўғри савол "Қандай ҳаммасини бажарамиз?" эмас балки, "Ким нима қилишимиз ёки қилмаслигимизни танлаб беради?" Эсингизда бўлсин, қачонки биз танлаш ҳуқуқидан маҳрум бўларканмиз, бошқалар биз учун буни қилишади. Хўш, қайси бирини танлаймиз: шошилмасдан нима қилмасликними ёки ўзимиз боришни хоҳламаётган йўналишга бизни тортишлариними?
Бу қисм сизга муҳим бўлмаган нарсалардан қутулиш учун муҳим нарсаларга керакли вақт топиш усулидаги методни таклиф қилади. Шундан сўнггина имкон борича осон ҳаракатланиш учун платформа ярата оламиз: 3-қадамнинг мавзуси.


3-қадам. Бажариш:
Тўсиқларни бартараф этиш ва енгил бажариш
Мақсадимиз хоҳ ишдаги лойиҳани тугатиш бўлсин, хоҳ карерамизда янги босқичга кўтарилиш бўлсин, хоҳ турмуш ўртоғимиз учун туғилган кун зиёфатини режалаштириш бўлсин биз иш жараёни оғир ҳамда кўп ҳаракат талаб қиланади деб фикр юритишга мойилмиз. Аммо эссенциалистларнинг ёндашуви ўзгача. Бажаришга ундашдан кўра улар тўсиқларни олиб ташлаш ва бажаришни осонлаштириш учун тизим яратишга вақтини сарфлайди.
Бу уч элемент – тадқиқ қилиш, бартараф қилиш, бажариш – сиклик ҳодислар сингари алоҳида эмас. Биз барчасини якдил, доимий равишда қўллар эканмиз, энг юқори фойдани олишимиз мумкин.
Вақти келган фикр
Француз драматург ва романчиси Виктор Ҳюго таъкидлаганидек, "Ҳеч нарса вақти келган фикрдан қудратлироқ эмас". "Оз – соз" вақти келган тамойилдир.
Биз ўз ҳаракат ва қарорларимизни танлай олишга кўпроқ имкон берадиган бўлсак, ҳаётимиз тубдан ўзгаради. Биз янги босқичга кўтарилаётганга ўхшаймиз. Барча кераксиз нарсаларни тарк этиш қобилияти бизга ажойиб эркинлик беради. Биз энди бошқа одамларнинг қарашларига бўйсунмаймиз ҳамда керакли қарорларни ўзимиз қабул қиламиз. Бундай кучга эга бўлган одам нафақат шахсий ҳаётида ёки иш жойида, балки бутун дунё миқёсида имкон қадар самарадорликка эришади.
Агар мактаблар зерикарли дарслардан воз кечса-ю уларни бутун жамиятда ўзгариш қиладиган лойиҳалар билан алмаштирса нима бўларди? Агар ўқувчилар юқори синфни тугатгач охири ҳеч қаерга олиб бормайдиган ҳаёт пойгасига шўнғиб кетишнинг ўрнига келажакда юқори ҳисса қўшадиган нарсалар ҳақида ўйлашса-чи?
Агар бизнесменлар маъно-мантиқсиз йиғилишлардан воз кечса ва ходимларга ўта муҳим лойиҳалар устида ўйлаш ҳамда ишлашга имкон яратиб берса-чи?
Агар ишчи ходимлар вақт сўрувчи электрон почта занжири-ю тутриқсиз лойиҳиялар, бесамар йиғилишларга қарши бўлишганда эди, балки улар ўз компания ҳамда карераларида юқори самарадорликка эришган бўлишармиди.
Агар бизга жамият кўпроқ нарсаларни сотиб олишни даъват қилишдан кўра нафас олиш, ўйлашга имкон берса-чи? Агар жамият "нафратланадиган" нарсалар деб таърифланган ишларни рад этишга, эҳтиёжимиз бўлмаган нарсаларни сотиб олишга, бизга хуш келмайдиган одамларда таассурот қолдиришга ундамаса нима бўларди?
Агар биз қиймати юқори нарсани арзон ва аксинча, қиймати паст нарсани қиммат сотишни тўхтатсак-чи?
Агар банд эканлигимизни муҳимлик ўлчови сифатида кўрсатишни тўхтатсак-чи? Агар бунинг ўрнига биз қанча вақтимизни тинглаш, чуқур мулоҳаза қилиш ва ҳаётимиздаги муҳим инсонлар билан биргаликда вақтимизни мароқли ўтказишга сарфлаганимизда-чи?
Агар бутун дунё тизимсиз кўпни қувишдан интизомли озга интилса-чи?
Мен ўзгалар кутган ҳаётнинг ўрнига ўзларига содиқ ҳаёт кечиришга журъат топадиган одамлар ҳақида тасаввурга эгаман.
Мен мазмунли ҳаёт кечириш учун ақл-идрок, қобилият, топқирлик ва ташаббускорликни ўрганувчан ҳамманинг – болалар, талабалар, оналар, оталар, ишчилар, менежерлар, ижрочи директорлар, дунё лидерларининг – тасаввурига эгаман. Мен бу дунёда нима қилиш муҳимлигини биладиган, жасоратли инсонлар тасаввурига эгаман. Мен ҳаракатга ундовчи суҳбатлар бошлаш тасаввурига эгаман.
Куч қўшиш учун биз тўғри йўлни топишимиз керак. У эса ҳаёт қанчалик қисқа-ю, шу билан бирга, бизда қолган оз вақт ичида нималарга эриша олишимизни кўрсатади. Шоира Мери Оливер ёзганидек: "Менга айтгинчи, сенинг елдек ўтадиган ҳаётингда қиладиган режаларинг нима?"
Мен сени бу саволни ўзингдан сўраш учун бироз тўхтаб туришга чақираман.
Сени бу ерга беллашишга чақираман ва ҳозир муҳим нарсалар билан роҳатланадиган хона тайёрлашга ваъда беришингни сўрайман. Бу қарордан пушаймон бўлишингни ўйлаб кўрганмисан? Бу умуман шунга ўхшайди: худди сен бир куни уйғонасан-у "Қанийди, камроқ кўнгли бўшлик қилсам ва бошқалар мендан кутган муҳиммас нарсаларни бажарганимда эди".
Сенга аҳамиятсизлар устидан муҳим бир қанчасини қўллаб-қувватловчи, тарозининг палласини тенглаштирувчи "адолатсиз" тизимни яратишга имкон беришингга чорлайман.
Сени эссенциалистга айланишинг учун сармоя киритишга чорлайман. Китоб эски замонга қайтиш ҳақида ҳам, электрон почтадан қочиш ёки интернет тармоғидан узилиш ёки зоҳидликда умргузаронлик қилиш ҳақида ҳам эмас; бу орқага қадам ташлашдек гап. Бу китоб "Оз – соз" тамойилларини ҳозирги ҳамда келгуси ҳаётимизга жорий қилиш ҳақида. Мана бу янгилик!
Шундай қилиб, менинг чорловларим – қизим туғилган кундаги ҳолатимдан анча донороқдир. Менда бундай қарордан келадиган яхшиликларга улкан ишонч бор. Тасаввур қилиб кўринг, агар дунёда ҳар бир инсон битта яхши-ю, аммо унчалик муҳим бўлмаган фаолиятдан воз кечса, уни ҳақиқатан муҳими билан алмаштирса, нима бўлган бўларди?!
Йиллар ўтгач умрингиз охирлаб қолган пайтда сизда ҳали ҳам пушаймонликлар бўлиши мумкин. Бироқ эссенциалистлар, йўлини қидирганлар бундан мустасно. Бу имкониятдан фойдаланиш учун қайтганингизда нимадан воз кечган бўлардингиз? Ўша кун шуни қилишга қарор қилганингизда нимани умид қиласиз?
Бу саволнинг жавобини билиш учун ўз ички дунёйингизга боқишга тайёр бўлсангиз, кейин сиз эссенциалист бўлишга тайёрсиз. Келинг бунга бирга киришамиз!

Моҳият: эссенциалистнинг асосий ғояси нима?
Моҳият

Эссенциалистнинг асосий ғояси нима?
Эссенциализм бу – бирдан ортиқ нарсани қилиш эмас, ҳамма нарсани ўзгача йўл билан бажариш. Бу фикрлаш услубидир. Аммо ушбу фикрлаш тарзини ўзлаштириш осон эмас. Бунинг сабаби шуки, аниқ фикрлар – одамлар шу фикрларга ишониши – бизни доимо ноессенциализм томонга тортади. Китобнинг бу қисми 3 бобдан ташкил топган. Ҳар бир боб ноессенциализм хатосини очиб беради ва эссенциализм ишончи билан алмаштиради.
Эссенциалистдек яшаш учун учта чуқур илдиз отган тахминларга қарши курашиш лозим: "Қилишим керак", "Ҳаммаси муҳим" ва "Иккаласини ҳам қила оламан". Афсонавий сиреналарга ўхшаб, улар қанчалик жозибали бўлса, шунчалик хавфлидир. Улар бизни саёз сувга ботириб тортиб олишади. Улар бизни жалб қиладилар ва саёз сувларга ғарқ қиладилар. Эссенциализм моҳиятини қамраб олиш биздан асосий учта ҳақиқатни юқоридагилар билан алмаштиришни талаб қилади: "Танлайман", "Фақат айрим нарсаларгина муҳим" ва "Мен ҳар қандай нарсани қила оламан, лекин ҳаммасини эмас". Бу оддий ҳақиқатлар бизни ғайритабиий аҳмоқликдан уйғотади. Улар бизни ҳақиқатан ҳам муҳим нарсага интилишимиз учун озод қилишади. Улар бизга ўзимизнинг энг юқори ҳисса қўшиб яшашимизга имкон беради.
Биз ноессенциализмнинг бемаъниликларидан халос бўлиб, уни эссенциализмнинг асосий мантиғи билан алмаштирсак, эссенциалист йўли табиий ва инстинктив бўлади.

2-БОБ
ТАНЛОВ

Танловнинг кўринмас кучи
Бизни инсон сифатидаги қиладиган ишимиз бу танлай олиш қобилиятидир.
    – Моделеине Ленгле
Қўлимдаги қоғоз парчасига кўзларимни катта очганча тикилиб кўп қаватли бино даҳлизида ўтирардим. Шом пайти эди. Охирида қолган бир нечта кишилар овқатга кетишаётган эди. Сўзлар ҳамда йўналишлар билан қопланган қоғоз варағи ҳозирги пайтда ҳаётда нима қилишни хоҳлаётганим ҳақидаги йигирма дақиқалик ўз-ўзидан пайдо бўладиган мия бўрони эди. Қоғозга кўзим тушган сари унга ҳуқуқшунослик мактаби киритилмаганини кўриб ҳайратланардим. Эътиборимни тортганининг сабаби, Англиядаги ҳуқуқшунослик мактабидаги ўқишим 1-курсининг ярмига етганди.
Мен ҳуқуқшуносликка "Имкониятингдан фойдалан!" – дея такрор-такрор қулоғимга айтилган маслаҳатга кўра топширгандим. Ўқишни тугатиб адвокатлик билан шуғулланишим, ҳуқуқ ҳақида ёзишим, ҳуқуқдан дарс беришим ёки ҳуқуқшуносликдан маслаҳат беришим мумкин эди. Нимани хоҳласам шунга эриша олардим ёки шунга ўхшаш баҳс кетди. Бироқ дастлабки дақиқалардан мен шунчаки ҳаммасига мос келишга интилган ушбу машғулотлар орасидан бирини танлаш ўрнига ҳуқуқшуносликда ўқишни бошладим. Қонун китобларимни ҳар куни соатлаб ўрганардим ва кечқурунлари буюк бошқарув мутафаккирларини ўқирдим. Бошқа вақтлари эса ёзардим. Бу бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага сармоя киритишга уринишнинг классик "қақшатқич стратегияси" эди. Натижада эса мен муваффақиятсизликка ҳам учрамадим, аммо муваффақиятга ҳам эриша олмадим.
Шундай чалкашликлар пайтида АҚШда яшайдиган бир дўстим қўнғироқ қилиб қолди. У мени никоҳ кечасига таклиф қилди. У аллақачон билетни сотиб олиб менга жўнатган эди! Шундай қилиб, унинг таклифини мамнуният билан қабул қилдим ва кутилмаган саёҳатга жўнаб кетдим.
Америкада юрган пайтим ўқитувчи ва ёзувчилар билан учрашиш шарафига муяссар бўлдим. Бир учрашувим нотижорий таълим гуруҳи раҳбари билан бўлди. Унинг хонасидан чиқиб кетар эканман, у: "Агар Америкада қолишга қарор қилсангиз, келинг ва бизнинг маслаҳат қўмитамизга қўшилинг", дея йўл-йўлакай эслатиб ўтди.
Бу унинг махсус таклифи эмасди. У менинг танлашим учун қилган тахмини эди: "Агар қолишга қарор қилсангиз…" У буни ҳақиқий танлов деб билди. Бу эса мени фикр юритишга ундади.
Мен унинг хонасидан чиқдим ва лифтда қабулхонага тушдим. Стол устидан бир варақ қоғозни олдим, қабулхонада ўтириб "Агар ҳозир сен ҳаётингда ниманидир қиладиган бўлсанг, нима қилардинг?" саволига жавоб беришга ҳаракат қилдим.
Натижа эса ҳуқуқшунослик мактаби қайд этилмаган, ҳалигина эслаб ўтилган қоғоз парчаси эди.
Шу пайтгача мен ҳуқуқшуносликда ўқишни танламаслигим кераклигини мантиқан билар эдим. Аммо ўйлаб қаралса, бу ҳеч қачон танлов ҳам бўлмаган. Ўша онда тушуниб етдимки, танлаш учун кучимни қурбон қилаётганимда ёмон танловни бажарганман. "Ҳуқуқшунослик мактаби эмас"ни ташлашни рад қилиш орқали мен ҳуқуқшунослик мактабини танладим. Аслида онгли равишда у ерда бўлишни хоҳлаганим учун эмас, балки аввалдан бу маълум эди. Мен ўйлайманки, танлаш қобилиятимиздан воз кечган сониямиздаёқ биз учун танловни ўзгалар ҳал қилади.
Бир неча ҳафтадан сўнг расман ҳуқуқшунослик мактабини тарк этдим. Англиядан Америкага ёзувчи ва мураббий бўлиш йўлига кириш учун кетдим. Сиз шу танлов натижасини ўқиб ўтирибсиз.
Мен ҳаёт траекториямдаги барча алоҳида таъсирларнинг танловларга нисбатан фикримни ўзгартирганлигини қадрлайман. Биз одатда танловни нарса деб ўйлаймиз. Афсуски, танлов нарса эмас. Бизнинг имкониятларимиз, балким, нарсалардир, аммо танлов бу ҳаракат. Бу бизда бор нарса эмас, аммо биз қилишимиз керак бўлган нарсалардир. Бу тажриба менга ўзимизда бор бўлган имкониятларни назорат қилолмаган пайтда ҳар доим улар орасидан танлаш устидан назоратимиз борлиги ҳақидаги ҳақиқатни ойдинлаштирди.
Сиз ҳеч қачон ўзингизда ҳақиқатдан ҳам танлаш имконингиз бўлмаганлигига ишониш туфайли ўзингизни чегараланиб қолгандек ҳис қилганмисиз? Бир вақтнинг ўзида иккита қарама-қарши ишончлар – "Қила олмайман" ва "Қилшим керак" – туфайли асабийликни ҳис қилганмисиз? Кимдир кўрсатган йўлга кўр-кўрона равишда эргашишга ўзингиз розилик берган пайтда танлов кучингизни оз-оздан бой берганмисиз?
Шундай бўлса, сиз ёлғиз эмассиз.

Танлаш учун танловнинг енгилмас кучи
Кўпдан бери танловларимизнинг (имкониятларимизнинг) ташқи жиҳатларини ҳаддан ортиқ таъкидлаймиз-у, уларнинг (ҳаракатларимизнинг) ички жиҳатларини эса эсламаймиз ҳам. Бу семантикадан ҳам кўпроқ. Ўйлаб кўринг, имкониятлар (нарсалар) йўқолиши мумкин, аммо айни пайтда бизнинг танловни амалга оширадиган асосий қобилиятимиз, иродамиз эмас.

Танлов қобилияти йўқолиши ёки тарк этилиши мумкин эмас.
Фақат унутилиши мумкин

Қандай қилиб биз танлаш қобилиятини унутамиз?
"Қандай ва нима сабабдан биз танлаш қобилиятини унутамиз?" – деган муҳим саволга Мартин Селигмен ва Стив Маер немис овчаркаси устида ўтказган тажриба вақтида дуч келишди ва кейинчалик буни "ўрганилган ёрдамсизлик" дея номлашди.
Селигмен ва Маер итларни уч гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳга ажратилган итларга абзал тақилди ва электр шок билан бошқарилди. Аммо уларга жараённи босиб тўхтатиш учун дастак ҳам берилди. Иккинчи гуруҳдаги итларга тенг абзал тақилди, бир хил дастак ҳамда ўшанча шок берилди. Битта фарқи дастак ишламади, электр шокига қарши итлар ҳеч нарса қила олмади. Учинчи гуруҳдаги итларга оддийгина абзал тақилди ва ҳеч қандай шок берилмади.


Кейинроқ, марказ бўйлаб паст ажратувчили катта қутига ҳар бир ит жойланди. Қутининг бир томони электр шокини чиқаради; нариги томони эса йўқ. Сўнг қизиқ ҳодиса рўй берди. Олдинги тажриба давомида электр шокини ўчирган ва умуман шок қилинмаган итлар ажратувчи устундан электр шоки бўлмаган томонга сакраб ўтишни тез ўрганиб олди. Аммо тажрибанинг сўнгги қисмида кучсиз бўлган итлар бундай қилишмади. Бу итлар на мослашишди ва на кўникди. Улар шокка тушмаслик учун ҳеч нима қилишмади. Нега? Улар шокни қабул қилишдан бошқа танлови борлигини билмади. Уларда ўрганилган ночорлик бор эди.
Инсонлар ҳам шундай қилиб ночорликка ўрганишлари ҳақида далиллар мавжуд. Мен эшитган мисолда, бир бола ёшлигидан математика билан шуғулланар экан. У ҳаракат қилаверибди-қилаверибди, аммо ҳеч яхши натижага эриша олмабди. Ва охир-оқибат у таслим бўлибди. У ҳеч нарса қила олмаслигига ишонибди.
Мен ишлаган кўпчилик ташкилотларда ўрганилган ночорликни кузатдим. Қачон ишда инсонлар қилаётган ҳаракатлари аҳамиятга эга эмаслигига ишонишса, улар икки йўлдан бирини танлашади. Баъзан улар текшириб кўришади ва қилишдан тўхтайди, худди математикадан безиган боладек. Қолган жавоблар эса аниқ бўлади. Улар тескарисини қилишади ва гиперактив одамга айланади. Улар мавжуд ҳар бир имкониятни қабул қилишади. Ўзларини барча келишувларга отишади. Улар ҳар қандай қийинчиликни иштиёқ билан енгишади. Барча ишни бирданига қилишга ҳаракат қиладилар.
Бундай ўзини тутиш бир қарашда албатта, ўрганилган ночорликка ўхшамайди. Шундай экан, булар кимнингдир аҳамияти ва қадр-қимматига ишонишнинг қаттиқ далиллари эмасми? Бу одамлар имкониятлар, топшириқлар ва қийинчиликларни қабул қилиши мумкинликлари ҳақида танловга эгаликларига ишонишмайди. Улар "барчасини қилишим керак"лигига ишонишади.
Бу танловлар қийин эканини тан олувчи биринчи инсон мен бўлишим мумкин. Таъриф бўйича, булар ўз ичига нимагадир ёки баъзи нарсаларга "йўқ" дейишни олади ва бу йўқотишдек туюлади. Ишдан ташқарида танловлар янада қийинлашади. Биз дўкон ёки ресторанга ёки нимадир сотиш учун қаергадир кирганимизда ҳамма нарса бизнинг "йўқ" дейишимиз учун қийин қилиб лойиҳаланган. Қачон биз сиёсий реклама ёки мулоҳаза қилувчиларни тинглаганимизда мақсад – бизни бошқа томонга овоз бериш ҳақида ўйлашимизга қўймасликдир. Қачон қайнонамиз (меники ҳам албатта!) бизга қўнғироқ қилиб бирор нима қилишни сўраса, бизда ҳақиқатан ҳам танлов борлигини ҳис қилиш қийин бўлади. Агар биз ҳар куни ҳаётимизга шундай линзаларда қарасак, танлаш қобилиятини унутганимиз ажабланарли ҳол эмас.
Танлаш ўз моҳияти билан эссенциалист бўлишдир. Эссенциалист бўлиш учун кучайтирилган танлаш қобилияти талаб қилинади. Биз буни бошқа бир нарса, инсон ёки кучдан алоҳида ва фарқли енгилмас куч деб билишимиз керак.
Уилям Жамес бир гал шундай деб ёзганди: "Иродамнинг биринчи ҳаракати бу – ирода эркинлигига ишониш". Шунинг учун сизнинг ўрганишингиз керак бўлган биринчи ва ҳал қилувчи маҳорат бу ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасида танловни танлаш қобилиятини ривожлантиришдир.


Биз қачонки танлов қобилиятимизни унутганимизда, ночорликка ўрганамиз. Биз ўзгалар танлови ёки ўтмишдаги танловларимиз вазифасига айлангунча томчилаб-томчилаб ўз кучимизни йўқотиб боришда давом этамиз. Натижада, ўзимиз танловга кучимизни топширамиз. Бу ноессенциалистлар йўлидир.
Эссенциалист танлов кучини фақатгина тан олмайди, у буни нишонлайди. Эссенциалист шуни биладики, танлаш ҳуқуқидан воз кечганда, бошқаларга нафақат кучни, балки танлаш учун аниқ фурсатни ҳам бой беради.

3-БОБ
ФАРҚЛАШ

Деярли ҳамма нарсанинг аҳамиятсизлиги
Дунёдаги мавжуд кўпчилик нарсалар – ҳаракатларимиз ва бошқа кучлар, манбалар ва ғоялар – буларнинг бари кичик қийматга эгадир ва жиндек натижа беради; бошқа тарафдан, бир неча нарсалар ҳам борки, жуда яхши ишлайди ва мисли кўрилмаган таъсирга эга.
    –Ричард Кох
Биз Жорж Оруеллнинг мажозий – классик қиссаси "Молхона ёхуд ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса"даги Боксер исмли тўқима от образи билан танишмиз. У вафодор ҳамда кучли деб тасвирланади. Унинг ҳар бир муваффақиятсизлиг-у муаммоларга жавоби "Қаттиқроқ ишлайман" эди. У тегирмон қурилиши пайтида тойиб шикастланган ҳолатида кушхонага юборишларигача оғир вазиятларда ҳам ўз фалсафасига содиқ қолди. У фожиали қаҳрамон эди: унинг энг яхши ниятларига қарамай, саъй-ҳаракатлари, аслида, фермадаги тенгсизлик ва муаммоларни янада кучайтиради.
Бизда ҳам Боксерга ўхшашга ҳаракат ва интилишлар борми? Муваффақиятсизликлар одатда фақат бизнинг кўпроқ ва янада қаттиқроқ ишлашимиз билан ҳал қилишни кучайтирадими? Биз ҳар доим барча қийинчиликларга "Ҳа, мен буни ҳам қабул қилишим мумкин", – дея жавоб қайтарамизми? Шундай қилиб, бизга ёшлигимиздан натижага эришишнинг калити қаттиқ ишлаш деб сингдиришган ва кўпчилигимиз дунё бизга ташлаган иш ҳамда қийинчиликларни енгиш орқали унумдорлигимиз учун кўп бора мукофотланганмиз. Бироқ аллақачонлар қаттиқ ишлаган иқтидорли инсонлар учун қаттиқ ишлашнинг қийматида чекловлар борми? Кўпроқ наф келтирмайдиган ишга кўп энергия сарфлашдан маъни-чи? Камроқ (кўпроқ ўйлаган ҳолда) бажариш билан кўпроқ натижага эришишда-чи?
Мен ёшлигимда чўнтак пули ишлашни хоҳлаганимни эслайман. Ўн икки ёшлик болакай учун Англияда мавжуд ишлардан бири газета тарқатиш бўлган. Ишлаганим учун соатига 1 фунт тўланарди. Мактабга боришдан олдин бир соат эшикма-эшик оғир сумкани кўтариб юрар эдим (қайд этиш учун айтишим мумкинки, биз Америкадагига ўхшаб газеталарни эшик олдига ташлаб кетмас эдик. Уларни кичкина эшик олдида хат қутисида қолдирар эдик.) Ишонаверинг, бу жуда қийинчилик билан топилган чўнтак пули эди.
Кунига бир фунт топишга сарфланган катта кучим менинг ўзим хоҳлаган нарсаларнинг қийматига нистабат фикрлаш тарзимни бутунлай ўзгартирди. Шундан сўнг нимадир сотиб олишга келганда унинг учун неча кун ишлашим кераклигини ҳисоблар эдим. Бир фунт бир соатлик ҳаракат дегани. Англаб етдимки, мен истаган Микромеханикани сотиб олиш учун пул йиғишимга кўпроқ вақт керак экан.
Кейин қандай қилиб жараённи тезлатиш ҳақида ўйлай бошладим ва газета ташишдан кўра қўшниларимнинг машинасини ҳар якшанбада ювиб беришни танладим. Ҳар битта машина учун икки фунт оладиган бўлдим; бир соатда учта машинани ялтиратиб қўярдим. Тўсатдан, соат билан фунт ўртасидаги нисбат бирданига олтига ўзгарди. Мен жуда муҳим сабоқни олдим: ҳаракатнинг аниқ тури бошқаларига қараганда кўпроқ фойда келтиради.
Бир неча йиллардан кейин, университетдалигимда, мен коучинг компаниясига ишга кирдим. Соатига 9 доллар эвазига мижозлар билан ишлаш бўлимида фаолият юритдим. Ишни вақт ва мукофот орасидаги нисбат бўйича ўйлаш жуда осон бўлиши мумкин. Бироқ, мен вақт ва натижа орасидаги боғлиқлик ҳисобланишини тушуниб етдим.
Ўзимга шундай саволни бериб кўрдим: "Бу ишда мен эришадиган энг қийматли натижа нима?" У кетишга чоғланган мижозларни қайтариш эди. Шундан сўнг мижозларни сақлаб қолиш учун қаттиқ курашдим ва бирортаси ҳам кетиб қолмаслигига эришдим. Менга сақлаб қолган мижозларим учун ҳақ тўланганлиги сабабли кўп ўргандим, кўп пул йиғдим ва кўп ҳисса қўшдим. Қаттиқ ишлаш муҳим. Бироқ, кўпроқ ҳаракат албатта ҳар доим ҳам яхши натижа беравермайди. "Оз – соз" тамойили эса беради.
"Эл Булли" ресторанини дунёнинг энг машҳур ресторанларидан бирига айлантирган, шубҳасиз дунёдаги энг катта ошпази, Ферран Адриа "Оз – соз" тамойилидан камида икки вазиятда фойдаланар эди. Биринчи ҳолат, унинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, у анъанавий овқатларнинг туб моҳиятига етади, уларни инсонлар илгари ҳеч ўйламаган йўллар орқали қайта тасаввур қилади. Иккинчи ҳолат, "Эл Булли" ресторани йилига 2 миллион кечки овқат учун мижозлардан талаб олса ҳам фақат кунига 50 та одамга хизмат кўрсатар ва йилнинг 6 ойида ёпиқ турарди. Ферранд озиқ-овқат ихтиро қилиб, ресторанни ўз санъат асарининг моҳиятини очиш учун хизмат қиладиган 24 соатлик лабораторияга айлантирди.
Тушунарлики, яхши натижаларга эришиш учун "Оз – соз" ғоясига кўникиш осон эмас, чунки ўтмишда биз кўпроқ, кўпроқ… ва яна кўп қилганимиз учун тақдирланганмиз. Бироқ маълум бир вақтда, кўп ҳаракат жараённи ёқорига етаклаши мумкин. Натижа – ҳаракат ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик жозибали. Бу адолатли кўринади. Афсуски, кўплаб соҳалар бўйича ўтказилган тадқиқот бошқача кўринишни акс эттиради.
Кўпчилигимиз 1790-йиллар охирида Вилфредо Парето томонидан таклиф этилган "Парето тамойили"ни эшитганмиз, яъни натижанинг 80 фоизи хатти-ҳаракатнинг 20 фоизидан келиб чиқади. 1951-йилда ўзининг "Сифат-назорат қўлланма" китобида сифат ҳаракати асосчиларидан бири Жозеф Мозес Журан бу ғояни ривожлантирди ва уни "Бир неча муҳим нарсаларнинг қоидаси" деб номлади. Унинг изланишлари шундан иборат эдики, сиз муаммоларнинг кичик бўлакларини ҳал қилиш орқали маҳсулотнинг сифатини оммавий ривожлантиришингиз мумкин. У тест топширишга ҳаваскорларни ўша вақтда арзон ва паст сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга нисбатан паст назар билан қарайдиган Япониядан топди. Чиндан-да муҳим бир нечтасига ҳаракат ва шу билан бирга эътиборнинг юқори даражаларини йўналтириш жараёни қандай муҳим эканлигини қабул қилиш билан у "Японияда ишлаб чиқарилган" иборасига янги маъно юклади. Ва секин-аста сифат ривожланиши Японияни дунёнинг йирик иқтисодий ривожланган давлатига айлантирди.
"Керакли оз"ни "аҳамиятсиз кўп"дан ажратиш ҳар бир инсон интилишларида, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик қўлланиши мумкин. Парето тамойилини ҳаётимизнинг барча жабҳаларига сингдириш ҳақида китоблар муаллифи Ричард Кох буни ишонарли бажарди. Бундай олиб қаралса, намуна қилиб кўрсатишга мисоллар ҳамма ерда етарлича мавжуд.
"Бизнинг инвестиция фалсафамиз билан чегараланади", деган машҳур ибора муаллифи Уорнер Буффет ҳақида ўйланг. У бу сўзлар билан шуни назарда тутганки, у ва унинг фирмаси фақат бир нечта инвестицияларни молиялаштирар ҳамда уларни узоқ вақт сақлар эди. "Уорнер Буффет таоси" китобида, Мери Буффет ва Девид Кларк буни шундай изоҳлайди: "Уорнер Буффет юзлаб тўғри инвестиция қарорларини қабул қилиши имконсизлигини билган ва шунинг учун у қаерда муваффақиятга эришишига тўлиқ амин бўлгандан сўнггина ўша ерга сармоя киритиши кераклигини карерасининг илк даврлариданоқ тушуниб етган эди", – дейишади. "У ўз бойлигининг 90 фоизини фақат 10 та инвестициядан олар эди. Баъзан сиз қилмаган ҳаракатлар сиз қилганларингиздек муҳимдир". Қисқа қилиб айтганда, у муҳим бир нечта инвеститсион имкониятларга сармоя қилар ва шунчаки яхшиларига "йўқ" деб қўярди.
Баъзи олимлар "куч қонуни" деб атайдиган "ҳаракат – натижа" ўртасидаги муносабатни камроқ юзага чиқишига ишонишади. Куч қонунига кўра аниқ ҳаракатлар бошқаларига қараганда кўпроқ кўрсаткич беради. Мисол учун, MikroSoft компаниясининг собиқ технология бўйича директори Натан Майҳорд таъкидлаганидек, (кейинчалик шахсан исботланган) "Топ дастурчилар ўртача дастурчидан 10 марта ёки 100 марта эмас, 1 000 марта ҳам эмас, балки 100 000 марта кўпроқ унумдорроқ". Бу сизга муболаға бўлиб туюлиши тайин, лекин аниқ ҳаракатлар бошқаларига қараганда кўпроқ кўрсаткич беришига ишора қилади.
Асл ҳақиқат шуки, биз ҳамма нарса қийматсиз ва жуда озчилиги беҳад қадрли замонда яшаяпмиз. Жон Максвел таъбири билан айтганда: "Амалий ҳамма нарсанинг аҳамиятсизлигини бўрттириб юбора олмайсан".

Эссенциалист ҳамма нарсани деярли муҳим
эмас деб ўйлайди
"Ютуқ-Ютуқ" мантиғини билмаслигимиз туфайли биз қийматни эссенциалист йўлида юришда кўра бошлаймиз. Биз таъқиб қиладиган кўплаб имкониятлар бир нечта чиндан ҳам яхшилардан одатда камроқ қийматга эга эканини билиб оламиз. Буни тушуниб етганда аҳамиятли оз учун ўз муҳитимизни қидира бошлаймиз ва аҳамиятсиз кўпни эътиборсиз қолдирамиз. Шундан кейин биз яхши имкониятларга "йўқ" ва чиндан ҳам яхшиларига "ҳа" деймиз.
Мана нега эссенциалист бор танловларни тадқиқ қилишга вақт ажратади. Қўшимча инвестиция шундай изоҳланади, баъзи нарсалар шу даражада муҳим, уларни топишга кетган ҳаракатни 10 марта кўпроқ қайтаради. Эссенциалист, бошқа сўз билан айтганда, кўпроқ фарқлайди, шунинг учун у кам қилади.


Кўпчилик иқтидорли инсонлар имкониятларнинг кейинги даражасига кўтарилишдан сақланадилар, чунки улар ҳаммаси муҳим тушунчасидан фориғ бўлишмаган. Бироқ эссенциалист нима ҳақиқатда муҳим-у бошқа нарсалар орасидаги фарқ қандайлигини айтишни ўрганади. Эссенциалистик қобилиятни қўллашни ўрганиш учун биз оддий даражадан бошлаймиз. У бизнинг ҳар кунги қарорларимизнинг иккиламчи табиатига айлангач, уни шахсий ва профессионал ҳаётимизнинг барча жабҳалари бўйлаб каттароқ ва кенгроқ қўллашни бошлаймиз. Ундан тўлиқ фойдаланиш фикрлашни тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Аммо буни уддаласа бўлади.

4-БОБ
МУҚОБИЛ ҚИЙМАТ

Қайси масалани хоҳлайман?
Стратегия – танловлар ва муқобил қийматлар (trade-offs) қилиш ҳақидадир. Бу атайин ўзгача бўлишни танлашдир.
    – Майкл Портер
Фараз қилинг, сиз 1972-йилга қайтиб С&П 500 индексидаги ҳар бир компанияга бир доллардан сармоя киритдингиз. Қайси компания 2002-йилда сизга энг кўп фойда келтирган бўлар эди? Генерал электрик бўлиши мумкинми? ИБМ? Интел? Моней газетаси ва Нед Давис Ресеарчдан бошланган анализларга қараганда, жавоб юқоридагиларнинг ҳеч бири эмас.
Тўғри жавоб: Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари (Southwest Airlines). Бу ҳайратланарли, албатта, чунки авиакомпания саноати фойда келтиришда жуда ёмон. Бироқ Ҳерб Келлеҳер бошчилигидаги Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари давомий равишда, йилдан йилга, таажжубли молиявий натижаларга эришди. Ҳербнинг бизнесга эссенциалистик ёндошуви "Нега?" саволига асосланган.
Мен Ҳерб ўз бизнес стратегияси ҳақида интервю қилиб берган кечада қатнашганман. Суҳбат ҳар томонлама зўр кечди, бироқ у Жануби-Ғарбий ҳаво йўлларида танлаган муқобил қийматлари ҳақида сўзлай бошлаганда қулоқларим ларзага келди. Улар турли нуқталарга учишдан кўра бир нуқтадан иккинчи нуқтага парвозларни таклиф қилишни танлашди. Овқат нархини қоплаш чипта нархларни ошириши сабабли улар овқат хизматини кўрсатмасликни маъқул кўришди. Ўриндиқларни олдиндан белгилаб қўйишнинг ўрнига, йўловчиларга самолёт бортига чиққандан кейин ўзлари танлашига қолдиришди. Йўловчиларни бизнес класс хизматига кўтаришнинг ўрнига, эконом-классни таклиф этишди. Бу танловлар тасодифан қилинган эмас балки, дизайн бўйича эди. Ҳар бири нархларнинг кўтарилиб кетишини олдини олиш учун мақсадли стратегиянинг бир қисми бўлган. У бир нечта йўналишга учишни, қиммат овқатларни тановул қилишни ва ҳоказоларни хоҳловчи мижозларнинг бегоналашиш хавфига дуч келмадими? Албатта, ҳа, аммо Келлеҳер компанияда арзон самолёт борлигини ва нималар уларда йўқлигини аниқ биларди. Унинг танлови натижа берди.
Унинг ҳар бир имкониятга эътибор бериши ва "Хўш, йўқ… Мени кечирасиз. Биз истаган якуний натижага озгина яқинлаштирадиган минг хил ишларни қилишни хоҳламаймиз" – дегани унинг эссенциалистик фикрлашининг яна бир ёрқин намунасидир.
Дастлаб унинг бундай ёндашуви ўзини оқлашига ишонмаган танқидчилар, шубҳадорлар ва бошқа ноессенциалистлар Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари компаниясини танқидлар остида қолдиришди. Ким ҳам ақлан нархлар қанчалик арзон бўлса-да фақат аниқ жойларга учадиган, овқатланиш хизмати мавжуд бўлмаган самолётда саёҳат қилишни хоҳлайди? Бироқ бир неча йиллардан кейин Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари буни уддалагани ойдинлашди. Шу тармоқдаги бошқа рақобатчилар Жануби-Ғарбий ҳаво йўлларининг фойдаси кўтарилганини пайқашди ва уларнинг ёндашувидан фойдаланишни бошлашди. Аммо Келлеҳернинг ёндошуви ўрнига, Гарвард Бизнес мактаби профессори Майкл Портер изоҳлаб бергани каби улар ўз стратегияларини "аралаштиришди".
Содда қилиб айтганда, аралаш ибораси бир вақтнинг ўзида ўз стратегиясини сақлаб қолган ҳолда рақобатчилар стратегиясига мослашишни ифодалайди. Ўша вақтда кўзга кўринган ҳаракатлардан бири Континентал Аирлинес томонидан қилинди. Улар бир нуқтадан иккинчи нуқтага парвозларини Континентал Лайт деб аташди.
Континентал Лайт Жануби-Ғарбий ҳаво йўлларининг бироз тажрибаларига мослашди. Нархларни пасайтиришди. Овқат хизматини ҳам бекор қилишди. Биринчи-класс хизматни тўхтатишди. Парвозлар сонини оширди. Муаммо шунда эдики, улар ҳануз эски бизнес моделдан фойдаланганлиги сабабли, яъни авиакомпания томонида Континентал Лайт кам миқдордаги парвозларни таклиф этганлиги учун, нархда рақобат қилиш учун уларда оператсион самарадорлик йўқ эди. Шундай қилиб, улар ўз хизматлари сифатини сақлаб қолишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур эдилар. Жануби-Ғарбий ҳаво йўллари стратегик соҳада онгли ва мақсадли муқобил қийматларни танлаган вақтда Континентал тадрижий стратегиянинг қисми бўлмаган нарсаларни қисқартиришга мажбур бўларди. Потернинг фикрича, стратегик жойлашув бошқа жойлашувлар билан муқобил қийматга келинмагунча барқарор бўлмайди. Икки номувофиқ стратегияни амалиётда қўллаш орқали улар ўз қобилиятларини рақобатбардош қиламан деб ўйлаб, аксинча, йўқ қилишди.
"Аралаш стратегия" Континентал учун жуда қимматга тушди. Улар кечиктирилган парвозлар учун юз миллионлаб долларларини йўқотишди ва Портернинг ёзишича, "кечиктирилган ва бекор қилинган парвозлар минглаб шикоятларга сабаб бўлди". Бош директор ишдан олинди. Қиссадан ҳисса шуки, муқобил қийматларнинг чинлигини инкор этиш ташкилотлар учун қўрқинчли стратегиядир. Бу ўз ўрнида инсонлар учун ҳам даҳшатли бўлиши мумкин.
Сиз илгари вақтингизни яна битта нарсага улгуришга ҳаракат қилаётган инсон билан ўтказганмисиз? Бундай инсонлар 10 дақиқа юриш билан ўтадиган суҳбат учун 10 дақиқаси борлигини билишади, бироқ кетишдан олдин ўтириб олиб бир нечта электрон хабарларга жавоб қайтаришади. Ёки жума куни тугатилиши шарт бўлган ишларнинг кўплигига қарамасдан, ҳисоботни ўша куни топширишга рози бўлишади. Ёки якшанба кечаси шоуга билети бўлишидан қатъий назар, жиянининг туғилган кунига боришга ваъда беришади. Уларнинг муқобил қийматларининг мавжудлигини инкор этувчи мантиғи – мен иккаласини ҳам қила оламан. Бошқа муҳим муаммо ҳам шундаки, бу мантиқ хато. Турган гапки, улар учрашувларга кеч қолишади, муддатли ишларининг бир ёки иккитасини унутишади (ёки иккала лойиҳанинг пачавасини чиқаришади) ёки жиянининг бахтли кунига боришмайди ва ёки шоуни ўтказиб юборишади. Ҳақиқат шундаки, ҳар қандай имкониятга "ҳа" дейиш бир қанчасига "йўқ" дейишни талаб қилади.
Муқобил қийматлар ҳам шахсий, ҳам профессионал ҳаётимизда ҳақиқатдир ва мавжудлигини тан олгунимизча биз ҳам Континенталга ўхшашга маҳкуммиз. Аниқ лойиҳа билан қилинмаганлиги туфайли қисқартиришга олиб келувчи "аралаш стратегия"га боғланиб қоламиз.
New York Times газетасига интервюларидан бирида Леҳман Бротҳерснинг молия масалалари бўйича директори эрин Каллан аввалбошдан муқобил қийматлар қилишда нималарни қисқартиргани ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини улашди. У шундай деб ёзади: "Мен ўзимни бутунлай ишга бағишлаш ғоясидан бошламадим. У вақт ўтиши билан кириб келди. Ўтган ҳар йил давомида озгина ўзгартиришлар янги нормаларга айланди. Дастлаб мен якшанба кунимни ўз электрон хабарларимни, қиладиган ишлар рўйхатимни ва душанба тонги енгил бўлишини режалаштиришга ярим соат сарфлардим. Кейинчалик якшанбада мен бир неча соат ишлардим ва орадан вақт ўтиб, бутун кун давомида ишлашга ўтдим. Менинг чегараларим то қолгани фақат иш бўлгунча ўзгариб борди". Унинг ҳикояси аччиқ ҳақиқатни ифодалайди: ёки биз ўзимиз мураккаб танловларни амалга оширамиз ёки бошқа инсоларга – ҳамкасбларимиз, бошлиқларимиз ёки бизнинг мижозларга – биз учун қарор қилишларига қўйиб берамиз.
Ўз иш тажрибам давомида кузатишлар натижасида шуни пайқадимки, юқори раҳбарлар муқобил қийматларнинг мавжудлигини қабул қилишда нўноқлар. Яқинда мен 40 миллиард долларга баҳоланган Силикон Валлей компанияси директори билан вақтимни ўтказдим. У мен билан ўзи тузган ҳамда бутун компанияга тақдим этган компания баёнотини ўртоқлашди. У гапириб бераётганда мен: "Биз хушомадгўйлик, ғайрат, инновация ва лидерликни қадрлаймиз " – деб луқма ташладим.
Рўйхат билан боғлиқ муаммолардан бири – "Ким бу нарсаларни қадрламайди?" Яна бошқа бир муаммо бу – баёнот ишчиларига компания нимани кўпроқ қадрлаши ҳақида ҳеч нима айтмайди. Бу нарсалар қарама-қарши бўлган пайтда ишчилар танлайдиган танловлар ҳақида гапирилмайди. Бу худди компаниянинг асосий мақсади барча манфаатдор томонларга – мижозлар, ишчилар, акциядорларга – тенг хизмат кўрсатишга ўхшайди. Улар хизмат кўрсатадиганлар орасида муқобил қийматга тўғри келганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида бошқарувчиларда аниқ бир йўналтиргич йўқ.
Буни 1982 йилда содир бўлган фожиали сиянид қотиллиги жанжалидан қайтган "Жонсон & Жонсон" компанияси билан солиштиринг. Ўша вақтларда "Жонсон & Жонсон" бозорнинг 37 фоизига эгалик қилар ва "Тиленол" уларнинг энг фойдали маҳсулоти эди. Кейинчалик "Тиленол" қабул қилишдан вафот этган одамлар ҳақида миш-мишлар тарқалди. Чуқур изланишлардан сўнг аниқлашдики, ишлаб чиқаришда дори шишалар аралашиб кетган экан. Бунга "Жонсон & Жонсон" қандай жавоб қайтарди?
Жавоб мураккаб эди. Улар мижозлар соғлиғини кафолатлаш учун барча дорихона расталаридан "Тиленол" маҳсулотини олиб ташлаш уларнинг асосий жавобгарлиги эдими? Ўз акциядорларининг улушларини пасайтиришига йўл қўймаслик учун зарарни қоплаб туриши уларнинг устун томони эдими? Ёки биринча навбатда жабрланувчиларнинг оила аъзоларига тасалли бериши уларнинг мажбурияти эдими?
Бахтга қарши, бундай ҳолатлар учун уларда 1943- йили Роберт Вуд Жонсон томонидан бош штаб офисидаги тошга сўзма-сўз ўйиб ёзилган "Кредо акти" бор эди. Бошқа кўпчилик корпарация миссия актларига ўхшамас жиҳати шунда эдики, Кредо компаниянинг таркибий қисмини тартиб билан ифодалайди: мижозлар биринчи; акциядорлар охирги.
Натижада, "Жонсон & Жонсон" гарчи бу уларга катта таъсир (айрим манбаларда 100 миллион доллар деб келтирилган) этган бўлса ҳам, улар барча Тиленолларни йиғиб олишга тез қарор қилишди. Мижозлар соғлиғи ёки 100 миллион доллар? Анча мушкул қарор. Бироқ Кредо нима ўта муҳим эканлигини аниқ белгилаб берган. У қаттиқ муқобил қийматларни танлашни таъминлайди.

Биз муқобил қийматнинг мавжудлигидан ўзимизни четга олишга ҳаракат қилишимиз мумкин лекин улардан қоча олмаймиз.
Мен бир гал ўз устуворликларни танлашга муҳтож директорлар жамоаси билан ишлаганман. Улар IT бўлими келгуси молиявий йил давомида тугатиши керак бўлган 5та энг яхши лойиҳани аниқлаштиришга уринишар ва бир менежер бунинг устида тинмай ишлар эди. У “топ 18” та лойиҳани номлаш таклифида туриб олди. Мен у 5 тасини танлашини айтдим. У варақни жамоасига берди ва икки ҳафтадан сўнг улар фақат битта лойиҳани танлашди! Муроса йўлини танлашни рад этиш билан у 5 лойиҳанинг вақти ва ҳаракатини 17 лойиҳага ажратиш билан тугади. Ҳайрон қоларли ери йўқки, у ўзи хоҳлаган натижага эришмади. Унинг мантиғи: биз ҳаммасини қила оламиз эди. Равшанки, бу иложсиздир.
Муқобил қийматнинг мавжудлигини рад этиш шу даражада васвасага солишини кўриш осон. Шундай қилиб, тариф бўйича, муқобил қиймат биз хоҳлаган икки нарсани қамраб олади. Сиз кўпроқ тўлашни ёки саёҳат қилишни хоҳлайсизми? Сиз кейинги электрон хабарни тугатишни ёки суҳбатга ўз вақтида боришни хоҳлайсизми? Ишни тезроқ ёки яхшироқ бажарилишини хоҳлайсизми? Аниқки, биз хоҳлаган икки нарса ўртасида танловга дуч келганда, тайёр жавоб иккаласига ҳам "ҳа". Бироқ биз қанчалик хоҳламайлик, ҳаммасига осонликча эришиб бўлмайди.
Ноессенциалист барча муқобил қийматларга "Қандай қилиб иккаласини ҳам қиламан?" саволи билан ёндашади. Эссенциалистлар қаттиқроқ лекин охир-оқибат кўпроқ муаммолардан соқит қиладиган саволни, "Қайси муаммони хоҳлайман?"ни сўрайди. Эссенциалист эҳтиёткорлик билан муқобил қийматни танлайди. У унга буюришларидан кўра ўзи учун ҳаракат қилади. Иқтисодчи Томас Совел ёзганидек, “Бу ерда ечимлар йўқдир. Фақат муқобил қийматлар мавжуд.”
Питер Дрункер ҳақидаги классик асар, "Яхшидан зўрга" (Гоод то Греат), муаллифи Жим Коллинсдан келтиради: "Мен ёки зўр компания ташкил этаман, ёки буюк ғояларни қураман, лекин иккаласини бирданига эмас". Жим ғояларни танлади. Унинг бундай муқобил қиймати натижасида ҳозир ҳам унинг компаниясида 3 нафар ишчи бор, бироқ унинг ғоялари асарлари орқали ўн миллионлаб инсонларга етиб борди.
Баъзан муқобил қийматлар оғриқли бўлса ҳам, улар муҳим имкониятни намойиш этади. Иккита вариантни солиштириш ҳамда биз учун энг яхшисини танлашга ундаш орқали биз ўзимиз хоҳлаган натижага эришиш имкониятини оширамиз. Жануби-Ғарбий ҳаво йўлларига ўхшаб, танловнинг изчил тўпламидан келадиган муваффақиятдан роҳатланамиз.
Шунинг намунасини мен яқиндагина Бостонга қилган парвозимда кузатдим. У ерда мен Гарвардда яшайдиган ўғлининг уйига бораётган икки ота-она билан суҳбатлашдим. Улар фарзанди у ерда ўқиётганидан фахрланишар, мен эса улар қандай қилиб фарзандини Гарвардга ўқишга киритишганига жуда қизиқдим. "Биз фарзандимизни кўплаб машғулотларни бажартиришга ҳаракат қилдик, бироқ бу машғулотлар унинг "катта нарса"сига айланмади. Биз уни машғулотлардан олиб қолдик" – дейишди. Бу ерда мақсад барча ота-оналар фарзандларини Гарвардда ўқишини хоҳлаши эмас. Мақсад – эссенциалистик ота-оналар онгли равишда фарзандларини Гарвардга бориши, муваффақиятли стратегик муқобил қийматларни танлашни талаб қилишини тушуниб етишида.
Бу мантиқ бизнинг профессионал ҳаётимизда ҳам ўз ўрнига эга. Биз янги турмуш қурган пайтимизда, айтишим мумкинки, Анна ва мен ҳайратланарли турмушга ва оилага эга одамни учратдик. Биз ундан керакли нарсаларни ўрганишни хоҳладик, шундай қилиб, ундан сўрадик: "Сизнинг сирингиз нимада?" Унинг бизга сўзлаб берган нарсаларидан бири шу эдики, у ва унинг рафиқаси бирорта ҳам клубга аъзо бўлмасликка қарор қилишган экан: у маҳаллий клубга ва рафиқаси эса китоб клубига қўшилмади. Бу уларда шу нарсаларга қизиқиш йўқлигини кўрсатмайди. Бу улар кўпроқ вақтини фарзандлари билан ўтказиш учун қилган оддий танловлари эди. Йиллар давомида фарзандлари уларнинг энг яхши дўстларига айланишди. Бу улар голф машғулотида ёки варақлари сарғайиб кетган асар нусхаларини ўқишда орттирилган дўстлардан яхшироқ эди.
Эссенциалистлар муқобил қийматларни ҳаётнинг ўзига хос салбий қисми деб эмас, балки табиий қисми деб қарашади. "Нимадан кечишим керак?" дейишнинг ўрнига, "Нимани уддалайман?" дея сўрашади. Фикрлашдаги кичкина ўзгаришларнинг йиғилиб борадиган таъсирини чуқурлаштириш мумкин.


Nyu Yorkerда нашр қилинган "Кулинг, Кукабурра" деб номланган мақолада Девид Седарис ўзининг Австралия “чангалзори”га саёҳати ҳақида кулгили ҳисобот беради. Ёзишича, пиёда юриш пайтида унинг дўсти ва айни вақтда йўлбошчиси унга менежмент гуруҳига ўтаётган пайтда эшитган нарсаси ҳақида гапириб қолди. "4 ўчоқли печкани тасаввур қилинг" –дейди у жамоа аъзоларини таништириб. "Бир ўчоғи оилангизни ифодалайди, бошқаси дўстларингиз, яна бири соғлиғингиз ва тўртинчиси сизнинг ишингиз". Муваффақиятли бўлишингиз учун сиз бу ўчоқлардан биттасини олиб ташлашингизда тўғри келади. Чиндан ҳам омадли бўлиш учун эса – 2 тасини".
Албатта, бу ҳазиллашишга ўхшайди; мен сизга оиламиз, соғлиғимиз ва ишимиз орасидан танлашни талаб қиладиган эссенциалистик йўлда яшашни таклиф қилмоқчи эмасман, асло. Мен таклиф қилмоқчи бўлганим қачонки бир танлов оилани ва бошқа бири дўстлар, соғлик ёки ишни биринчи ўринга қўядиган вақтда қарор қабул қилишга келганда биз "Қайси муаммони хоҳлайсан?" деб сўрашга тайёр бўлишимиз керак.
Муқобил қийматлар эътиборсиз қолдириладиган ёки очиқдан-очиқ ёмонланадиган нарса эмас. Улар эҳтиёткорлик, чуқур ўйлаш билан фойдаланиб қоладиган ва бажариладиган нарсадир.



Тадқиқ қилиш

Аҳамиятсиз кўпдан муҳим озни фарқлаш
Эссенциализмнинг яна бир парадокси шундан иборатки, эссенциалист ноессенциалистга қараганда кўпроқ имкониятларни тадқиқ этади. Ноессенциалист деярли ҳамма нарсадан ҳаяжонланади ва ҳамма нарсага реакция билдиради. Бироқ улар ҳар имконият ва ғояни изидан қувганликлари сабабли, бундай олиб қаралса, кам тадқиқ қилишади. Эссенциалист йўли, бошқа томондан, қайсидир бирини амалга оширишдан олдин барча имкониятларни тадқиқ қилади ва баҳолайди. Ва эссенциалистлар битта имкониятдан максимал даражада фойдаланишни режалаштирганлиги сабабли, у хато қилмаслик учун барча вариантларни ўрганиб чиқиши керак.
Иккинчи қисмда биз нима муҳимлигини тадқиқ қилиш учун 5та амалиётни муҳокама қиламиз. Ноессенциализмнинг гравитатсион тортишиши кучлики, у ушбу қадамни ажратиб олиш ёки ўтказиб юбориш учун бизни васвасага солади. Бироқ бу қадам, аслида, оддийликка йўлнинг муҳим қисмидир. Нима чиндан ҳам муҳим эканини фарқлаш учун бизга ўйлашга макон, кўриш ва эштишга вақт, ўйнашга рухсат, ухлашга донолик ва биз танлайдиган танловларга танлов мезонларини амалда бажаришга интизом керак бўлади.
Киноя қилганда, ноессенциалистик маданиятида бу нарсалар, яъни жой, тинглаш, ўйнаш, ухлаш ва танлаш аҳамиятсиз чалғитувчилар сифатида қаралади. Энг яхши ҳолатда улар эга бўлишга арзирлидир. Энг ёмон ҳолатда эса бу нарсалар заифлик ва исрофгарчилик деб масхара қилинади. Биз "Албатта, мен календардан ўйлашга оддийгина қилиб вақт ажратишни ёқтираман, аммо бу дабдабага ҳозир бизнинг қурбимиз етмайди" деб ўйлайдиган шуҳратпараст одамларни таниймиз. Ёки "Ўйнаш? Кимда ўйнашга вақт бор? Биз ишлашга келдик". Бир лидер менга бортга чиқаверишда айтганди, "Умид қиламанки, кеча мириқиб ухлагансиз. Бу ерда бундай қилиш бироз мушкул".
Агар сиз ҳаддан ташқари банд бўлиш самарадорлик белгиси эканига ишонсангиз, демак, сиз катта эҳтимол билан тадқиқ қилиш, ўйлаш ва фикр юритиш учун майдон яратишни минимум даражада сақлашга ҳам ишонасиз. Бироқ бу айни ҳаракатлар кўпчилигимизга таъсирини ўтказиб турган ноессенсиалистик бандликка қарши қуролдир. Аҳамиятсиз чалғитувчилар бўлиши эмас, улар нима ҳақиқатдан ортиқча чалғитучи-ю, нима чиндан муҳимлигини фарқлашда ўта муҳимдир.
Эссенциалистлар вақт топдим дегунча тадқиқ қилиш, эшитиш, баҳслашиш, савол-жавоб қилиш ва ўйлаш билан шуғулланишади. Бироқ тадқиқ қилишни ўзи билан чегараланмайдилар. Тадқиқотдан мақсад – аҳамиятсиз кўпдан муҳим озни фарқлаш.

5-БОБ
ҚОЧИШ

Мавжуд бўлмасликнинг имтиёзлари
Катта ёлғизликсиз жиддий ишнинг иложи йўқ
    – Пабло Пикассо
Франк Ў Брайн – Ню-Йоркда жойлашган маркетинг хизматларини кўрсатувчи Конверсашнс, кейинчалик унинг номи "Американинг тез суръатда ривожланаётган хусусий компаниялар рўйхати" "Инc"га алмаштирилган компания асосчиси. Бугунги иш жойининг шиддатли тезлигига жавобан у кескин амалиётни бошлади.
Ҳар ой у ўзининг эллик кишилик компания ходимларини бутун кун давомида хонада олиб ўтиради. Телефонлар ва электрон хабарлар тақиқланади. Бу ерда кун тартибида ҳеч нарса йўқ. Бу йиғилишдан мақсад ўйлаш ва суҳбатлашишдан оддий қилиб қочиш. Эътибор беринг, у йиғилишни маҳсулдорлик сусайган ва одамлар "ҳақиқий иш"ни тўлиқ бажара олишолмаган пайтда, ойнинг ўртасидаги жума куни ўтказмайди. У бундай кун бўйи бўладиган мажлисни ойнинг биринчи душанбасида қилади. Амалиёт гарчи ички интизом эмас: унинг мижозлари "Душанбада қўнғироқ қилманг" деган жавобни кутмасликни билишади.
У шундай қилади, чунки одамлар доимий равишда алоқада бўлиб туришса, улар нима муҳимлигини аниқлай олишмаслигини биларди. Улар нима аҳамиятли эканлигини тушунишлари учун бўшлиқ керак. У шундай ёзади: "Ўйлайманки, нафас олиш, атрофни кузатиш ва ўйлаш учун вақт ажратиш муҳим. Сизга янгилик қилиш ва ўсиш учун аниқлик керак". Ва яна, у бу йиғилишларни ўз ишчилари муҳим бўлмаган, аҳамиятсиз нарсаларга беҳуда вақт сарфлаяптими ёки аксинча, шуни билиш учун ўзини огоҳлантирувчи лакмус тест сифатида қўллайди: "Агар кимдир мажлис узоқ давом этишини баҳона қилиб келишни хоҳламаса, бу менга биз ниманидир самарасиз қилаётганимизни ёки биз кўпроқ ишчи ёллашимиз кераклигини англатади".
Муҳим нарсаларни аҳамиятсизларидан фарқлаш учун бизга қочиш учун жой керак бўлади. Афсуски, ҳозирги (time-starved era)да биз бундай жойга аввал бошдан эмас фақат дизайн билан эриша оламиз. Мен билан ишлаган лидер бир компанияда 5 йилдан кўпроқ қолиш жуда узоқ муддат эканлигига иқрор бўлдим. Нега? У компанияда жуда банд бўлгани сабаб, компания бўлиши керакми ёки йўқ шу хусусида қарор қабул қилишга вақт ажратилмас эди. Ҳар кунги талаблар уни келажакка интилишида орқага қадам қўйишдан қайтарар эди.
Яна битта ўхшаш ҳолат, катта технология компанияси юқори вице-президенти менга ҳафтасига 35 соатини мажлисларда ўтказишини айтиб қолди. У бу мажлислар билан шунчалик банд эдики, ўз карерасини ташкиллаштиришга ойда бир соат ҳам бўш вақт топа олмасди. Ҳозирги вақтда нима содир бўлаётгани ва нима содир бўлиши кераклиги ҳақида суҳбатлашиш ва баҳслашишга жой топиш ўрнига, у вақтини сон-саноқсиз тақдимотлар ва мақсадсиз суҳбатларда ўтказиш билан исроф қиларди.
Нима муҳим-у нима муҳим эмаслигига баҳо беришдан олдин, сиз дастлаб ўз имкониятларингизни тадқиқ қилишингиз керак. Ноессенциалист автоматик равишда сўнгги фикрга жавоб берган, сўнгги имкониятга сакраб ўтган токи сўнгги e-mail'га жавоб берган вақтида, эссенциалистлар тадқиқ қилиш ва чуқур ўйлаш учун майдон яратишади.


Режа тузиш учун майдон
Майдон яратишнинг қийматини мен Станфордаги д.скулл (расман Станфорд Госсо Платнес Дизайн Институти) билан ишлаган пайтимда тушуниб етган эдим. Биринчи пайқаган нарсам шу бўлдики, мени курс ўтишга таклиф қилинган хонада анъанавий ўриндиқлар деярли йўқ эди. Бунинг ўрнига, у ерда ўтиришингиз учун жуда ноқулай фоам кубчалар бор эди. Д.скуллдаги барча нарсалар каби бу ҳам дизайн бўйича эди. Кубларни бу ерда жойлаштирилганлигининг сабаби ноқулай ўтиришдан бир неча дақиқа ўтгач талабалар ўринларидан туришади, синф бўйлаб айланишади ва фақатгина ўнг ёки чап томонда ўтирган синфдошлари билан эмас, балки бир-бирлари билан мулоқотда бўлишади. Ва мана шу асл моҳият. Мактаб жисмоний майдондан шуғулланиш ва фикрлашнинг янги йўлларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади.
Шу мақсадда мактаб "Нойр кулбаси" деб номланган яширинадиган жой ҳам барпо қилди. Бу кичкина хона 3 та одамга мос қилиб лойиҳалаштирилган. У ойнасиз, овоз ўтказмайдиган ва атайлаб чалғитувчилардан холидир. У Скот Дурлей ва Скот Виттофнинг Майдон яратиш китобига кўра "паст технологиялардан холи" эди. Бу технология эмас. У пастки қаватда жойлашган. У худди Дурлей ва Виттофтлар урғу берганидек қаергадир олиб борадиган эмас. У ерга боришдан асосий сабаб – ўйлаш. Ўйлаш ва фикрни қаратишга жой яратиш орқали талабалар кўпроқ нарсани аниқроқ кўришади.
Бу ерда айрим сабабларга кўра диққат сўзи билан бошланадиган ёлғон уюшма мавжуд. Танлов билан инсонлар диққатни худди нарсадек ўйлашга мойилдир. Ҳа, диққат бизда бор нарсадир. Бироқ диққат бу биз қилишимиз керак бўлган нарса ҳам.
Диққатга эга бўлиш учун биз диққатни жамлашга қочишимиз керак
Мен диққат деганда, савол ёки имкониятни олиш ва уни тинмай ўйлашни назарда тутмадим. Мен юзта савол ва имкониятларни ўрганишга жой яратишни айтдим. Эссенциалист бизнинг кўзимиз кўрганидек кўради; нимагадир маҳкамлаб эмас балки кўриниш майдонига доимий мослаштириб ва мослашиб.
Д.скуллдаги бўлган учрашувда (турли хил рангдаги қайд учун қоғозлар билан қопланган полдан то шифтгача оқ доскали, бирорта ҳам ўриндиқ ёки доска мавжуд бўлмаган бошқа хонада) мен Жереми Утлей билан учрашиб қолдим. У менинг янги турдаги, доноликда Жереми дублаж қилган “Моҳиятан, Ҳаётни режалаштириш” синфлар яратиш бўйича шеригим эди.
Бундай синфлар яратишнинг туб моҳияти талабаларда ўз ҳаётларини режалаштиришлари учун жой яратишдир. Ҳар ҳафта улар ўзларининг жадваллари бўйича фақат акс эттиришга бағишланган дарс ўтказадилар. Улар ноутбук ва телефонларини ўчириб қўйишади ва ўз шуур чироғини тўлиқ алангалатишади. Уларга муҳим бир нечтасини кўп яхшидан атайлаб ажратиш учун машқлар берилади. Сиз бундай одатларни бажаришингиз учун д.скуллда бўлиб қолишингиз шарт эмас. Биз ўз ҳаётимизда кўпроқ жой яратишни ўргана оламиз.
Фикрни жамлаш учун жой
Мен таниган бир ижрочи директор иқтидорли ва ўз ишини севадиган бироқ доимо нима биландир чалғиб юрадиган инсон. Қачон қарамай у ё Twitter, ё e-mail, ё Facebook ва ё онлайн суҳбатларда бўлади. Чалғитувчилардан холи жойни топиш ҳаракатида у бир гал ўз ёрдамчисига иш компютерига уланган кабелларни узиб қўйишни буюрди. Аммо у барибир онлайн бўлиш йўлларини топди. Шундай қилиб, у ўзига хос катта лойиҳа устида ишлашига тўғри келди. У умидсиз сўнгги чорага қўл урди. Телефонини ташлаб юборди ва интернет билан таъминланмаган кичкина меҳмонхонага жўнаб кетди. Саккиз ҳафталик ўз-ўзини ёлғизлатишдан сўнг лойиҳани тугаллашга эришди.
Шахсан мен учун директорга бунча қийинчиликлар бироз ачинарли. Гарчи унинг методи чўққисига чиққан бўлса ҳам, мен унинг интилиши билан баҳслашмайман. У топшириқда юқори самарадорликка эришиш ундан енгил фикрлар учун жой яратиш талаб қилинишини яхши биларди.
Сер Исаак Нютонни олинг. У икки йилини бутун олам тортишиш кучи ва ҳаракатнинг уч қонуни ҳақида ёзилган машҳур "Натурал философиянинг математик негизлари" асари устида ишлаш билан ўтказди. Бу ўз-ўзини ёлғизлатиш даври кейинги уч юз йиллик учун илмий фикрлашда янгилик эди.
Ричард С. Уостфал шундай деб ёзади: "Машҳурлик даврида Нютондан бутун олам тортишиш кучини қандай қилиб кашф этганлиги ҳақида сўрашди. Жавоб "доимий ўйлаш орқали" бўлди… У фақат ёки деярли фақат ўйлаган". Бошқача қилиб айтганда, Нютон кучли консентрация учун жой яратди; тинч жой унга дунёнинг муҳим элементларини тадқиқ қилишга имкон берди.

Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию (https://www.litres.ru/book/greg-makkeon/essencializm-68991169/chitat-onlayn/?lfrom=390579938) на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
Эссенциализм Грег МакКеон
Эссенциализм

Грег МакКеон

Тип: электронная книга

Жанр: Саморазвитие, личностный рост

Язык: на узбекском языке

Издательство: BOOKTOPIA

Дата публикации: 25.04.2024

Отзывы: Пока нет Добавить отзыв

О книге: Ушбу китоб китобхонга кераксиз ва аҳамиятсиз юмушлару таклифларга «йўқ» дея олишни ўргатади. Ушбу «йўқ» кўникмасини ўзига сингдирган ҳар қандай шахс шахсий ҳаёти, фаолияти, одамлар билан муносабатида катта муваффақиятларга эришиши тайин. Муаллиф ушбу рисолада кичик ишлар орқали катта мувоффақиятларга эришиш йўлларини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берган.

  • Добавить отзыв